1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро конференцияда қатнашиш учун Қоҳира шаҳрига етиб бордилар

07:30 / 06.06.2022 2001 pdf Ўқиш режими + -

2022 йил, 6 июнь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация халқаро конференцияда қатнашиш учун Қоҳира шаҳрига етиб борди.

Қоҳира халқаро аэропортида муфтий ҳазратларини Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансур Қиличев, Миср Араб Республикаси муфтийси вакиллари ва бошқа мутасаддилар кутиб олдилар.

Эртага, 7 июньдан бошланиб, уч кун давом этадиган нуфузли тадбирда мусулмон мамлакатларида долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, 20 дан зиёд давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари муҳокама қиладилар.

Халқаро конференцияда муфтий ҳазратлари иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор Ислом уламолари билан мулоқотлар ўтказишлари режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Махсус комиссия 24 сентябрдан жума намозлари ва бошқа намозларни фақатгина масжиднинг очиқ саҳналарида ўқиш бўйича чекловни бекор қилди.Соғлиқни сақлаш давоми...

2061 06:45 / 20.09.2021
Юртимиз уламолари Макка шаҳрида зиёратчилар жойлашган меҳмонхоналарда ҳаж ибодатининг одоблари ва унинг аҳкомлари ҳақида ҳожиларимизга маърифий суҳбатлар давоми...

931 13:09 / 29.05.2025
2018 йил 30 январдан Тошкент шаҳар имконияти чекланганлар билан диниймаърифий суҳбатлар ташкил этилган бўлиб, бу суҳбатларнинг дастлабки тингловчилари 8 нафар давоми...

2257 04:30 / 07.02.2019
Аудиолар

231988 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150501 09:35 / 11.08.2021