1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Қурбон ҳайити муборак!

09:19 / 20.07.2021 3889 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Ийдул Азҳо - Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Ушбу муборак кунлар, унда қилинган дуои хайрлар эвазига бошимизда турган синовли кунларни аритишини Ўзи насиб қилсин! Қилинажак қурбонликларимизни фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлишини, бунинг орқасидан улкан-улкан савобларга эришимизни насиб қилсин!

Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин!

Aбу Саъийд Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага: «Қурбонлигинг олдида туриб, гувоҳ бўл. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар. Шунда у (Фотима онамиз): «Эй Aллоҳнинг Расули, бу фақат биз — оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?» дедилар. Шунда у зот: «Биз ва барча мусулмонлар учун», дедилар».

Табарони, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Аёлига яқинлик қилиш ва шу ишга олиб борувчи амалларни қилиш. Яъни ўпиш, қучоқлаш, шунга тааллуқли гапларни гапириш.2. Гуноҳ ишларни қилиш. Аллоҳ таолонинг давоми...

7942 20:07 / 21.08.2017
. , . , . давоми...

1683 16:06 / 12 июнь
Maдинaи Мyнaввapa ep юзидaги энг фaзилaтли шaҳapлардан бири бўлиб, у Пaйғaмбapимиз Муҳаммад aлaйҳиccaлoмнинг ҳижpaт қилгaн жoйлapидир. Мадинаи Мунавварада аввалги номи Ясриб давоми...

1337 16:15 / 29 май
Ҳажарул асвад билан айвонча орасидаги масофа ndash 14 метр 5 см. Рукну шомий билан айвонча оралиғи ndash 14 метр. Шозурвон билан айвонча оралиғи ndash 13 метр 25 см. Замзам давоми...

1346 10:13 / 14 август
Аудиолар

211694 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130946 14:35 / 11.08.2021