1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Дуолар ижобат бўладиган кун

13:08 / 15.06.2024 2166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Арафа куничалик Аллоҳ бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. Албатта, У зот яқинлашиб келади ва улар билан фаришталар олдида фахрланиб: «Анавилар нимани хоҳлашяпти?» дейди». 

Имом Муслим ривояти.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуоларнинг энг афзали Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган дуонинг энг афзали: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр» - дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Ибн Абдул Бар «Мазкур ҳадис арафа кунининг дуоси кўпинча мақбуллиги ва энг афзал зикр «Лаа илааҳа иллаллоҳ» эканига далилдир», деди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳажда қайси амални қилиш вожиб бўлса, уни тарк қилиб, қайтадан қила олмаган киши зиммасига жарима сифатида қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Ўша ишлардан йигирма учта давоми...

1812 13:17 / 08.05.2025
Ҳaж бир ошиқона ибoдaтдир. Aллoҳга қулчилик қилишга oшиқ бўлгaн бaндa дунёнинг ҳaр нaрсaси билaн xaйрлaшиб, телбаларча сафарга равона бўлади. Кулфaт вa мусибaтлaргa пaрвo давоми...

3703 05:00 / 16.01.2017
Маккаи Мукаррама атрофидаги жойларнинг ҳукми Макка ҳарамининг ҳукмидадир. Аллоҳ таоло Маккада нимани ҳаром қилган бўлса, уларни ўша ерларда ҳам то қиёмат давоми...

2016 14:11 / 23.05.2025
.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳлига Зулҳулайфани, Шом аҳли учун Жуҳфани, Нажд аҳлига Қарнул манозилни, Яман аҳли учун Яламламни мийқот ndash эҳром боғлаш давоми...

1288 14:19 / 30.05.2025
Аудиолар

230241 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148817 14:35 / 11.08.2021