1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ватандан байтуллоҳгача

12:00 / 26.06.2022 4332 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَأَذِّنْ فِي النَّاسِ بِالْحَجِّ يَأْتُوكَ رِجَالًا وَعَلَى كُلِّ ضَامِرٍ يَأْتِينَ مِنْ كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٍ.

“Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқ-узоқ йўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинлар” (Ҳаж 27 оят).

عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أَنَّ تَلْبِيَةَ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لَبَّيْكَ اللَّهمَّ لَبَّيْكَلَبَّيْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ".

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбиялари “Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда, ваннеъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак!” эди” (Термизий, Бухорий, Насоий ривояти).

Маъноси: “Аллоҳим! Ҳузрингда ҳозирман, Аллоҳим! Ҳузрингда ҳозирман! Аллоҳим! Ҳузрингда ҳозирман! Сенинг шеригинг йўқдир! Аллоҳим! Ҳузрингда ҳозирман! Албатта, ҳамд, неъмат ва мулк барчаси Сеникидир! Сенинг шеригинг йўқ зотсан!”.

 

ҲАЖ САФАРИНИ БОШЛАШ

 

Ҳаж сафарига отланишдан олдин ўз гуноҳларига тавбатан насуҳа қилиш лозим ва зарурийдир. Ҳаж сафаридан асл мақсад гуноҳларга тавба қилишдир. Бирор банданинг ҳаққи тавба қилгувчи зиммасида қолмаслиги тавбанинг қабул бўлиш шартидир. Агар бирор кишига жисмоний ёки молиявий нуқсон етказса, уни адо қилиши, улардан кечирим сўраши ва уларни рози қилиши лозим. Агар бирор кишидан қарздор бўлса, уни қайтариб бериши, агар бирор кишини омонати бўлса, уни ўз эгасига қайтариши даркордир. Бу ишларни амалга оширгандан кейин фикру ҳаёлни бир жойга қўйиб тавбатан насуҳа қилиши лозимдир. Булардан кейин қилинган тавбани қабул бўлишига умид кўпроқдир.

 

ҲАЖ САФАРИГА ЧИҚУВЧИГА ЎТТИЗ ИККИ КЎРСАТМА

 

Муборак ҳаж сафарига тайёргарлик кўраётган кишига ҳаж китобларида қуйидаги кўрсатмалар берилади:

1. Ҳаж сафарига отлангувчи кишидан кўнгли ранжиган кишиларни кўнглларини овлаши;

2. Одамлар билан муомалани тўғрилаши;

3. Бирор кишига зулм берган бўлса, ундан кечирим сўраши;

4. Бирор кишини молини еб қўйган бўлса, уни ўзига ёки меросхўрларига қайтариб бериши;

5. Барча қилган гуноҳларидан тавба қилиши;

6. Ота-онасини рози қилиб сафар қилиши;

7. Бола-чақаларини ҳотиржам қилиб сафар қилиши;

8. Қарзларини адо қилиб сафар қилиши;

9. Солиҳ кишилар билан сафар қилиши;

10. Ҳажнинг фарз ва вожиб масалаларини яхшилаб ўрганиб олиши;

11. Ҳаж китобини ўзи билан олиши;

12. Сафарга тижорат мақсадларини аралаштирмай, холис ибодат мақсадида сафар қилиши;

13. Риё ва шуҳратпарастликдан йироқ тутиши;

14. Сафар давомида ўзини хокисор ва тавозе тутиши;

15. Зарурий нарсаларни сотиб олиш чоғида ҳаддан зиёд сотувчи билан тортишмаслиги;

16. Ҳаж сафари давомида пул сарфлашда ҳасислик қилмаслиги;

17. Шерикларига сарф-харажат қилиш тўғри келиб қолса, мамнуният билан уларга сарф қилиши;

18. Уйдан чиқиб кетаётган вақтда садақа қилиши;

19. Сафар давомида ҳожатманд инсонларга сарф қиламан деб ўзи билан ортиқча маблағ олиши;

20. Икки ракъат намоз ўқиб йўлга чиқиши;

21. Уйдан чиқиб кетаётган пайтда одамлар билан қўл бериб сўрашиб, улардан ҳаққига дуо қилиб туришларини сўраши;

22. Кишилар ҳам ҳаж қилишга кетаётган кишидан дуо қилишини сўрашлари;

23. Кузатувчи ҳам, сафарга кетувчи ҳам ўз дуоларини ўқишлари;

24. Сафар дуосини ўқиши;

25. Сафар давомида қаерга тушсалар, ўша жойда икки ракъат намоз ўқиб олиши (мустаҳаб);

26. Сафар давомида Аллоҳ таолони зикрини қилиб, ота-онаси, фарзандлари ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши;

27. Сафар давомида тортишиш, дилозорлик ва тилозорлик каби нарсалардан сақланиши;

28. Барча билан ҳалимлик билан муомала қилиши;

29. Беш вақт намозни имкони борича жамоат билан адо қилиши;

30. Намозларни ўз вақтида адо қилиши;

31. Суннати равобиталарни иложи борича тарк қилмаслиги;

32. Самалиётда намоз вақти бўлиб қолса, ҳеч кимга озор бермай, намоз ўқийдиган жойда намозларини ўз вақтида ўқиб олиши.

 

УЙДАН ЧИҚИШ

 

Уйдан сафарга чиқиб кетаётган вақтда икки ракъат сафар намозини ўқиб олиши суннатдир.

عن المطعم بن مقدامرَضِيَ الله عَنْهُ قال قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ مَا خَلَّفَ عَبْدٌ عَلَىأَهْلِهِ أَفْضَلَ مِنْ رَكْعَتَيْنِ يَرْكَعُهُمَا عِنْدَهُمْ حِيْنَ يُرِيدُ السَّفَرَ.

Мутъим ибн Миқдом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Сафарга чиқувчи одам хонадон аҳлига сафар олдидан ўқиладиган икки ракъат намоздан афзалроқ нарса қолдирмабди (Канз ул-Уммол).

قال بعض أصحابنا : يستحب أن يقرأ في الأولى منهما بعد الفاتحة (قل يا أيها الكافرون) وفي الثانية: (قل هو الله أحد). وقال بعضهم : يقرأ في الأولى بعد الفاتحة (قل أعوذ برب الفلق) وفي الثانية (قل أعوذبرب الناس) فإذا سلم قرأ آية الكرسي، فقد جاء أن من قرأ آية الكرسي قبل خروجه من منزله لم يصبه شئيكرهه حتى يرجع، ويستحب أن يقرأ سورة (لإيلاف قريش) فقد قال الإمام السيد الجليل أبو لحسنالقزويني، الفقيه الشافعي، صاحب الكرامات الظاهرة، والأحوال الباهرة، والمعارف المتظاهرة : إنه أمان منكل سوء.

Баъзи асҳобларимиз: “Сафар намозининг биринчи ракъатига “Фотиҳа”дан кейин “Кафирун” сурасини иккинчи ракъатига ихлос сурасини зам қилиш мустаҳабдир” деганлар. Баъзилар эса: “Биринчи ракъатга “Фотиҳа” сурасидан кейин “Фалақ” сурасини, иккинчи ракъатга “Нас” сурасини зам қилади” деганлар. Салом бергандан кейин “Оятал курсий”ни ўқийди. Ривоятларда, кимки уйидан чиқишидан олдин “Оятал курсий”ни ўқиса, то уйига қайтгунича бирор мусибатга дучор бўлмайди, дейилган. “Қурайш” сурасини ўқиш ҳам мустаҳабдир. Абул Ҳасан Қазвиний раҳматуллоҳи алайҳнинг айтишларича, у ҳар бир ёмонликдан омонликдир”.

 

УЙДАН ЧИҚИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Сафари енгил ва осон ўтиши учун ҳожи уйдан чиқиш вақтида қуйидаги дуони ўқиса, Аллоҳ таоло уни шайтондан ва турли бало-қазолардан асрайди.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَرَضِيَ الله عَنْها قَالَتْ: " كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَرَجَ مِنْ بَيْتِهِ قَالَ: " بِسْمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ، أَوْ أَزِلَّ أَوْأُزَلَّ، أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ، أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ "

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқаётган вақтда:

Бисмиллаҳи таваккалту алаллоҳ вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ. Аллоҳумма инний аъузу бика ан азилла ва узолла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав южҳала алайя”, дер эдилар”.

Дуонинг маъноси:

“Аллоҳга таваккал қилиб, Унинг номи билан чиқаман. Гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам, тоат қилишга бўлган тоқат ҳам фақатгина Аллоҳдандир. Эй Роббим, адашишдан ёки адаштирилишдан ёки тойилишдан ёки тойилтирилишдан, зулм қилишдан ёки мазлум бўлишдан, жоҳиллик қилишдан ёки менга жоҳиллик қилинишидан Ўзингдан паноҳ сўрайман”.

عَنْ عَلِىٍّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِىُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا أَرَادَ سَفَرًا، قَالَ: اللَّهُمَّ بِكَ أَصُولُوَبِكَ أَحُولُ وَبِكَ أَسِيرُ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Сафар қилишни ирода қилсалар:

Аллоҳумма бика асулу ва бика аҳулу ва бика асийру” дер эдилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Маъноси:

Аллоҳим ҳиммат ва ҳафсала ила етиб боришга, гуноҳлардан тийилишга ва сафар қилишга Сендан мадад сўрайман.

 

ЯҚИНЛАРИДАН РУХСАТ ОЛИШ

 

Яқин қариндош-уруғлари ва дўстлари томондан ҳаж сафарига чиқишга рухсат бўлганидан кейин қуйидаги дуони ўқийди:

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ الْخَطْمِىِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِىُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا أَرَادَ أَنْ يَسْتَوْدِعَ الْجَيْشَقَالَ « أَسْتَوْدِعُ اللَّهَ دِينَكُمْ وَأَمَانَتَكُمْ وَخَوَاتِيمَ أَعْمَالِكُمْ ».

Абдуллоҳ Хитмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Аскарлар билан хайрлашишни хоҳласалар:

Аставдиъуллоҳ дийнакум ва амаанатакум ва хавотийма аъмаликум” дердилар” (Абу Довуд ривояти).

Маъноси:

Мен сизларни динингиз, омонатингиз ва ишларингизнинг охирини Аллоҳ таолога топширдим.

 

ҲАЖ ҚИЛУВЧИ КИШИДАН ДУО СЎРАШ

 

Ҳаж сафарига жўновчи кишидан бизни ҳам хос дуоларингизда эслаб ҳаққимизга дуо қилиб қўйинг, деб илтимос қилиш жоиз ва ҳадислар билан собит бўлгандир.

عَن صَفْوَانَ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْه وَكَانَتْ تَحْتَهُ الدَّرْدَاءُ، فَأَتَاهَا فَوَجَدَ أُمَّ الدَّرْدَاءِ وَلَمْ يَجِدْ أَبَاالدَّرْدَاءَ، فَقَالَتْ لَهُ : تُرِيدُ الْحَجَّ الْعَامَ ؟ قَالَ : نَعَمْ، قَالَتْ : فَادْعُ اللَّهَ لَنَا بِخَيْرٍ فَإِنَّ النَّبِيُّ صلى الله عليهوسلم كَانَ يَقُولُ : إنَّ دَعْوَةَ الْمَرْءِ مُسْتَجَابَةٌ لأَخِيهِ بِظَهْرِ الْغَيْبِ عِنْدَ رَأْسِهِ مَلَكٌ يُؤَمِّنُ عَلَى دُعَائِهِ كُلَّمَادَعَا لَهُ بِخَيْرٍ قَالَ : آمِينَ، وَلَك بِمِثْلِهِ، ثُمَّ خَرَجْت إِلَى السُّوقِ فَلَقِيتُ أَبَا الدَّرْدَاءِ فَحَدَّثَنِي، عَنِ النَّبِيِّ صلى اللهعليه وسلم بِمِثْلِ ذَلِكَ.

Сафвон ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Дардонинг қизи унинг қўли остида эди. У уни олдига келиб Умму Дардони топди-ю, Абу Дардони топмади. Шунда (Умму Дардо): “Бу йил ҳаж қиласанми?” деди. У: “Ҳа” деди. У (Умму Дардо): “Биз ҳаққимизга ҳам Аллоҳ таолога яхши дуо қилгин. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кишининг ғоибдаги инси ҳаққига қилган дуоси ижобатдир. Бир фаришта боши устида туриб, қилган дуосига амийн деб туради. Қачон унга яхши дуо қилса: “Амийн, сенга ҳам ўшанинг мисли” дейди”, дер эдилар. Сўнг бозорга чиқиб, Абу Дардони учратдим. Шунда у ўшанинг ўхшаши каби Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан менга ҳадис айтди” (Ибн Можа ривояти).

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْه أَنَّ عُمَرَ اسْتَأْذَنَ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم فِى الْعُمْرَةِ، فَأَذِنَ لَهُ، فَقَالَ: "يَا أَخِى، أَشْرِكْنَا فِى صَالِحِ دُعَائِكَ، وَلاَ تَنْسَنَا.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан умра қилишга изн сўрадилар. Унга изн бериб:

Эй, биродарим! Ўзингни хос дуоингда бизни ҳам шерик қилгин ва бизни унутиб қўймагин” дедилар” (Ибн Можа ривояти).

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْه عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ :” الْحَاجُّ وَالْعُمَّارُ وَفْدُ اللَّهِ إِنْ دَعَوْهُأَجَابَهُمْ وَإِنِ اسْتَغْفَرُوهُ غَفَرَ لَهُمْ".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ҳожи ва умра қилувчи Аллоҳнинг меҳмонидир. Агар Аллоҳга дуо қилсалар дуоларини ижобат қилади. Агар Ундан мағфират сўрасалар уларни мағфират қилади” дедилар” (Ибн Можа ривояти).

Юқорида келган ҳадислардан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобий розияллоҳу анҳулар замоналарида ҳаж ва умра қилувчилардан дуо сўраб илтимос қилиш собитлиги маълум бўлади. Шунинг учун ҳаж ёки умрага кетувчилардан дуо қилишларини илтимос қилиш жоиз ва дурустдир.

Лекин, ҳажга кетувчи ҳаж сафари олдидан издиҳом қилиб одамарни чақириши ёки туҳфа улашиши ёки ҳожини аэропортгача қўш-қўш мошиналар билан кузатиб қўйиш ва бошқа шу турдаги ишларнинг барчаси жоиз эмас. Буларнинг барчаси исроф ва ҳаж амалига нуқсон етказадиган ишлардандир. Ҳа, албатта зарурат юзасидан бир-икки киши ҳожини аэропортгача кузатиб қўйиши ва кутиб олишини зарари йўқ.

 

УЛОВГА ЧИҚҚАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْه أَنَّ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا رَكِبَ رَاحِلَتَهُ كَبَّرَ ثَلاَثاً ثُمَّقَالَ «سُبْحَانَ الَّذِى سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ».

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам уловларига минсалар уч бор такбир айтиб:

“Субҳаналлазий саххоро ланаа ҳаза ва маа куннаа лаҳу муқринийна ва иннаа илаа Роббинаа ламунқолибуун”, дер эдилар” (Термизий ривояти).

Маъноси:

“Бизларга бу (маркаб)ни бўйсундириб қўйган Зот айбу нуқсондан покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) Роббимизга қайтгувчидирмиз” (Зухруф 13-14 оятлар).

 

БИРОР ЖОЙГА ТУШГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

رَبِّ أَنْزِلْنِي مُنْزَلًا مُبَارَكًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْمُنْزِلِينَ.

Эй Роббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен, Ўзинг манзилга туширгувчиларнинг энг яхшисисан” (Мўминун 29 оят).

 

ДЕНГИЗ УСТИДАН САМАЛИЁТДА ЁКИ КЕМАДА ЎТИБ КЕТАЁТГАН ПАЙТДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَبَّاسٍ, قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:"أَمَانٌ لأُمَّتِي مِنَ الْغَرَقِ إِذَا رَكِبُوافِي السُّفُنِ, بِسْمِ اللَّهِ الْمَلِكِ" وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ وَالأَرْضُ جَمِيعًا قَبْضَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَالسَّمَوَاتُ مَطْوِيَّاتٌبِيَمِينِهِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ", " بِسْمِ اللَّهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا إِنَّ رَبِّي لَغَفُورٌ رَحِيمٌ".

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Умматим кемага минганларида чўкиб кетишдан омонда бўлишларига сабаб бўлувчи нарса:

“Бисмиллаҳил малики” ва “Вамаа қодаруллоҳа ҳаққо қодриҳи вал арзу жамиъан қабзатуҳу явмал қиямати вас самаваату матвийяаатун биямийниҳи субҳаанаҳу ватаъалаа аммаа юшрикуун” ва “Бисмиллаҳи мажреҳаа ва мурсааҳаа инна Роббий лағофурур роҳийм” дир”, дедилар”.

Маъноси:

Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса, Унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир” (Зумар 67 оят)

Кемага мининглар, унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг исми ила бўлур. Албатта, Роббим мағфиратли ва раҳмлидир” (Ҳуд 41 оят).

 

САФАР ДАВОМИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

اللَّهُمَّ هَوِّنْ عَلَيْنَا سَفَرَنَا هَذَا وَاطْوِ عَنَّا بُعْدَهُ اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالْخَلِيفَةُ فِي الْأَهْلِ اللَّهُمَّإِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمَنْظَرِ وَسُوءِ الْمُنْقَلَبِ فِي الْمَالِ وَالْأَهْلِ

Аллоҳумма ҳаввин алайнаа сафаранаа ҳазаа ватви аннаа буъдаҳ. Аллоҳумма антас соҳибу фис сафар вал халифату фил аҳл. Аллоҳумма инни аъузу бика мин ваъсаис сафар ва каабатил манзар ва суъил мунқолаби фил моли вал аҳл.

Маъноси:

Эй, Аллоҳим! Бу сафаримизни бизга енгил қилиб, унинг йироқлигини биздан даф қилгин. Аллоҳим! Сафардаги соҳибим фақат Сенсан ва сафардалигимда аҳлимни, молимни ва фарзандларимни ҳифзу ҳимояга олувчм фақат Сенсан. Аллоҳим! Сафарнинг машаққатидан, ғамга солувчи манзара(га дучор бўлиш)дан, уйга – ўз аҳлимга, молимга ва фарзандларимга қайтиб келганимда ёмон ҳолатга дучор бўлишдан Ўзингдан паноҳ сўрайман.

 

ТАМАТТУЪ ЭҲРОМИ

 

Сиз тўғридан-тўғри Маккаи мукаррамага борсангиз таматтуъ ёки умра қиласиз. Энг яхшиси шуки, ғусул ёки таҳорат билан ватандан эҳромга кириб, сўнг икки ракъат намоз ўқиб, унинг аввалги ракъатига “Кафирун”, иккинчи ракъатига “Ихлос” сурасини зам қилиб, эҳромга киргандан кейин бошига ҳеч нарса киймайди. Таматтуъ ёки умра учун эҳромга кирувчи намоздан кейиноқ ушбу дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ إنِّي أُرِيدُ الْعُمْرَةَ فَيَسِّرْهَا لِي، وَتَقَبَّلْهَا مِنِّي.

Аллоҳумма инний урийдул умрота фаяссирҳаа лий ва тақоббалҳаа минний” (Бадоиус саноиъ).

Маъноси:

Аллоҳим умра қилишни ирода қилдим. Бас, уни менга осон қилиб, уни мендан қабул қилгин.

Таматтуъ қилувчи саккизинчи зул ҳижжа куни ҳажга эҳромга кириб, қуйдаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ إنِّي أُرِيدُ الْحَجَّ فَيَسِّرْهُ لِي، وَتَقَبَّلْهُ مِنِّي.

Аллоҳумма инний урийдул ҳажжа фаяссирҳу лий ва тақоббалҳу минний” (Бадоиус саноиъ).

Маъноси:

Аллоҳим ҳаж қилишни ирода қилдим. Бас, уни менга осон қилиб, уни мендан қабул қилгин.

Агар дуони араб тилида айта олмаса, уни таржимасини ўз тилида айтиши мумкин. Юқоридаги тартибда эҳром боғлагандан кейин умра қилувчи эркак киши умра ниятида овоз чиқариб талбия айтади. Аёл киши эса, оҳиста талбия айтади. Шу билан умра эҳроми мукаммал бўлади. Эҳромга кирган киши ёки аёл эҳром ҳолатида нима нарсалар манъ қилинган бўлса, улардан сақланиши лозим бўлади. Талбияни такрор-такрор айтади. Унинг лафзлари “Талбия” сарлавҳаси остида қуйида зикр қилинади. Агар аёл нопок ҳолатда бўлса, дуо ва талбиялар билан эҳромга киради. Лекин, ундай ҳолатдаги аёл намоз ўқимайди. Агар самалиётга чиқишдан илгари эҳромга кирмаган бўлса, самалиёт Жиддага қўнишидан бир соат аввал ёки Жидда аэропортида эҳромга кириб олади. Агар эҳром боғламай бу ердан ўтиб кетса, жиноятига бир қон вожиб бўлади.

 

ҲАЖ ЭҲРОМИ

 

Фақат ҳаж ибодатини қилишга отлангувчи ўз юртидан ҳаж учун эҳромга, таматтуъ қилувчи эса, зул ҳижжанинг еттинчи ёки саккизинчи куни Маккаи мукаррамадан ҳажга эҳромга, Ҳилда истиқомат қилувчи ёки Мадинаи мунавварадан келувчи ҳажга эҳромга кирсалар, қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ إنِّي أُرِيدُ الْحَجَّ فَيَسِّرْهُ لِي، وَتَقَبَّلْهُ مِنِّي.

Аллоҳумма инний урийдул ҳажжа фаяссирҳу лий ва тақоббалҳу минний” (Бадоиус саноиъ).

Маъноси:

Аллоҳим ҳаж қилишни ирода қилдим. Бас, уни менга осон қилиб, уни мендан қабул қилгин.

Агар ушбу дуони ёддан билмаса, унинг маъносини ўз тилида адо ўқийди.

 

ҚИРОН ЭҲРОМИ

 

Қирон қилувчи, яъни ҳаж ва умра иккаласини бирданига қилишни истагувчи, қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ إنِّي أُرِيدُ الْعُمْرَةَ، وَالْحَجَّ فَيَسِّرْهُمَا لِي، وَتَقَبَّلْهُمَا مِنِّي

Аллоҳумма инний урийдул умрота вал ҳажжа фаяссирҳумаа лий ва тақоббалҳумаа минний” (Бадоиус саноиъ).

Маъноси:

Аллоҳим ҳаж ва умра қилишни ирода қилдим. Бас, уни менга осон қилиб, уни мендан қабул қилгин.

Эҳром намозидан кейиноқ юқоридаги дуони ўқиб, эҳром нияти билан талбия айтади.

 

ТАЛБИЯНИНГ ЛАФЗЛАРИ

 

لَبَّيْكَ اللَّهمَّ لَبَّيْكَ لَبَّيْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ.

Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда, ваннеъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак.

Маъноси:

Аллоҳим! Ҳузрингда ҳозирман, Аллоҳим! Ҳузрингда ҳозирман! Аллоҳим! Ҳузрингда ҳозирман! Сенинг шеригинг йўқдир! Аллоҳим! Ҳузрингда ҳозирман! Албатта, ҳамд, неъмат ва мулк барчаси Сеникидир! Сенинг шеригинг йўқ зотсан!.

Ҳожи ёки умра қилувчи талбияни кўп айтади. Чунки, ҳадиси шарифда бу ҳақда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم سُئِلَ أَيُّ الْحَجِّ أَفْضَلُ؟ قَالَ: الْعَجُّوَالثَّجُّ.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайси ҳаж афзалдир?” деб сўралди. У зот:

Баланд овозда талбия айтилгани ва қон оқизилгани”, дедилар” (Термизий ривояти).

 

ҲАРАМ ҲУДУДИ

 

Жиддадан Маккаи мукаррамага кетишда бир катта арк чиқади. Ўша аркка катта бир Қуръон қўйилиб қўйилгандай туйилади. Ундан уёғига мусулмон бўлмаган кишилар ўтмайди.

 

ҲАРАМ ҲУДУДИГА КИРГАНДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Ҳарамга киришда қуйидаги дуо ўқилади:

اللهم إن هذا حرمك وحرم رسولك فحرم لحمي ودمي وعظمى على النار اللهم آمني من عذابكيوم تبعث عبادك.

“Аллоҳумма инна ҳааза ҳарамука ва ҳараму расулика. Фаҳаррим лаҳмий ва дамий ва аъзмий аълан наари. Аллоҳумма ааминний мин аъзабика явма табъасу иъбадака”.

Маъноси:

Эй, Аллоҳим бу Сенинг Расулингни ҳарами. Гўштимни, қонимни ва суягимни дўзахга ҳаром қилгин. Эй, Аллоҳим! Бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингдаги азобингдан мени эминда қилгин.

 

ҲАРАМНИНГ ҲАР ТОМОНДАН ҲУДУДИ

 

Ҳарам ҳудудларини билиб олиш орқали кўплаб ҳарамга тегишли ҳукмларни билиб оламиз. Ҳарам ҳудудлари қуйидагилар:

1. Танъийм – Масжиди ҳарамдан олти километр узоқликда жойлашган ҳарамнинг энг яқин чегараси ҳисобланади. Бу жой Маккаи мукаррама билан Мадинаи мунаввара йўлида жойлашган. Бу жойда Масжиди Оиша розияллоҳу анҳо мавжуд. Маккада истиқомат қилувчилар бу ерга келиб, умрага эҳромга кирадилар;

2. Нахла водийси – Нажд, Риёд ва Тоифга олиб борувчи катта йўлдан Қорнул манаазил мийқотига кетиш йўлида жойлашган бўлиб, Нур ва Ҳиро ғорининг олди томонида жойлашгандир. У ҳарамдан ўн тўрт километр узоқликда жойлашган. Ҳозирда у ерлар Маккаи мукаррама шаҳрига қўшилиб кетган;

3. Арафот билан Муздалифа орасидаги йўл – у Ҳарамдан ўн етти километр узоқликда жойлашган. Бу ерда ҳарам ҳудудини билдириб турувчи арк қурилган;

4. Ҳудайбия – у Ҳарамдан йигирма икки километр узоқликда жойлашган. Нишондан икки километр узоқроқда ҳудайбия сулҳи бўлиб ўтган жойда Ризвон байъати бўлиб ўтган. Ҳозирда у жойда Масжиди байъати ризвон жойлашган бўлиб, у Ҳарамдан йигирма тўрт километр узоқликдадир;

5. Жиърона – у Ҳарамдан йигирма тўрт километр узоқликда жойлашган. У ерда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн ва Ҳавозин ўлжаларини тақсимлаганлар;

6. Азоти либн ёки Уққайшия – у Ҳарамдан йигирма уч километр узоқликда жойлашган;

7. Еттинчи мийқот – тоиф йўлида жойлашган бўлиб, унга Арафот ва янги Жомеи уммул қуро орқали борилади. У Ҳарамдан ўн олти километр узоқликда жойлашган.

 

МАККАИ МУКАРРАМАДА ҚИЛИНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ЗАРУРИЙ ИШЛАР

 

Масжиди ҳарамга киришга бир неча дарвозалар барпо қилинган бўлиб, улардан боби салом дарвозаси орқали Масжиди ҳарамга кириш афзалроқдир. Бу дарвоза Сафо ва Марва тепалиги томонда жойлашган бўлиб, унинг пештоқига боби салом деб ёзиб қўйилган. Масжиди ҳарамга ўнг оёқ билан қуйидаги дуони ўқиб кирилади:

عَنْ فَاطِمَةَ ابِنْةِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قَالَتْ : كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إذَادَخَلَ الْمَسْجِدَ يَقُولُ : بِسْمِ اللهِ، وَالسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِ اللهِ، صلى الله عليه وسلم، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذُنُوبِيوَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ....

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар:

“Бисмиллаҳи вас саламу аъла расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллама. Аллоҳум мағфир лий зунуубий вафтаҳ лий абвааба роҳматика”...дер эдилар” (Термизий ривояти).

Маъноси:

Аллоҳ таолонинг номи билан кираман. Салавоту саломлар расулинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлсин. Аллоҳим гуноҳларимни авф этиб, Ўзингни раҳмат эшигингни менга очгин.

 

БАЙТГА БИРИНЧИ НАЗАР ТУШГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Масжиди ҳарамга кирилгандан кейин биринчи Байтга назар тушиши билан қуйидаги дуони ўқиб, Аллоҳ таолодан сўрайдиган нарсаларини сўрайди:

اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْك السَّلَامُ فَحَيِّنَا رَبَّنَا بِالسَّلَامِ اللَّهُمَّ زِدْ بَيْتَك هَذَا تَعْظِيمًا وَتَشْرِيفًا وَتَكْرِيمًاوَمَهَابَةً وَزِدْ مِنْ شَرَفِهِ وَعِظَمِهِ وَكَرَمِهِ مِمَّنْ حَجَّهُ أَوْ اعْتَمَرَهُ تَشْرِيفًا وَتَعْظِيمًا وَبِرًّا.

“Аллоҳумма антас салам ва минкас салам фаҳаййинаа роббанаа бис салам. Аллоҳумма зид байтака ҳаза таъзийман ва ташрийфан ва такрийман ва маҳаабатан ва зид мин шарафиҳи ва иъзамиҳи ва карамиҳи мимман ҳажжаҳу ав эътамараҳу ташрийфан ва таъзийман ва биррон”.

Маъноси:

Эй Аллоҳ, Сeн caлoм (тинчлик)caн вa caлoм Сeндaндиp. Эй Роббимиз, бизнинг caлoм билaн ҳаёт кeчиpишимизни нacиб эт. Эй Аллоҳ, yшбy Бaйтнинг шapaфини,yлyғлигини, ҳypмaтини ва яxшилигини зиёда қил. ҳaж ва yмpa қилyвчилapдaн ким yни шарафласа ва yлyғлaca, ўшaнинг ҳaм улуғлaнишини, шapaфини вa ҳypмaтини, ҳайбатини ва яxшилигини зиёдa қил.

Агар ушбу дуони ёдлаган бўлса, у дуони ўқийди, бўлмаса ўз тилида дуонинг мазмунини айтиб, Аллоҳ таолодан муродини сўрайди.

 

БИРИНЧИ ҚИЛИНАДИГАН ИШ ТАВОФДИР

 

Масжиди ҳаромга кирилгандан сўнг энг биринчи қилинадиган иш бу Байтни тавоф қилишдир. Тавоф ҳажари асвадни истилом қилиш билан бошланиб, ҳажари асвадда тавоф тугатилади. Ҳар айланишда “Бисмиллаҳи валлоҳу акбар” деб ҳажари асвадга қўли билан ишора қилиб, қўлини ўпади. Агар аёл киши нопок ҳолатда бўлса, тавоф қилмай пок бўлишини кутиб туради.

 

ТАВОФГА КИРИШИЛАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Тавоф қилишга киришилаётган пайтда қуйидаги дуо ўқилади:

بِاسْمِ اللهِ وَاللهُ أَكْبَرُ. آللَّهُمَّ إِيمَانًا بِكَ وَتَصْدِيقًا بِكِتَابِكَ وَوَفَاءً بِعَهْدِكَوَاتِّبَاعًا لِسُنَّةِ نَبِيِّكَ سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم.

Бисмиллаҳи валлoҳy aкбap. Aллоҳумма ийманан бикa вa тacдийқон би китабика вa вафаан би аҳдика вa иттабъaн ли суннaти набиййика саййидина Муҳаммадин coллaллoҳy алайҳи васаллам”, дeйди.

Maънocи:

Aллoҳнинг нoми билaн, Aллoҳ улуғдир. Эй Aллoҳ, Сeнгa иймoн кeлтиpиб, Сенинг китoбингни тacдиқлаб, Сeнинг aҳдинггa вафo қилиб вa пайғамбаринг caййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вacaллaмнинг cyннaтлapигa эргашиб тавофни бошлайман.

Агар бу дуони ўқий олмаса, “Бисмиллаҳи Аллoҳy aкбap валиллаҳил ҳамд”ни ўқиса кифоя қилади. Етти маротаба тавоф қилиш давомида ўқиладиган дуолар китоб охирида келтирилган.

 

ҚОРА ТОШ

 

Мақоми Иброҳим билан қора тош иккалалари ҳам жаннат тошларидандир. Бу ҳақда ҳадисларда шундай дейилган:

عَنْ عَبْد اللَّهِ بْن عَمْرٍو رَضِىَ اللَّهُ عَنْه يَقُولُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِنَّ الرُّكْنَوَالْمَقَامَ يَاقُوتَتَانِ مِنْ يَاقُوتِ الْجَنَّةِ طَمَسَ اللَّهُ نُورَهُمَا وَلَوْ لَمْ يَطْمِسْ نُورَهُمَا لَأَضَاءَتَا مَا بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Рукн (қора тош) ва мақом (мақоми Иброҳим) жаннат ёқутларидан икки ёқут (тош) эди. Аллоҳ у иккисини нурини ўчирди. Агар у иккисини нурини ўчирмаганида, машриқ билан мағриб ўртасини ёритар эди” деяётганларини” эшитдим” деди (Термизий ривояти).

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: "إِنَّ الرُّكْنَ وَالْمَقَامَ يَاقُوتَتَانِ مِنْ يَاقُوتِ الْجَنَّةِ نَزَلَا مِنَ السَّمَاءِلَهُمَا نُورٌ، فَلَمَّا وُضِعَا فِي الْأَرْضِ طُفِئَ نُورُهُمَا، وَلَوْلَا مَا أَطْفَأَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ مِنْ نُورِهِمَا ؛ لَأَضَاءَ مَا بَيْنَ السَّمَاءِوَالْأَرْضِ، آنَسَ اللهُ تَعَالَى بِهِمَا آدَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ، فَكَانَا يَتَلَأْلَآنِ تَلَأْلُؤًا مِنْ شِدَّةِ بَيَاضِهِمَا، وَأَخَذَ آدَمُ عَلَيْهِالسَّلَامُ الرُّكْنَ فَضَمَّهُ إِلَيْهِ اسْتِئْنَاسًا بِهِ، وَلَوْلَا مَا طَبَعَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ مِنْ أَيْدِي الْجَاهِلِيَّةِ لَأَبْرَأَ الْأَكْمَهَ وَالْأَبْرَصَ،وَلَيْسَ فِي الْأَرْضِ شَيْءٌ مِنَ الْجَنَّةِ إِلَّا الرُّكْنَ وَالْمَقَامَ، فَإِنَّهُمَا جَوْهَرَتَانِ مِنْ جَوْهَرِ الْجَنَّةِ، يَأْتِي كُلُّ وَاحِدٍ مِنْهُمَايَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْظَمَ مِنْ أَبِي قُبَيْسٍ، لَهُمَا عَيْنَانِ وَشَفَتَانِ يَشْهَدَانِ لِمَنْ وَافَاهُمَا بِالْوَفَاءِ "

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:

Рукн ва мақом жаннат ёқутларидан икки ёқутдир. Иккиси осмондан тушганида у иккисини нури бор эди. Ерга иккиси қўйилганида у иккисини нури ўчирилди. Агар у иккисини нурини Аллоҳ ўчирмаганида, албатта ер ва осмон ўртасини ёритиб турар эди. Аллоҳ таоло у иккиси билан Одам алайҳиссаломни ҳурсанд қилди. Иккиси жуда оқ бўлганлигидан ялтирар эди. Одам алайҳиссалом рукнни олиб, у(Каъба) билан дўст бўлиши учун ун(каъба)га қўшди. Аллоҳ азза важалла жоҳилият қўли билан муҳрламаганида кўр ва песни тузатар эди. Ер юзида рукн ва мақомдан бошқа жаннатдан бирор нарса йўқ. У иккиси жаннат жавҳарларидан икки жавҳардир. У иккисидан ҳар бири қиёмат куни Абу Қубайсдан улкан бўлиб келади. У иккисини икки кўзи, икки лаби бўлиб, иккисига вафо қилган кишилар фойдасига гувоҳлик берадилар” деди.

Қора тош ҳозирда кумушдан бўлган бир халқа билан ўраб қўйилган. Қора тош исёнкорлар томонидан бўлакларга бўлиб ташланган бўлиб, ҳозир халқа ичида ўша бўлаклар мавжуддир. Шу боис халқани ўпиш билан суннат адо бўлмайди. Балки, қора тошни ўша бўлакларини ўпиш билан суннат адо бўлади. Билинки, қора тошни ўпиш билан гуноҳлар авф бўлади. Лекин, қора тошни ўпаман деб барчага зарар етказмаслик лозим.

 

РУКНИ ЯМОНИЙ

 

Тавоф вақтида рукни ямонийга етилганда икки қўли ёки ўнг қўли билан уни ушлаб қўйиш суннатдир. Ўпиш эса, суннатга хилофдир. Яна шуни эсда тутиш керакки, рукни ямонийни ушлаётганда кўкси билан у тарафга бурилмай ушлайди. Аммо, қора тошни истилом кўкси билан у томонга бурилиш мумкин. Агар рукни ямонийни ушлаш имкони бўлмаса, уни ушламай тавофида давом этади. Чунки, у ерда тиқинни юзага келтриш мумкин эмас. Ҳара шавтда қор тош рўбарўсига келганда “Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” деб қўли билан қора тошга ишора қилиб, қўлини ўпади.

Китоб охирида алоҳида-алоҳида ҳар шавтга тегишли дуоларни келтирганмиз. Тавоф ва саъй ҳақида мукаммал маълумотни “Тавоф, саъй” сарлавҳаси остида келтирамиз.

صلِّ وَسَلِّم دائماً أبَدَاً على صَفِيِّكَ خَيرِ الخَلقِ كُلِّهِمُ

اللَّهُ أَكْبَرُ كَبِيراً وَالْحَمْدُ لِلَّهِ كَثِيراً

وَسُبْحَانَ اللَّهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1620. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким менга салом берса, албатта, Аллоҳ менга руҳимни қайтаради ва мен унга алик давоми...

5707 19:57 / 21.08.2017
.Ҳажи мабрур, деб мақбул ҳажга айтилади. Унинг аломати ҳар бир қилган гуноҳига тавба қилиб, истиғфор айтиш ва бирор кишининг ҳаққи зиммада қолмаслигидир. Шу билан давоми...

2516 13:00 / 29.06.2022
1. Аёлига яқинлик қилиш ва шу ишга олиб борувчи амалларни қилиш. Яъни ўпиш, қучоқлаш, шунга тааллуқли гапларни гапириш.2. Гуноҳ ишларни қилиш. Аллоҳ таолонинг давоми...

6522 20:07 / 21.08.2017
Ҳажнинг биринчи куни зулҳижжанинг саккизинчи куни ҳажнинг биринчи куни ҳисобланади. Шу куни қуйидаги амаллар қилинади Бомдод намозидан кейин Мино томонга давоми...

4831 22:00 / 14 июнь
Аудиолар

135354 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55603 14:35 / 11.08.2021