1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мусулмонга насиҳат

15:00 / 01.06.2019 4137 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намозни тугал адо этиш, закот бериш ва ҳар бир мусулмонга насиҳат қилиш ҳақида байъат қилдим». 

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. У киши билан танишиб олайлик:

Жарир ибн Абдуллоҳ ибн Жобир Бажалий, кунялари Абу Амр. Ҳижратнинг 10-йили, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан қирқ кун олдин Исломга кирдилар. У киши қавмларининг саййиди бўлганликлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши Исломга кирган вақтларида «Келса, ҳурмат қилинглар», деб марҳамат қилдилар. Ироқда, Қодисияда ва бундан бошқа жойлардаги урушларда иштирок этдилар. Бажала аҳли тафриқага тушганида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уларни жамлаб, Жарирни бошлиқ этиб тайинладилар. Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини «Хулоса» номли бутни бузиш учун юбордилар. У киши бутларни ўтда ёқиб юбордилар.

Жарир ибн Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар ривоят қилдилар. У кишидан ўғиллари Абдуллоҳ, Мунзир, Иброҳим ва Қайс ибн Ҳозим, Абу Воил, Абу Зуръата ибн Амр ибн Жарир ва бошқалар ривоят қилишди.

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу 50-ҳижрий йилда вафот этганлар.

Бу ҳадиси шарифдан Исломдаги уч муҳим амал ҳам баъзи байъатлардан қўшилганини билиб олмоқдамиз.

1. Намоз – Исломнинг асосий беш рукнидан бири, диннинг устуни. У қоим бўлса, дин қоим бўлади.

2. Закот – Исломнинг асосий беш рукнидан бири. Ҳар бир жамиятда иқтисодий масалаларни тўғри ҳал қилишнинг асосий гарови.

3. Ҳар бир мусулмонга яхшилик йўлида насиҳат қилиш ҳар бир жамиятнинг ижтимоий алоқаларини тўғри йўлга қўйишнинг асосий омилларидан биридир.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолодан ҳаё қилган банда нима қилиши лозимлигини қуйидаги ҳадиси шарифдан билиб оламиз.Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ давоми...

7922 21:02 / 09.05.2017
Рамазонда ифторлик ва саҳарлик дастурхонини таомлар билан безаш аёлу қизларимиз, опасингил ва келинларимизнинг юмушлари сирасига киради. Аслида бу ой кам таом давоми...

4103 12:00 / 25.05.2019
Аъмаш айтади .Мужаммиъ Таймий билан бирга эдим. У бир дирҳамга битта хурмо сотиб олаётган эди, бир тиланчи сотувчидан садақа сўради. Шунда Мужаммиъ сотувчига давоми...

2122 08:00 / 12.11.2019
Имом Шофеъий Мисрга келган эдилар, Абдуллоҳ ибн Ҳакам .Мисрда яшашни хоҳласангиз, бир йиллик озиқовқатингиз бўлсин. Султоннинг мажлисига қатнашиб туринг, азиз давоми...

1735 09:00 / 05.07.2020