1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳажж-и акбар ҳақида маълумотлар

05:00 / 16.01.2017 5446 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳажж-и акбар – энг улуғ ҳаж, катта ҳаж маъносида бўлиб, кимнинг ҳажи мазкур ҳажга тўғри келса, етмиш ҳажнинг савобига эга бўлади. Бу ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ҳадиси шариф етиб келган:

Имом Разийн (р.ҳ.) мурсал ҳадисда ривоят қилишича, унда бундай дейилган:

أفضل الأيام يوم عرفة وإذا وافق يوم جمعة فهو أفضل من سبعين حجة في غير يوم جمعة

            "Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар у жумъа кунига тўғри келса, жумъадан бошқа кунга тўғри келмаган етмишта ҳаждан афзалдир!".

Абу Толиб ал-Маккий (р.ҳ.) ўзининг "Қут ал-қулуб" асарида Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳажларида Арафотда туришлари жумъа кунига тўғри келганлиги боис агар Арафотда туриш ушбу кунга тўғри келса, Арафот майдонида турган жами ҳожиларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини зикр қилган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тавба сурасида Ҳажж-и акбар ҳақида зикр қилиб ўтган:

وَأَذَانٌ مِّنَ اللّهِ وَرَسُولِهِ إِلَى النَّاسِ يَوْمَ الْحَجِّ الأَكْبَرِ أَنَّ اللّهَ بَرِيءٌ مِّنَ الْمُشْرِكِينَ وَرَسُولُهُ فَإِن تُبْتُمْ فَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ وَإِن تَوَلَّيْتُمْ فَاعْلَمُواْ أَنَّكُمْ غَيْرُ مُعْجِزِي اللّهِ وَبَشِّرِ الَّذِينَ كَفَرُواْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ

            Тавба сурасининг аввалидаги мазкур ояти каримада тилга олинган ҳажж-и акбардан Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) одамлар билан қилган ҳажи назарда тутилган, дейилади. У зот Расулуллоҳ (с.а.в.)дан бир йил аввал одамларга бош бўлиб ҳаж қилган эди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) мазкур суранинг аввалги 30-40 оятини тиловат қилиб, одамларга етказиш учун Ҳазрати Али (к.в.) ҳамда Абу Ҳурайра (р.а.)ни ҳожилар ортидан юборган эдилар. Бундан кейин мушриклар ва ёлонғоч одамлар Каъбани зиёрат қилмасликлари, жаннатга фақат имон келтирганлар кириши ҳақидаги Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кўрсатмалари ўша вақтда бу икки саҳоба томонидан эълон қилинган. Ушбу ҳаж вақтида мусулмонлар, насроний ва яҳудийлар ҳам биргаликда ҳаж қилганлари боис у ҳажж-и акбар – катта ҳаж деб аталган.

Шунингдек, ҳажж-и акбар деб Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз саҳобалари билан бирга қилган ҳажларини назарда тутилади. Буни Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўзлари ўша ҳажлари асносида айтиб ўтганлар. Ул зоти шариф: "Бу ҳажж-и акбар кунидир! Бундан сўнг Сизларга қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз бир-бирингизга ҳаром..." деган машҳур ҳадисларини ана ўша вақтда баён қилганлар (Бухорий, 2/1742; Муслим, 2/1342).

            Бироқ, юқоридаги ривоятларнинг ихтилофли эканлигидан айнан мана шу ҳажж-и акбарнинг қандай бўлиши, қайси кун ва қайси вақт экани ҳақида уламолар ҳар хил фикрлар билдирганлар. Жумладан, бу ҳақида қуйидаги фикрлар мавжуд:

1)                               Қурбон ҳайити куни жумъага тўғри келиши керак. Бу Ҳазрати Али (к.в.), Ибн Абу Авфо (р.а.), Муғира ибн Шўъба (р.а.) каби саҳобаларнинг, Абдуллоҳ ибн Шаддод (р.а.), Ибн Абу Авфо (р.ҳ.), Саид ибн Жубайр (р.ҳ.), аш-Шаъбий (р.ҳ.) каби тобеъинларнинг фикрларига мувофиқ келади. Бир ривоятда Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) шу фикрга қўшилган.

2)                               Арафот майдонида туриш жумъа кунига тўғри келиши керак, демак, бунга кўра қурбон ҳайити шанба куни бўлиши керак. Бу Ҳазрати Умар (р.а.) ва Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.), Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.), Абдуллоҳ ибн Зубайр (р.а.) каби абодилаларнинг ҳамда бошқа кўпгина саҳобаларнинг фикрларига мувофиқ келади. Тобеъинлардан Саид ибн ал-Мусаййаб (р.ҳ.), Товус (р.ҳ.) ҳам шу фикрда бўлганлар. Бу ҳақида Ҳазрати Али (к.в.)дан ҳам бир ривоят бор.

3)                               Мийнода туриш кунлари жумъага тўғри келиши керак. Умуман, Мийнода туриш кунлари, янада аниқроғи, жами ҳаж кунларининг ҳаммасини ҳажж-и акбар дейиш мумкин. Бу Суфёни Саврий (р.ҳ.) ва Мужоҳид (р.ҳ.) каби тобеъинларнинг фикридир. Чунки, кун сўзи даврга нисбатан айтилган. Арабларда "йавми буос", "йавми сиффин" деганда, бир кунни эмас, бутун бир воқеани назарда тутиб айтилади.

4)                               Ҳажж-и акбар деб қирон ҳажини, ҳажж-и асғар деб ифрод ҳажини айтилади. Бу Мужоҳид (р.ҳ.)нинг бир фикридир.

5)                               Ҳажж-и акбар бу ҳажнинг ўзи, ҳажж-и асғар эса умрадир. Бу аз-Зуҳрий (р.ҳ.), аш-Шаъбий (р.ҳ.) ва Ато (р.ҳ.) кабиларнинг фикрларидир.

6)                               Ҳажж-и акбар бу қурбон ҳайити кунидир, ҳажж-и асғар эса арафа кунидир. Бу фикр Ибн Ҳажар Асқалоний (р.ҳ.) томонидан зикр қилинган.

7)                               Ҳажж-и акбар бу Муздалифада турган кечадир. Бу фикр тобеъинларнинг улуғларидан Ҳасан Басрий (р.ҳ.) томонидан айтилган. Чунки, бу вақтда жами ҳожилар, жумладан бошқа дин вакиллари, мушриклар ҳам Муздалифада жамъ бўлган эканлар.

Олимларнинг юқоридаги фикрларга келишига ўзига хос сабаблари ва далиллари бор. Бу хилдаги далилларни ўрганиш натижасида биринчи фикрнинг анча равшанлиги маълум бўлади. Чунки, ҳажж-и акбар кунини қурбонлик ҳайити куни деб белгилашда ўша куни шайтонга тош отилади, қурбонлик қилинади, тавофи зиёрат қилинади, соч олдрилади, умуман ҳажнинг кўпгина амаллари бажо келтирилади.

Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ҳажж-и акбарни сўралганида ул зоти шариф қурбон ҳайити куни деб жавоб берганлар. Жумладан, муҳаддис Имом Термизий (р.ҳ.) буни Ҳазрати Али (к.в.)дан ривоят қилган (Термизий, 3/957). Шунинг учун ҳам Ҳазрати Али (к.в.) бундай деб юргувчи эдилар:

يوم الحج الأكبر يوم النحر

"Ҳажж-и акбар куни қурбонлик кунидир!" (Термизий, 3/958).

Бошқа ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бугун қайси кун?" деган маънода савол қилганларида, одамлар: "Бугун Ҳажж-и акбар кунидир!" деб жавоб берганлар. Олимлар мазкур воқеа арафа кунида бўлиб ўтганини қайд қилганлар. Демак, бу ривоятдан ҳажж-и акбар тўғрисидаги етти хил фикрдан иккинчисига далил топиш мумкин.  

Умуман, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг мазкур ҳажларини "Жажжат ал-вадоъ" ҳам дейилади. Бу ҳаж вақти 26-33 йилда бир айланиб келади. Ибн Авн (р.ҳ.)дан ҳажж-и акбар ҳақида сўралганида, у бу тўғрисида Имом Бухорий (р..ҳ.)дан сўраганини айтиб ўтган. Имом Бухорий (р.ҳ.) эса бундай деган:

عَنِ ابْنِ عَوْنٍ ، قَالَ : سَأَلْتُ مُحَمَّدًا عَنْ يَوْمِ الْحَجِّ الأَكْبَرِ ؟ فَقَالَ : كَانَ يَوْمًا وَافَقَ فِيهِ حَجَّ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم ، وَحَجَّ أَهْلِ الْمِلَلِ.

"Ҳажж-и акбар қайси кун Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ва ўша вақтдаги мусулмон миллати ҳаж қилган кунга мувофиқ келса, ана ўшадир!" (Ибн Абу Шайба, 3/15339).

Ҳанафий олимларидан Нуҳ Афанди (р.ҳ.) ва Али ал-қори (р.ҳ.) кабилар ҳажж-и акбар тўғрисида алоҳида-алоҳида рисолалар битганлар.   

Ҳажж-и акбар тўғрисида қисқа маълумотлар ана шулардан иборат.

 Ҳамидуллоҳ Беруний


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер, Тавба 112 оят. ЭҲРОМНИНГ ҲАҚИҚАТИ Эҳромнинг ҳақиқати ҳаж ёки умра ёки иккаласига бирданига давоми...

9029 05:00 / 16.01.2017
Тaвoф нaмoзидaн кeйин зaмзaм сувидан ичиш Ҳожи тaвoф нaмoзидaн фoриғ бўлгaч, имкон бўлса Кaъбaтуллoҳ oстoнaсини ўпиб, мултaзaмгa ёпишиб вa юзини Кaъбa дeвoригa қўйиб мурoдларини давоми...

4710 05:00 / 16.01.2017
Бизларни Зулҳижжа ойининг мана шу муборак кунларига етказган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинБу кунларнинг фазилатларинитутилган рўзаларнинг чандон давоми...

5298 05:00 / 16.01.2017
Зулҳижжанинг ўн кунида қилинадиган амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб саналади. Шу билан бирга мазкур вақтда Аллоҳ учун севимли бўлган зикр амалга оширилса, нур устига давоми...

2191 11:00 / 08 июнь