1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазонга кирган кишилар учун дарслар (14-дарс)

18:48 / 25.06.2017 3920 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Закот

Ислом арконларини тўртинчиси закотдир. Аллоҳ азза ва жалла Ўз китобида ҳам закотни намоздан кейин зикр қилган:

«Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг»(Бақара сураси, 43-оят).

«Бас, агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, дин қардошингиздирлар»(Тавба сураси, 11-оят).

«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга буюрилган эдилар, холос. Ана шу тўғри(миллат)нинг динидир»(Баййина сураси, 5-оят).

Закотни адо этиш вожибдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:«Ислом беш нарса устига қурилди: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва, албатта, Муҳаммад Унинг элчисидир», деб гувоҳлик бериш,намозни барпо қилиш, закотни бериш, Рамазон рўзасини тутиш ва Байтуллоҳни ҳаж қилиш»(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтадилар: «Аллоҳга қасамки, намоз ва закотни орасини ажратганни, албатта, қатл қиламан. Закот молнинг ҳаққидир»(Имом Бухорий ривояти).Саҳобалар закотни ман қилганни қатл қилишга иттифоқ қилишган. Ҳамма асрларда мусулмонлар закотни вожиб амаллигига ижмоъ қилган.

Закот уни соҳиби бериши билан савобга эришадиган, тарк қилса, жазоланадиган молиявий ибодатдир. Закот нафсларни поклайди.

Аллоҳ таоло айтади:

«Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир»(Тавба сураси, 103-оят).

«Айт: «Албатта, Роббим бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишига ризқни кенг қилур ва тор қилур. Ҳар бир нафақа қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У Зот ризқ берувчиларнинг яхшисидир»(Сабаъ сураси, 39-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:«Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Эй одам боласи, инфоқ қилгин, сенга ҳам инфоқ қилинади»(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Закотда бахиллик қилганга, уни камайтиргангаҚуръони Каримда қаттиқ таҳдидлар келган:

«Эй иймон келтирганлар! Албатта, аҳбор ва роҳибларнинг кўплари одамларнинг молларини ботил йўл билан ерлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар. Олтин ва кумушни жамғариб, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг «хушхабар»ини беравер.Бир куни ўша(олтин-кумуш)лар жаҳаннам оташида қизитилур ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: «Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!»(дейилур)»(Тавба сураси, 34−35-оятлар).

Закоти берилмаган ҳар қандай молнинг эгаси қиёмат куни азобланади. Набий алайҳиссалом дедилар:«Қайси бир тилла ёки кумуш соҳиби унинг ҳаққини адо этмас экан, албатта, қиёмат кунида унинг учун оловдан бўлган тахтачалар тайёрланади. Улар жаҳаннам оловида қиздирилади. Сўнгра улар пешонасига, икки ёнбошига ва орқасига босилади. Совиб қолиши билан унга қайтарилади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай қилинади. Кейин йўлини кўради: ёки жаннатга, ёки дўзахга боради» (Имом Муслим ривояти);

«Кимга Аллоҳ таоло мол-дунё берсаю у молнинг закотини адо қилмаса,қиёмат куни у унга кўзойнакли илон бўлиб кўринади. Унинг икки қозиқ тиши чиқиб туради. У қиёмат куни бўйнидан бўғиб олади. Сўнг икки жағ суягидан тишлаб туриб:«Мен сенинг молингман. Мен сенинг тўплаган хазинангман!»дейди.Кейин: «Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қиладиганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур. Осмонлару ернинг мероси Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ўта хабардордир»,оятини тиловат қилдилар» (Оли Имрон сураси, 180-оят).

Тўрт нарсада закот вожибдир: дон-дун ва мевалардан, ҳайвонлардан, олтин ва кумушдан ҳамда тижорат молидан.Буларни ҳар бири учун закотни вожиб қиладиган нисоб миқдори бор, бу миқдордан ортиқ закот берилмайди.

Олтиннинг нисоби йигирма мисқолдир. Уни миқдори Саудия жунайҳида.Ўн бир жунайҳ ва 73 танга. Грамм билан тўқсон икки граммда бундаги вожиб бўлган нисоб ўн тўрт граммдир. Мулкка эга бўлган киши ҳолатига қараб чиқараверади.

Олтин, кумуш ва қимматбаҳо пуллардаги закот ҳукмида ҳозирги кундаги одамлар муомала қиладиган дирҳам, динор, ва доллорпулидан нисобга етса, бир хилдир, бир йил ўтса, закотини адо этаверади. Аёлларниниг тилла, кумуш тақинчоқлари ҳам пулга киради. Нисобга етса, бир йил ўтса,закоти чиқарилади. Агар истеъмолдаги асбоб-ускуна бўлса ёки уламоларнинг сўзларига тўғри келмайдиган ҳолатда закот вожиб бўлмайди.

Набий алайҳиссалом: «Қайси бир тилла ёки кумуш соҳиби унинг ҳаққини адо этмас экан, албатта, қиёмат кунида унинг учун оловдан бўлган тахтачалар тайёрланади. Улар жаҳаннам оловида қиздирилади. Сўнгра улар пешонасига, икки ёнбошига ва орқасига босилади. Совиб қолиши билан унга қайтарилади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай қилинади. Кейин жаннатга ёки дўзахга бўлган йўлини кўради», дедилар(Имом Муслим ривояти).

Набий алайҳиссаломдан собит бўлган ҳадис: «У зот бир аёлнинг қўлида тилла билакузук кўриб, дедилар: «Буни закотини берганмисан?» Аёл: «Йўқ»,деди. У зот: «Қиёмат куни оловдан билакузук тақишинг сен учун енгилроқми?»дедилар. Аёл иккита билакузугини отди ва: «Булар Аллоҳ ва Унинг Расули учун», деди» (Абу Довуд, Насоийривояти).

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Умму Салама соф тилладан бўлган тақинчоқ тақиб олган эди.У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга:“Эй Аллоҳнинг Расули, буни жамғарсам бўладими?”дедилар. У зот: “Нисобга етганида закотини чиқарасан, шунда тўпланмайди”, дедилар.

Самра розияллоҳу анҳу айтади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни сотиш учун тайёрлаб қўйган молларимиздан садақалар чиқаришга буюрар эдилар» (Абу Довуд ривояти).

Бунга сотиш учун олиб қўйилган товар-мол, иморат, ҳовли-жой, машиналар ҳам киради. Аммо ижарага бериш учун олинган уй сотиш учун олинганга кирмайди. Ижарага бериладиган уйдан бир йил ўтгач, тушган фойдадан закот чиқарилади. Аммо яшайдиган уйидан ва минадиган машинасидан уларни соҳиби истеъмол учун сотиб олган бўлса, закот чиқармайди.

Жумҳур уламолар фикрига кўра, етим ва ақлий носоғломларнинг моли нисобга етса, бир йил ўтганидан кейин берилади. Уларнинг яқинлари тўлиқ бир йил ўтгач, уларни номидан ният қилиб закот беради.Набий алайҳиссалом Муозни Яманга жўнатаётганларида шундай дедилар:«Албатта Аллоҳ таоло бойларнинг молидан олиб фақирларга қайтаришда садақаларни фарз қилди»(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Закот Аллоҳ таолонинг ҳаққидир. Закотга ҳақли бўлмаган киши учун унга муҳаббат қўйиши, закотга нафсини жалб қилиши ёки ундан фойда олиш ёки у билан зарарни даф қилиши жоиз бўлмайди. Балки мусулмонга закотини ҳақдорга уни аҳлидан бўлгани учун бошқа мақсадда эмас, Аллоҳ учун бериши лозим бўлади. Шунда зиммасидаги иш соқит бўлади, ажр олади ва молини ўрни тўлади. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида закот аҳлини очиқ-ойдин баён қилган:

«Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, унда(садақа ишида) ишловчиларга, қалблари улфат қилинадиганларга, қулларга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўқсил йўлчига Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Ва Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир» (Тавба сураси, 60-оят).

Закот берган банда Ислом арконларидан бир рукнни бажарган бўлади. У бандани Аллоҳ таолога яқин қилиб, иймонини зиёда қилади. Банда ёмон хулқлардан: бахиллик, зиқналик, қаҳри қаттиқлик ва шафқатсизликдан покланади. Аллоҳ таоло ваъда қилганидек, у улуғ ажрга эга бўлади, молига барака киради. Набий алайҳиссалом айтганларидек:«Садақалар сув оловни ўчиргани каби хатоларни ўчиради»(Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).

Эй биродарим!Закот беришга, нафсинг ва молинг  покланиши учун ҳам шошил. Сени закот олувчилардан эмас, балки закот берувчилардан қилгани учун Аллоҳ таолога ҳамд айт.

Ҳумайро 

тайёрлади. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм ИЙДУЛ ФИТР ТАБРИГИ Рамазон ойининг рўзасини бандаларига фарз қилган Аллоҳ таолога У Зотнинг мукаммал сифатларига муносиб ҳамду давоми...

9926 00:46 / 26.06.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймИймон ва солиҳ амал дунё ва охират саодатига эриштирувчи энг муҳим омил ҳисобланади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Наҳл, .,2211 .Эркакми, давоми...

7708 20:47 / 05.06.2017
Имом Муслим Каъб ибн Моликдан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташриқ кунлари мени Авс ибн Ҳадасон билан бирга жўнатганлар, мен .Жаннатга давоми...

4743 17:30 / 12.06.2017
НамозЎзига итоат қилганларга остидан анҳорлар оқиб турадиган Адн жаннатини ваъда қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин Набиййимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва давоми...

3394 17:07 / 06.06.2017