1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазонга кирган кишилар учун дарслар (6-дарс)

17:20 / 06.06.2017 3921 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота-онага яхшилик қилиш

Йўқликдан инсонни яратган ва унга кўп неъматларни берган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин! Набий ва Расулларнинг шарафлиси бўлган Маҳаммад алайҳиссаломга  салоту саломлар бўлсин!

Дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалла ота-онага яхшилик қилишга буюриб, деди: «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳим қилгин», деб айт» (Исро сураси 23−24 оятлар).

Ибн Касир «уларга «уфф» дема» оятининг тафсирида, яъни сен ёмон сўзларига қулоқ солмайсан, бу ёмон сўз энг камида уларни ранжишига сабаб бўлади. Аллоҳ азза ва жалла Ўз қавлида тарбияни хослаб деди: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳим қилгин», деб айт».

Банда ота-онаси уни тарбия қилишидаги қийинчилигини эсласин, шунда бу уларда раҳм-шафқатни зиёда қилади.

Аллоҳ таоло тарбия ҳақида таъкидлаб шундай дейди: «Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга яхшилик қиласиз» (Бақара сураси, 83-оят).

Ота-онага яхшилик қилиш энг афзал амал, қурбатни жалб этадиган буюк бир тоатдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим: «Қайси амал Аллоҳга суюклироқ?» У зот дедилар: «Ўз вақтида ўқилган намоз». «Яна қайси?» дедим. «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар. «Яна қайси?» дедим. «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», дедилар»  (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга кириш сабабларидан, ва жаннатга етказадиган йўллардандир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бундай деяётганларини эшитдим: «Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин». Эй Аллоҳнинг Расули ким, деб сўрашди. У зот: «Кимни ота-онасининг бири ёки иккиси ҳам кексаликка етсаю, кейин у (булар сабабидан) жаннатга кирмаса», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Имом Ҳасан айтадилар: «Ота-онага яхшилик қилиш – Аллоҳга осий бўлмайдиган ҳар бир ишда уларга итоат этишингдир. Ота-онага оқ бўлиш – уларни ташлаб қўйиб, уларни яхшиликларингдан маҳрум этишингдир.

Эй мусулмон дўстим! Бу улуғ ой сенга кийимини ёзди, кунлари сенга соя солди, уни фойдаларига иқбол эт ва мана бу ҳадисга амал қил. Бир киши улуғ амаллардан бўлган жиҳодга Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан рухсат сўради. Жиҳодда машаққат, чарчаш, бир жойдан бошқа жойга кўчиш ва ҳатто ўз жонидан айрилиш бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ота-онанг тирикми?» «Ҳа», деб жавоб берди ўша киши. У зот: «Иккисига бор кучингни бер», дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Ота-онага яхшилик қилишга бўлган буйруқ мутлақ ва умумийдир. Бунинг ичига ўғилни рози қиладиган ва рози қилмайдиган барча нарсалар киради. Фарзанд бунда қаршилик қилмай талашиб тортишмаслиги, бу нуқтага эътиборли бўлиши лозимдир. Чунки кўпгина фарзандлар бундан ғофилдирлар. Яхшилик қилиш улар ўзига маъқул тушган нарсада, деб ҳисоблайдилар, ҳақиқат эса бунинг аксидир. Ота-онага яхшилик қилиш, деб фарзандларга маъқул келмаган ўринда уларга, яъни ота-онасига мувофиқ келиши яхшилик деб номланади.

Аллоҳ таоло айтади: «Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳим қилгин», деб айт».

 Эй биродарим! Ота-онангга жавоб беришда, уларни ҳожатларини ўташда, уларни розилигига етишишда уларга қараб юрмагин, балки тезда худди қуш каби учгин. Уларни хизматида уларга раҳмат ва мағфират сўраб, дуо билан бўлгин.

Кўпчиликка қарасак, ота-онаси кексайганида улардан қочадилар. Уларни зиёрат қилмайдилар, борсалар ҳам узоқ вақтда бирозга боришади ёки баъзилар уларни бирор кексалар уйига ташлашади. Баъзида ота-онасини ҳақоратлашади ёки  баланд овозда ёмон сўзлар билан қўполлик қилишади. Диннинг озлиги ва эркакнинг заифлигидан аёллар ҳукмронлиги, аёлига итоат қилиб ота-онасидан муқаддам қўйиш ҳозирда кенг тарқалгандир.

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга васият қилдилар: «Агар ота-онанг, аҳлинг ва молингни чиқаришга буюрса ҳам уларга оқ бўлма (қаршилик қилма)» (Имом Аҳмад ривояти).

 Турмуш ўртоғини ота-онасига оқ бўлишга ва ота-онасидан узилишига олиб борадиган аёлда яхшилик йўқдир.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мени қўл остимда (отам) Умар ёқтирмайдиган аёлим бор эди. «Уни талоқ қил», деди отам, мен эса рад қилдим. Набий алайҳиссаломнинг олдиларигага отам Умар шикоят қилиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отангга итоат қил (хотинингни талоқ қил)», дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Бир киши уни олдига келиб деди: "Мени бир аёлим бор. Уни онам талоқ қилишимга буюрди. Абу Дардо деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деганларини эшитганман: «Ота-она жаннат эшигининг ўртасидир. Хоҳласанг, буни зое қил, хоҳласанг, уни сақла» (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти.

Бу ҳадисда жаннат эшигини ўртасини зое этишлик ота-онага оқ бўлишлик эканлиги очиқ баён этилган. Жаннат эшигининг ўртаси ота-онага яхшилик қилиш билан сақланади. Ким бахтли бўлишни сўраса, уни (жаннат эшигини) муҳофаза қилади. Агар роҳат-фароғатда бўлиб кимки охират дунёсини бу дунёга, ўткинчи ҳаётни боқий ҳаётга сотса ва доимий лаззатни афзал билса, у (бу эшикни) сақлаш ёки зое қилиш ҳақида ўйламайди. Бунда агар аёли солиҳа бўлса, ундан ажралиши ҳақида маслаҳатлашиши керак. Агар аёли ёмон хулқли, ёмон табиатли бўлса, уни талоқ қилиши яхшироқдир.

Албатта, Аллоҳ таолодан қўрқадиган муслима аёлга турмуш ўртоғи ёши кексайган ота-онасига яхшилик қилиб, уларни тарбия қилиб қарашишида, уларни ҳожатларини бажаришида  ажр савоб бордир.

Мужоҳид айтади: «Фарзандга, агар ота-онаси урса, қўлини қайтариш мумкин эмас. Кимки ота-онасига қарашини (назарини) қаттиқ қилса, уларга яхшилик қилмабди. Кимки уларни маҳзун қилса, ота-онасига оқ бўлибди».

Эй мусулмон биродарим! Ота-онага оқ бўлишдан эҳтиёт бўл. Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизларга учта гуноҳ кабирани хабарини берайми?» «Ҳа, беринг, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, – ўтирган эдилар,  туриб олдилар  – ёлғон сўздан огоҳ бўлинглар», дедиларТакрор айтишда давом этдилар, мен ҳатто кошки тўхтасалар эди, дедим» (Имом Бухорий ривояти).

Муовия ибн Жаҳима ибн Аббос Салмийдан ривоят қилинади: «Жаҳима розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломнинг олдиларига келиб деди: «Эй Аллоҳнинг Расули, ғазотга чиқишни хоҳлайман, сиз билан маслаҳатлашишга келдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Онанг борми?» дедилар. «Ҳа бор», деди. «Онангни лозим тут, албатта жаннат онангни оёқлари остидадир», дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).

Бир киши Набий алайҳиссалом олдиларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули ҳижрат қилиш учун сизга байъат беришга келдим ва ота-онамни йиғлаган ҳолатда ташлаб келдим», деди. «Ортингга қайт, уларни йиғлатганингдек кулдир», дедилар. Бошқа бир лафзда: «Қайтиб уларни йиғлатганинг каби кулдирмагунингча сенга байъатга рухсат бермайман» дейилган. (Имом Бухорий ривояти).

Бишр ибн Ҳарис айтадилар: «Фарзанд учун Аллоҳ йўлида қилич билан ургандан, онасига яқин бўлиб, уни нафасини эшитиши афзалдир. Ота-онасига назар солиши барча нарсалардан афзалдир».

Аъто розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Онаси унга ибодатларини тақсимлаб берган бир киши келиб: «Фақат фарз намозларни ўқиттиради, Рамазон рўзасини туттиради», деди. «Онангга итоат қил, чунки онангга бўлган итоатинг нафл ибодатлардан муқаддам туради», деди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг орқаларида бир киши елкасида онасини кўтариб Каъба атрофида тавоф қиларди. Ибн Умардан у киши сўради: «Онамни ҳаққини тўладимми?» Ибн Умар: «Тўлғоқ пайтдаги бир тўлғоқ оғриғини тўладинг. Дарҳақиқат, яхшилик қилдинг, Аллоҳ озингга кўпни берсин», дедилар.

Агар инсонга замондан бир ёки икки кун икром қилинса, бу кунлар ундаги яхшилик ва савобни кўпайтиради. Сенга нима бўлдики ота-онагга кўрнамаклик қилиб улардан юз ўгирасан. Улар сени узоқ йиллар давомида едириб ичирдилар, кийдирдилар, даволадилар, раҳм-шафқат кўрсатиб қараб тарбияладилар. Бу яхшиликлардан кейин ҳам улардан юз ўгиришинг яхшими? Субҳаналлоҳ! Қандай ҳам бағритошлик, у қанчалик яхшиликдан узоқ!

Ота-онага оқ бўлиш уларни йиғлатиш, хафа қилиш, узоқ муддатда зиёрат қилиш,  соғлиқларига ва моддий аҳволларига қарамаслик каби ишларда содир бўлади. Ўғилнинг ота-онасига итоат қилишда эътиборсиз бўлиши қайтарилган ишлардандир. Чунки бу ҳам ота-онани қалбига хафаликни киритади. Ота-онага ҳурматсизлик, улар билан сўрашмаслик, улар талабига жавоб бермаслик ҳам оқ бўлишга сабаб бўлади. Фарзанд ғурурланиб, ота-онасига нисбат берилишидан уялмаслиги ҳам зарур.

Бир киши Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига деди:

– Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида яхшилик қилишимда ким ҳақлироқ?

  – Онанг.

– Кейин ким?

 – Онанг

– Кейин ким?

– Онанг

– Кейин ким?

– Кейин отанг, – дедилар» 

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ибн Баттол айтадилар: «Она отадан уч нарсада ажралиб туради: ҳомиладорлик, туғруқ ва эмизиш пайтидаги қийинчиликлари билан».

Яхшилик қилишда онани отадан муқаддам қўйишни ўз ҳикмати бор. Она фарзандига бор кучини ортиғи билан бағишлайди. Она парваришга ва эътиборга муҳтож бўлади, чунки унинг жисми заиф ва ўзи касб‑ҳунарсиз бўлади. Унга меҳр‑шафқат ва эътибор керак, буни беришга эса ўғил ҳақлидир.

Ота-она вафот этганидан кейин уларга қилинадиган яхшиликлар: мағфират сўраб дуо қилиш, васиятларини бажариш, силаи раҳийм кўрсатиш.

Ансорлардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:

– Ота-онам вафотидан кейин уларга яхшилик қила оламанми?

– Ҳа, тўртта яхшилик бор, – дедилар. – Намоз ўқиш, уларга истиғфор айтиш, уларни аҳдларини бажариш, уларни дўстларини икром қилиш, улар номидан силаи раҳийм кўрсатиш. Мана шулар уларнинг ўлимидан кейин сенга қолган яхшиликлардир.

(Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Абу Довуд ва Ибн Можжа ривоятлари).

Кексайган ота-онанг ёнингда бўлса, уларга елкангни тут. Уларга машаққат етганда, беморлик тинкасини қуритганда яхшилик қилишда, молингда, хулқингда ва муомалангда бахиллик қилма.

Аллоҳим, бизларни ва ота-оналаримизни ўзинг мағфират эт. Аллоҳим, уларни даражаларини олий қил ва қадрларини юксак қил. Уларни гуноҳларини кечир. Манзилларини Набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар манзили бўлган Фирдавс жаннати қилгин.


Ҳумайро тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги даврда ҳар тонг иймоннинг асоси ва амалга зарба берадиган янгиянги фитналар чиқмоқда. Охирги ўн тўрт аср давомида Ислом уммати таровеҳ намозини йигирма давоми...

8350 17:29 / 31.05.2017
Рўзадор ўз рўзасини барча қадрини туширадиган, ажрини кетказадиган ишлардан сақламоғи лозим. Набий алайҳиссалом бундай дедилар .Албатта, умматимдан муфлис давоми...

4284 11:31 / 24.06.2017
Жуда кекса ёшдаги, мункиллаб қолган чолкампирлар рўза тутишдан ожиз бўлса, рўза тутмайдилар. Агар ўзига тўқ бўлса, фидя беради, бўлмаса Аллоҳга истиғфор айтади. Бу давоми...

4487 18:56 / 21.06.2017
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида ибодат давоми...

7028 17:25 / 17.06.2017