1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

2 - 83. Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз

04:11 / 28.05.2017 3511 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَ بَنِي إِسْرَائِيلَ لاَ تَعْبُدُونَ إِلاَّ اللّهَ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً وَذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَقُولُواْ لِلنَّاسِ حُسْناً وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ ثُمَّ تَوَلَّيْتُمْ إِلاَّ قَلِيلاً مِّنكُمْ وَأَنتُم مِّعْرِضُونَ

Бақара 83. Эсланг, ўшанда: «Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, ота-онага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга ҳам; одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим қилинг, закотни беринг», – деб Бану Исроилнинг аҳду паймонини олган эдик. Сўнгра озгинангиздан бошқангиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз.

Мулоҳаза қилинса, Аллоҳ таоло Бану Исроилдан аҳду паймон олган ишлар Ислом дини ҳам буюрган ишлардир. Шундан ҳамма самовий динларнинг бир экани келиб чиқади. Тавҳид ақийдасининг асоси – Аллоҳдан бошқага ибодат қилмаслик аҳду паймон олинган ишларнинг бошида саналяпти. Ота-онага яхшилик қилиш ҳар бир фарзанднинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Қариндошларнинг қариндошлик ҳаққи бор, уларга ҳам яхшилик қилиш лозим. Етимлар боқувчисиз қолган ёш болалардир. Жамиятда уларнинг ҳам ҳаққи бор. Шунингдек, мискинлар ҳам турли сабабларга кўра, ҳаёти ноқулай ҳолларга тушиб қолган шахслардир. Уларга ҳам яхшилик кўрсатиш инсоннинг инсонийлик бурчи ҳисобланади.

Оятдаги «одамларга яхши гаплар айтинг» жумласини тафсир қилиб, Имом Ҳасан Басрий:

«Яхши гап – амри маъруф, наҳйи мункар, ҳилму афв, кечирим ва ширин сўзлардан иборатдир», – деганлар.

Намозни қоим қилиш, яъни унинг барча амалларини жой-жойига қўйиб адо этиш ҳамма самовий динларда ҳам асосий ибодатлардан ҳисобланади.

Имом Бухорий ва имом Муслим ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда у киши Набий алайҳиссаломдан:

«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси амал энг афзалдир?» – деб сўраганларида, у зоти бобаракот:

«Ўз вақтида ўқилган намоз», – деб жавоб берганлар. Шунингдек, закот ҳам улуғ молиявий ибодатлардан ҳисобланади.

Аллоҳ таоло Бану Исроилдан мазкур амалларни бажаришга аҳду паймон (таъкидланган ваъда) олган бўлишига қарамай, улар ўз одатлари бўйича, бу аҳду паймондан юз ўгирдилар ва қасддан ортга қараб кетдилар.

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Баййина, 5. Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга давоми...

4435 08:20 / 16.06.2017
Бақара 110. Намозни қоим қилинг, закотни беринг. Ўзингиз учун нимаики яхшилик тақдим қилсангиз, уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ нима амал давоми...

3949 03:18 / 29.05.2017
2 2. .Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир,.Яъни .Қуръони карим шундай Китобки, унинг ҳақлигига ҳеч шакшубҳа йўқ. Унда ҳамма нарса очиқойдин, давоми...

3734 21:39 / 19.04.2017
Аҳли китоблардан бўлган кофирлар ҳам, мушриклар ҳам сизларга Роббингиздан яхшилик нозил қилинишини истамаслар. Ҳолбуки, Аллоҳ Ўз раҳматини хоҳлаган кишисига хос давоми...

5149 12:03 / 01.11.2017
Аудиолар

232156 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150624 14:35 / 11.08.2021