1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

МУРОЖААТ

19:01 / 28.04.2017 3830 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга имон келтирмайдиган кишиларга илмий ва моддий

МУРОЖААТ


“Шунинг учун биз қулоғи оғир бўлган барча инсонларни ёқимли овозларни танқид қилавермасликларини сўраймиз! Кўзлари кўр  бўлган барча инсонларни гўзал ва кўркам сувратларга ҳамла қилиб ташланавермасликларини сўраймиз! Шунингдек, бурни битиб қолган барча инсонларни хушбўй ҳидларга эътироз билдиравермасликларини сўраймиз!!!”


    Дарҳақиқат, Аллоҳни, Унинг оятлари ва Расулини масхара қилишлик ҳозирги вақтда оддий ишга айланиб қолган. Ана шу масхаралашликларнинг кўпи хориждан – динсизлар исломни қолоқлик, террорчилик ва нодонлик динидур деб даъво қиладиган тарафлардан келмоқда. Шунинг  учун ҳам исломнинг душманлари улар эскирган ва ҳозирги замонга тўғри келмайди! деган хужжат билан исломнинг таълимотлари устидан жидду жаҳд билан кулишмоқда.

    Субҳааналлоҳ! Улар учун сўз эркинлиги Аллоҳнинг халоиқлари ичидан энг буюги – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни масхара қилиш бўлиб қолдими?! Лекин, чамаси, улар исломни илмий жиҳатдан танқид қилиш учун ҳеч нарса топа олмаганларидан ана шунга ўхшаш жирканч сувратларга мурожаат қилмоқдалар. Зеро, улар Қуръони каримдан ёки буюк Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан ўз издошларини ўша  одамларнинг маънавий қашшоқликларини ифода қиладиган ана шу расмлардан бошқа қаноатлантира оладиган бирор бир илмий ёхуд  луғавий хато топиб олиш борасида муваффақиятсизликка юз тутдилар.    

    Ана шунга ўхшаган нарсалар хусусида бизнинг ҳам ўз фикримизни ифода қилишга ҳаққимиз бор. Лекин бизлар уларнинг пайғамбарлари Мусо ва Исо алайҳимассаломларни масхара қилмаймиз. Зеро у зотлар бу нокас кимсалардан ва уларнинг қилмишларидан йироқдирлар. Чунки, биз ана шу улуғ анбиёларнинг ўрталарини ажратмаймиз. Зотан уларнинг барчалари Аллоҳ таолонинг ҳузуридан юборилган расуллардир. 

    Бироқ, ҳаммасидан олдин биз Аллоҳ таолонинг ўша одамлар ва уларга ўхшаганлар ҳақларидаги сўзига қулоқ солайлик: 

“Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди. Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар”. (Аҳзоб:57-58)

Шубҳасиз, ана шу масхараомуз расмлар Аллоҳга озор беришдир, Унинг расулини масхара қилишликдур, ҳар бир мўмин ва мўминага қаттиқ озор беришдир. Шунинг учун ҳам биз ўша одамларга ўхшаган масхарабозларга, агар шунга ўхшаш қилмишларидан тийилмаслар, Қиёмат кунидаги аламли азобнинг башоратини берамиз.

Бизнинг сўз эркинлиги борасидаги услубимиз уларнинг фақатгина муаллифининг тасаввурида мавжуд бўлган хом ҳаёлларнинг ифодаси ўлароқ вужудга келган  қуруқ карикатуралардан иборат бўлган услубларидан кўра кучлироқ ва боқийроқдир.  Биз ўша одамларга улар бизга мурожаат қилишда фойдаланишни эплай олмаган илм – фан тили билан мурожаат қиламиз! Ва ўша кимсаларни ана шу меҳрибон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқатидан хабардор қиламиз.

Биз  Хотимул анбиё соллаллоҳу алайҳи васалламда мавжуд бўлган юксак ахлоқ ва ажоиб сифатлар ҳақида сўз юритмоқчи эмасмиз. Чунки, бундай ахлоқлардан баҳраманд бўлишлик уларга насиб қилмаган ва эътироф этмайдилар ҳам. Лекин, уларга буюк Пайғамбар олиб келган ҳақиқатларнинг илмий ва моддий жиҳатдан мурожаат билан юзланамиз. Ана шу ҳақиқатлар Қуръони каримда бор ва ўн тўрт асрдан бери тўхтовсиз тиловат қилиб келинмоқда.

Илм – фан тараққиёти ва адолат билан, қолаверса уларнинг диёрлари техник тараққий топган давлатлар эканлиги, адолат ва ҳақ – ҳуқуқларга имон келтирадиган демократик мамлакатлар эканлиги билан кеккаяётган ўша одамларга шундай дейман:

 Сизлар масхара қилаётган Қуръон илм ва адолатга даъват қилган биринчи китобдир ва бу иккаласи ҳар қандай цивилизациянинг муваффақияти ва бардавомлиги учун икки мезондир.

Албатта ана шу буюк Пайғамбарга тушган биринчи калима “Ўқи!” бўлган ва бу исломнинг илм – фан дини эканлигини кўрсатади. Қуръони каримда энг охирги нозил бўлган калима эса “уларга зулм қилинмайди”дир ва бу исломнинг адолат дини эканлигини кўрсатади. Шундай экан, сизлар бугун кеккаяётган нарсада бизнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сизлардан узоқ асрлар олдинроқ эришган бўлганлар.

Сизлар ўзингизни биринчи бўлиб борлиқнинг ва яратилмишларнинг тарихини ўрганишга даъват қилган кишилармиз деб айтасизлар ва бундан кеккаясизлар. Бироқ, сизлардан илтимос, яратишнинг аввалига назар солишга бўлган Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги очиқ – ойдин даъватини бир ўқиб кўринг:

“Сен: «Ер юзида сайр этиб юринглар ва махлуқотларни У зот аввал – бошдан  қандай яратганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир, деб айт”. (Анкабут:20) 

Бу энди Қуръоннинг назар солишга, тааммул қилишга, изланишга ва ўрганишга бўлган эътиборини кўрсатади.

Бизнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар қуёшнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари Иброҳимнинг ўлими учун тутилаётганини гумон қилган вақтларида фалакиёт ва борлиқ билан боғлиқ ҳодисалар илми учун илмий асосни белгилаб бериб, шундай деганлар: “Албатта, қуёш ва ой Аллоҳ таолонинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлгани учун ҳам, тирилгани учун ҳам тутилмайдилар.” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ана шу сўз раҳмат пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларидан чиққан вақтда сизлар қуёш ёки ой бирор буюк шахснинг туғилгани ёки ўлгани учун, подшоҳнинг йиқилгани ёки урушда мағлуб бўлгани учун тутилади деган эътиқодда эдингизлар. 

Оврупо коҳинлар, мунажжимлар ва маҳоратли сеҳргарлар билан тўлиб тошиб ётган, ўша вақтлардаги кўпчилик одамларнинг ишончига кириб бўлган бир вақтда бизнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки коҳинга ёки фолбинга борса ва унинг айтганини тасдиқ қилса бас, батаҳқиқ Муҳаммадга нозил қилинган нарсага кофир бўлибди”, (Имом Аҳмад ривояти) деб ана шу ишларни инкор қилдилар ва ҳаромга чиқариб тақиқладилар.

Сизлар ерни ҳаракатланмасдан бир жойда собит туради деб юрган вақтингизда Қуръон илмий ҳақиқатни олиб келиб, унда борлиқдаги ҳамма нарса белгилаб қўйилган йўналиши бўйлаб сайр қилишини таъкидлади. Сизлар эса бу ҳақиқатни яқиндагина кашф қилдингизлар. Аллоҳ таоло ер, қуёш ва ой ҳақида шундай дейди:

“Ҳар бири фалакда сузиб юрар.” (Ясин:40)

Оврупо шамол учун бир илоҳ, ёмғир учун бир илоҳ ва чақмоқ учун бир илоҳ борлигига эътиқод қилиб юрган бир вақтда Қуръон сизлар бир неча йиллар олдингина кашф қилишга эришган ана шу ҳодисалардан ҳар бири учун илмий асосни белгилаб берди. Агар ишонмасангиз, марҳамат, шамол ҳақидаги ҳақиқатларни Унинг ушбу сўзидан ўқиб олинг: 

“Биз шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Сизлар уни тўплаб олувчи эмассиз.” (Ҳижр:22)

Ахир, шамолларнинг булутларнинг урчитилиши ва ёмғирларнинг ёғиши борасидаги ролини ўз жиҳозларингиз ва асбобларингиз ёрдамида яқиндагина кашф қилмадингизларми?!

Агар сизлар чақмоқнинг вужудга келишидаги яқин – яқинларгача сизлар учун номаълум бўлиб келган геометрик механизмини билмоқчи бўлсангизлар, у ҳолда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  ҳадисларини ўқинг: 

“Сизлар чақмоқнинг кўз очиб юмгунча қандай қилиб ўтиб кетиши ва ортга қайтишини кўрмадингизми?”. (Муслим ривояти). Ахир, сизларнинг рақамли камерангиз чақмоқнинг сувратларини расмга олганида сизлар чақмоқ нурининг ҳадиси шарифда келганидек қандай қилиб ўтгани ва ортга қайтганининг тамоман гувоҳи бўлмадингизми? 

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпгина ҳадислар асносида тиббий изланишларга чақирган тарихдаги биринчи шахс бўлганларки, у ҳадислар замонавий тиббиётнинг энг муҳим асосларини белгилаб берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

“Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта унинг учун бир шифосини ҳам нозил қилгандир.” (Бухорий ривояти)

Ушбу ҳадиси шариф ҳар хил касаллик турларининг давоси мавжудлигини таъкидлайди.  Бу, инсон агар давосини изласа, албатта уни топади, демакдир. Сизларнинг бугунги олимларингиз ўтмишда давоси йўқ дард деб ишонилган кўпгина касалликларнинг давоси борасидаги ўз тадқиқотларида ана шу ҳадисни амалда татбиқ қилмаяптиларми??

Бизнинг саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи: “Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам”да (Зариёт:7) самовий тўқима ҳақида сўз юритган биринчи шахсдирлар. Сизлар ўзларингизнинг олий даражадаги компутерларингиз ёрдамида самонинг ана шу мустаҳкам тўқимасининг сувратини кўрмадингзми ахир?!

Бугун сизлар ўзларингизни коинотнинг илк пайдо бўлишини кашф қилган кишилармиз деб кеккаясизлар ва ушбу коинот битта атомдан иборат бўлгани, сўнгра улкан портлаш оқибатида унинг парчалари бир – биридан олислаб кетганлигини таъкидлайсизлар. Лекин ана шу меҳрибон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам коинот билан боғлиқ ушбу ҳақиқатни сизлардан ўн тўрт аср илгари сўзлаб қўйганини унутиб қўйдингиз. У вақтда ҳали ер юзида улкан портлаш ҳақида бирор нарсани хаёл қиладиган биров топилмасди. Аллоҳ таоло дейди: 

“Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?”. (Анбиё:30)

Агар истасак, сизларга яқинда кашф қилинган илмий ҳақиқатлардан юзлабини, балки минглабини санаб беришимиз мумкин ва уларнинг барчаси Қуръони карим ҳамда Саййидил мурсалин соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида мавжуд. 

Шундай экан, Аллоҳ таоло оламларга раҳматдир дея тавсифлаган ана шу Пайғамбарнинг кимлигини тасаввур қилишдан олдин ўша оят ва ҳадислардан бирортасини ўқиб кўрсангиз бўлмайдими?!

Шунинг учун биз қулоғи оғир бўлган барча инсонларни ёқимли овозларни танқид қилавермасликларини сўраймиз! Кўзлари кўр бўлган барча инсонларни гўзал ва кўркам сувратларга ҳамла қилиб ташланавермасликларини сўраймиз! Шунингдек, бурни битиб қолган барча инсонларни хушбўй ҳидларга эътироз билдиравермасликларини сўраймиз!!!

Зеро, шаккоклар қанчалик қабиҳ қилиб кўрсатишга уринмасинлар, Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сувратлари порлоқ, кўркам ва гўзал бўлиб қолажак. Мулҳидлар нима қилишга ҳаракат қилмасинлар, Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари  энг гўзал ва энг тотли сўз бўлиб қолажак. Шунингдек, сафсатабозлар ўз оғизлари билан ўчиришга қанчалик уринмасинлар, Қуръоннинг нури ва Аллоҳнинг нури Унинг Ўзи: “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини батамом қилишдан бошқа ҳар нарсадан бош тортадир. У гарчи мушриклар ёқтимаса ҳам, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан ҳамма диндан устун қилиш учун юборган зотдир” (Тавба:32-33) деб айтганидек ёритгувчи ва ёрқин бўлиб қолажак.

Парвардигоро! Сен анавиларнинг барчасидан кучлисан. Уларга жавоб беришга, уларни тўхтатиб, тийиб қўйишга, улар ва уларнинг орқаларида турганлар билан ҳисоб – китоб қилишга қодир зотсан. Зеро, Сен Ўзингнинг буюк Китобингда: “Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди”, (Аҳзоб:57) дегувчисан. Ва биз уларга қарата: “Истеҳзо қилаверинглар, албатта, Аллоҳ сиз қўрқаётган нарсани чиқаргувчидир”, деб қоламиз. 


Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан умид қилиб, араб тилидан Алоуддин Ҳофий таржимаси... 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
407. Умму Холид бинт Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабр азобидан паноҳ сўраётганларини эшитдим,. Бухорий давоми...

813 19:00 / 19 апрель
Аллоҳ таоло.Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. давоми...

7000 15:13 / 02.01.2018
259. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Амаллар фақат ниятга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Бас, давоми...

2231 19:00 / 11.08.2023
562. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ҳой одамлар Албатта, Аллоҳ покизадир ва покизадан бошқани давоми...

3370 17:00 / 10.09.2021