1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилган ит қиссаси

19:01 / 28.04.2017 4667 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Насронийлар мўғил қабилаларига уларни насроний динига киритиш учун даъватчиларини юборар эдилар. Туғёнкор золим Хулокухон ўзининг насроний хотини Зафархотун сабабли уларга даъват йўлини очиб берар эди. Бир куни мўғилларнинг амирларидан бири насронийликни қабул қилгани сабабли уюштирилган катта тантанага насронийларнинг бошлиқларидан бир жамоаси ташриф буюрди. 

Насроний даъватчилардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўка бошлади. У ерда ов ити боғланиб турарди. Насроний даъватчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкишни бошлаганда ит қаттиқ безовталаниб, вовуллай бошлади. Сўнгра насронийга ташланиб, уни қаттиқ тирнади. Қийинчилик билан уни қутқариб олишди. Шу ерда ҳозир бўлганлардан бири: “Итнинг бундай қилиши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида айтган гапинг учун бўлди”, деди. Насроний: “Йўқ, бу ит қайсар ит экан. Қўлим билан ишора қилаётганимни кўриб, мени уради деб ўйлади ва шунинг учун менга ташланди”, деди. Сўнгра яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни баттар сўка бошлаган эди, Ит боғичини узиб юборди ва насронийнинг бўйнига ташланиб, унинг бўғзидан юлиб олди. Шу ондаёқ насроний ўлди. Бунинг сабабидан мўғиллардан қирқ мингтаси исломни қабул қилишди.


Бу воқеани Аллома ибн Ҳажар Асқалоний “Ад-Дурарул камина”номли китобида келтирган.


Аллоҳу акбар! Ҳайвонлар ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақорат қилишини кўтара олмас экан!!!.

Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни истеҳзо қилганлар ана шундай аянчи ўлим топадилар. Қуйидаги оятлар сўзимизнинг тасдиғидир:

إِنَّا كَفَيْنَاكَ الْمُسْتَهْزِئِينَ (سُورَةُ الْحِجْرِ:95) 

Яъни, “Aлбaттa, биз сизни мaсxaрa қилувчилaрни (жaзoлaш учун) кифoя қилурмиз.” (Ҳижр;95)

أَلَيْسَ اللهُ بِكَافٍ عَبْدَهُ (سُورَةُ الزُّمَرِ:36)

Яъни, “Aллoҳ ўз бaндaсигa (яъни, Муҳaммaдгa уни aсрaшдa) етaрли эмaсми?!” (Зумар;36)

إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ (سُورَةُ الْكَوْثَرِ:3)

Яъни, “Aлбaттa, ғaнимингизнинг ўзи (бaрчa яxшиликлaрдaн) мaҳрумдир.” (Кавсар;3)

إِنَّ الَّذِينَ يُؤْذُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَأَعَدَّ لَهُمْ عَذَابًا مُهِينًا (سُورَةُ الْأَحْزَابِ:57)

Яъни, “Aлбaттa, Aллoҳ вa унинг пaйғaмбaригa oзoр бeрaдигaн кимсaлaрни Aллoҳ дунёдa ҳaм, oxирaтдa ҳaм лaънaтлaр вa улaр учун xoр қилувчи aзoбни тaйёрлaб қўйгaндир.” (Аҳзоб;57)

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الهُم عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُول الله صلى الله عليه وسلم: «إنَّ الله تَعَالَى قَالَ: مَنْ عادى لي وَلِيّاً فَقَدْ آذَنْتُهُ بالحَرْبِ ... رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта Аллоҳ таоло: “Кимки менинг дўстимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қилурман”, деди.” Бухорий ривояти.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الهُБ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз то мен унга ота-онаси, фарзанди ва жамики инсонлардан кўра суюклироқ бўлмагунимча ҳаргиз (комил) мўмин бўла олмайди”, дедилар. Бухорий ривояти


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Намозда эснаш шайтондандир. Қачон бирингиз эснаса, давоми...

4012 13:00 / 10.01.2021
333. Аббос ибн Саҳлдан ривоят қилинади.Абу Ҳумайд, Абу Усайд, Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Маслама тўпланишиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

5499 13:30 / 28.02.2020
674. Омир ибн Восиладан ривоят қилинади .Нофеъ ибн Абдулҳорис Асафонда Умар розияллоҳу анҳуга йўлиқди. Умар уни Маккага омил қилган эди. Шунда у .Аҳли Қурога кимни давоми...

1566 19:00 / 09 май
593. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари жароҳатланди. Тўртинчи тишлари синдирилди. Бошларидаги давоми...

4358 19:00 / 03.12.2021
Аудиолар

213253 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар