1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

АЛЛОХГА КАЙТИШ

15:43 / 28.04.2017 6135 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуйидаги ҳикояни биродаримиз Муҳаммад Бобур Шайх Оиз ал-Қарнийнинг "Аллоҳга қайтган йигитлар" китобидан таржима қилганлар. Бугунги кунимизга тўлалигича жавоб берадиган воқеълик ҳар қандай ақл эгасини жиддий ўйга толдиради. Ҳидоят Аллоҳдан.

... Бир йигит бўлар эди. У Роббисини унутган, шу сабабдан ўзини ҳам унутган эди... Бебошлиги, кайсар ва ёмонлиги билан ном чикарган, хатто кўп одамларга азият берган, зулм қилганлигидан, одамлар Аллоҳдан унинг ёмонлигидан нажот беришини cўраб, уни дуоибад қилган, каргаган эдилар. Яхши солиҳ инсонлар унга кўп марталаб насихат килишган, лекин у қабул килмаган, кўп марталаб огохлантиришган, қулоқ осмаганди. Ҳаёти шахватлар зулумати ичра кечарди. Бир марта жуда кучли даъватчи киши унга ваъз айтган эдилар. Таъсирланиб, хатто кўзларига ёш ҳам олганди. Энди у Аллоҳ ва Расулига ижобат этади деб гумон қилинганди, лекин афсуски, эски холатига қайтиб, гўёки хеч качон, хеч нарса билмаган, эшитмагандек маъсиятларида давом эта берди. Масжид юзини хатто жума кунлари ҳам кўрмасди. қоронғу тушгач ўзининг бир гурух бебош огайнилари билан кўчага чиқиб кетар, тонг отгандагина қайтиб келарди. Келгач, кун буйи уйқуга гарк бўларди. Ишдан бўшаб кетган, динию- дунёси касодга учраган эди. Муштипар онаси эса ўғилнинг бу холатидан кўп йиғлаб, эзилиб адойи тамом бўлган эди.

Баланд кўтарилган мусиқа билан ухлаб шу билан уйғонарди. Хонаси деворлари уятсиз, бехаё суратлар ила "безанган" эди. Гиёхвандлик моддаларини истеъмол килишга қаттиқ ружу кўйган, мастлик унинг ақлию рухини эгаллаган эди. Аллоҳга маъсиятлари ортсада, лекин Аллоҳ неъматларини ундан дариғ тутмасди.

Аллоҳга исёнда давомий бўлаётган бўлсада, Мехрибон зот унга мухлат бериб, умр берарди. қуръондан бошка хамма нарсани тинглар, диндан ўзга хамма нарсани тушунар, Аллоҳ зикридан айри хамма нарсани севарди. Субҳаналлоҳ! Аллоҳни танимас экан, қандай ҳам хароба у қалблар... Субҳаналлоҳ! Аллоҳдан юз ўгирган экан, қандай ҳам ўтмас туйгулар... Шу тарзда йигитнинг кунлари маъсиятлар қоронғулиги билан копланган, гуноҳлар губори билан ўралган тарзда ўтиб борарди. Солиҳ инсонлардан бири бу осийни маъсиятлар чукуридан чикариш йўлини излай бошлади. Илм ахли ва доно одамларнинг кўрсатмалари бўйича бу йўллардан бири- фойдали панду- насихатлар, илмий мавъизалар ёзилган кассеталарни хадя килиш, одамларнинг уйларига, машиналарига олиб киришдир, токи насихатгўйнинг сўзларини таъсири уларнинг қалбларига ётсин. Йигитга бир нечта таъсирли мавъизалар ёзилган кассеталар хадя қилди. У олди-да машинасининг кутисига бепарвогина ташлаб кўйди. Уларни тинглашни ўйлаб ҳам кўймади. Кунларнинг бирида йигит ўз машинасида Даммам шахрига сафарга чиқди. Йўл олис, зерикмаслик учун мусиқа эшитиб кетарди. 

Кассеталарни унисини кўйиб, бунисини кўйиб зерикди-да, вақт ўтказиш учун халиги мавъизалардан бирини кўйди. Кассета аста секин тингловчига, ихлос эфирлари оркали, сидк тўлқинларида таралар экан, қалбдаги иймон тебранмаларини кўзгата бошлади.

Йигит кассетани диққат билан тинглай бошлади. Мавзу Аллоҳдан қўрқиш ва тақводорлар хакида эди. Сўзлар унинг қалбига сизиб кириб, у ерда мустахкам қарор топа бошлади. Кассета тўхтади. Йигит хали бир кун келиб Аллоҳга хисоб бериш, унга йўликиш хакида ўйлай бошлади ва иккинчи кассетани кўйди. Бу кассета эса тавба ва тавба килувчилар хакида эди. У кўнгилни бузувчи ва хафа килувчи ўтмиши хакида ўйлар экан, кўзидан ёшлар томганча кассеталарни бирин- кетин алиштирарди. Бу манзара, холат тили билан гуё: "Эй имон келтирганлар! Сизларни тирилтирувчи нарсага чорлаганларида, Аллоҳ ва Расулга жавоб қилингизлар!"(Анфол: 24) деяётгандек эди. Даммамга яқинлашиб қолди, лекин у сухбатлар огушига тушиб колганидан, қаттиқ таъсирланганидан, хатто, машинасини ҳам бошкара олмай қолди, чунки унинг қалбига иймон окими куйилиб кириб, уни силкита, титрата бошлаганди. "Сизлар тогларни кўриб(мангу) котиб турувчи деб ўйларсиз. Холбуки, улар ҳам худди булутлар сузиб юргандек хавода сузиб юрарлар. Бу барча нарсани пухта қилган зот-Аллоҳнинг синоатидир...!" (Намл: 88)

Шахарга етиб келди. Йигит шахарга киришдан олдин Иймон шахрига қадам кўйди. Ҳаётга караши ўзгарди. Ҳаётга авваллари жохил, осий инсонни назари билан боккан бўлса, энди у Аллоҳга тавба қилган банда сифатида карарди. Масжидга қадам босди..... У ерда кўз ёшлари ва сув ила тахорат ола бошлади. Масжидга кириб, Ҳаётини намоз билан бошлади ва янги умр сахифасини очди. "Яна айтинг: "Ҳақиқат (Яъни Ислом) келди ва ботил (куфр) йуқолди. Чунки ботил йуколгувчи нарсадир." (Исро: 81)

Йигит уйига саломат келди ва ўзи билан ғанимат-ўлжалар олиб қайтди. Яъни маъсиятлардан саломат бўлган холида ва тоатлардан ғанимат қилган, жамлаган холида қайтди. Уйига чиқиб кетганидан кўра бошка юз билан кирди. Чунки маъсият, гуноҳлар ва хатолар эгасини юзи билан чиққан бўлса, тавба, инобат ва тоат нури билан яшнаган юз билан қайтиб келди.

Яқинлари таажжубланишди: "Эй фалончи сенга нима бўлди?". Йигит: "Ҳаётимда улкан вокеа содир бўлди. Аллоҳга қайтдим, Аллоҳга тавба қилдим, Аллоҳ сари йўл топдим" дерди-ю кўз ёшлардан ўзини тўхтата олмасди. Унга қўшилиб оила аъзолари йиғлашарди. Бу - хурсандчилик ёшлари деб аталмиш ёшлар эди... 

Тўлди, тошди сурур менда Хатто, унинг улканлигидан Кўз ёшладим хурсандлигимдан. 

Уй чироқлари ёришиб кетди. Эшитган одамлар келиб, Аллоҳга тавба қилган йигитни Роббисига қайтгани билан табриклай, уни бу насиб бўлган неъмат билан кутлай бошлашди. Гар қуллар кексайиб, қолишса кучдан Хожалар озод қилар, кўрсатиб химмат. 

Лекин Сен Холиқим, аълосан ўз караминг-ла Қулликда кечди умрим, озод эт жаханнамингдан. Қуръондан оят келтирилади шу ерда: "Айнан ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган гўзал амалларини қабул килурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонликларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилиб юрилган ҳакқоний ваъдадир. (Ахкоф 16). Термизий ҳамда Аҳмад ибн Ҳанбал томонидан ривоят қилинган ҳадисда Анас (розийаллоҳу анҳу) пайғамбаримиздан шундай дейди: "Эй Одам боласи, сен Менга дуо қилгунингча ва то мендан ёрдам cўраб илтижо этгунингча Мен сенинг қилган гуноҳларингни кечириб келаман. Ва уларга парво қилмайман. Эй Одам боласи, агар сени гуноҳларинг кўплигидан осмондаги булутларга етса ҳам, тавба қилиб Мендан мағфират cўрасанг, Мен сени кечираман. Эй Одам боласи, агар сен Мени олдимга бутун ер юзини тўлдирган гуноҳларинг билан келсанг-у, лекин Менга ширк келтирмаган холингда рўбаро бўлсанг, Мен сени ер юзини тўлдирган мағфиратим билан қарши оламан".

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тарих воқеаларини ўқир эканмиз, баъзи ходисотлардан даҳшатга тушамиз. Лекин диққатроқ назар ташласак, бугунги кунимизда ҳам шунга ўхшаш, ибрат бўладиган воқеалар давоми...

4393 15:39 / 28.04.2017
Али ибн Фузайл айтадилар Отам билан Ибн Муборак Бану Шайбаrdquo масжидининг ёнида учрашиб қолишди. Ибн Муборак отамга Эй Абу Али, юринг масжидга кириб, иккаламиз давоми...

2180 15:15 / 28.04.2017
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман. Менга биринчи бўлиб салом берган кишини, менга мажлисда силжиброқ ўтириб жой давоми...

2510 14:55 / 28.04.2017
Ибн Абу Зинод айтади Асмоъ бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳонинг бисотларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўйлакларидан бири сақланарди. Уни ўғиллари давоми...

2312 15:07 / 28.04.2017