1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Фақат Аллоҳга таянинг!!!

14:55 / 28.04.2017 2641 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ривоят қилинишича Юсуф а. с. қамоқдаги дўстларидан нажот топадиганига: «Хўжанг ҳузурида мени эсга ол», деганларида олдиларига Жаброил а.с. келиб, Юсуф а.с.ни итоб қилиб, айблаб: «Эй Юсуф, акаларинг ўлдириб қўйишидан сени ким қутқарган эди?», дейди. Юсуф а.с.: «Аллоҳ таоло», деб жавоб беради. Жаброил а.с.: «Қудуқдан сени ким чиқарган эди?», дейди. Юсуф а.с.: «Аллоҳ таоло», деб жавоб беради. Жаброил а.с. «Сени фаҳш ишдан ким (иффатингни) сақлаб қолганди», дейди. Юсуф а.с.: «Аллоҳ таоло», деб жавоб беради. Жаброил а.с.: «Аёлларнинг макру-ҳийлаларини сендан ким қайтарган эди (даф қилганди)», дейди. Юсуф а.с.: «Аллоҳ таоло», деб жавоб беради. Жаброил а.с.: «Унда қандай қилиб Роббингни қўйиб, ундан сўрамасдан, бир махлуққа (яъни, инсонга) ишониб, таяниб қолдинг?», дейди. Юсуф а.с.: «Ё Роббим, мендан хато ўтди, эй Иброҳим ва Яъқуб а.с.ларнинг илоҳи, Сендан мени раҳм қилишингни сўрайман», дейди. Жаброил а.с.: «Сенинг жазойинг қамоқда бир неча йил қолиш бўлади», дейди. (қамоқда етти йил қолади.)

Қиссадан ҳисса: Бирор мушкилимиз бўлса аввал Аллоҳ таолодан сўраб, сўнгра ҳал қилувчи сабабларини ахтариш лозимлиги ва мушкилимиз ҳал бўлса ҳам аввал Аллоҳга ҳамд айтиб, сўнгра сабабчиларига ташаккур билдириш лозимги маълум бўлади.


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу ҳикоят туркиялик бир йигит томонидан айтиб берилган quot... Мен уни яхши кўрардим. Истеъдодли, ўз ишига пухта йигит эди. Кам гапирардию, лекин чертибчертиб давоми...

4565 15:42 / 28.04.2017
Исҳоқ ибн Аббоддан ривоят қилинади Бир кеча тушимда бир кимсанинг кулфатга учраган кимсага ёрдам берrdquo, деётганини кўриб, уйғониб кетдим ва қаранглар, давоми...

3014 14:50 / 28.04.2017
Ҳикматлари пардаланган дунёнинг пардаси фақат Раббул Оламийн тақдир қилган инсонларга очилди. Улар набийлар, набийларнинг суҳбатида бўлган зотлар ҳамда давоми...

3125 15:31 / 28.04.2017
Бир одам жуда бахил ва худбин эди. Хотини у билан хусуматлашиб Сичқонлар сизнинг уйингизда ватанини севгани учунгина яшайди. Йўқса, қўшниларникига чиқиб ҳам давоми...

2749 15:08 / 28.04.2017