1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Dasturxonda turli spirtli ichimliklar bor edi

21:40 / 27.04.2016 4869 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Хизмат юзасидан бир маросимга борган эдим. Дастурхонда турли спиртли ичимликлар бор эди. Атрофдагилар ичишди, албатта бу менга ёқмади, лекин чиқиб кетишнинг иложи йуқ эди. Шундай вазиятда нима қилиш керак?

ЖАВОБ: Албатта спиртли маст қилувчи ичимликлар мўмин мусулмон инсонларга Аллоҳ таоло тарафидан харом қилинган. Аввал ҳам айтиб ўтганимиздай харом қилинганлиги уни ўта зарарли бўлганидандир. Шунинг учун мўмин мусулмон инсон бундай нарсаларга умуман яқин йўламасликлари керак. Ана ўша яқин йўламаслик бобида, мазкур ичимликларни бошқалар ичаётган пайтидаги дастурхон атрофида ёки ўша жойда туришлари мумкин эмас. Савол эгасини айтганларидек, хизмат юзасидан ёки қандайдир бир бошқа юзадан маросимга борадиган одам, борадиган жойини қандай эканлигини ўрганиши, билиши лозим. Агар у жойда спиртли ичимликлар ичиладиган бўлса, ношаръий харом-хариж ишлар бўладиган бўлса имкон даражасида у ерга бормасликга харакат қилиш керак. Мабодо билмай бориб қоладиган бўлса, савол эгасига ўхшаб ноқулай ҳолатни устидан чиқиб қолсалар албатта у ердан бир имконини қилиб чиқиб кетишга тўғри келади. Мана шу шариатни амри бу ерда ўтириш, уларни гуноҳ иш қилаётганларини, ўзлари учун, оилалари учун, жамиятлари учун харом бўлган зарарли бир ичимликларни ичаётганлигига гувох бўлиб, уларни ишига рози булиб бирга ўтириш шариат буйича дуруст бўлмайди. Балки ундай мажлисни тарк этиш керак. У ердан чиқишни харакатида бўлиш керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Устоз мен билан бирга ишлайдиган бир Индонезиялик мусулмон одам бор. Бу киши доимо тамаки чекадилар. Ўзларининг давоми...

6829 20:47 / 24.04.2016
СаволШайх Ҳазратлари, Абдулқосим исми тўғримиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНотўғри.

3944 15:25 / 12.02.2018
Савол Баъзида намоз ўқиётган биродарларимиз саждага кетишдан олдин шимларини шимни тизза қисмидан ушлаб тортиб саждага боришади. Бу билан намозда ортиқча давоми...

5885 12:51 / 10.04.2017
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, аёлим ислом динини қабул қилганига 2 йил бўлди. Саволим шуки, у отаонаси учун ёки қариндошлари учун намозларида дуо қилса давоми...

4144 06:10 / 06.10.2018