1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Men Ramazon oyida ro‘za tutdim, lekin namozlarni to‘liq o‘qimadim

21:40 / 27.04.2016 5463 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен Рамазон ойида рўза тутдим, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим, бир танишим "намоз ўқимасангиз рўзангиз қабул бўлмайди", деди. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Аввало мен мухтарам савол эгасини 30 кун рўзани тўлиқ тутганлари билан чин қалбдан табриклайман. Аллоҳ таоло бошқа рўзадорларнинг қаторида бу кишининг хам рўзасини қабул қилган бўлсин. Чунки бандаларнинг қилган амалларини, ўқимаганингиз учун рўзангиз қабул бўлмайди”– деган кишилар қайси ҳужжат, далилга суянганлари биз учун номаълум. Лекин шуни яхши билиш керакки, барча ибодатларни, барча амалларни қабул бўлиши учун асосий шарт бу иймон – эътиқоддир. Шу билан бирга мукаллаф бўлишлик, яъни балоғат ёшига етганлик ва ақли ҳуши жойида бўлишлик шартлари бордир. Бундан кейин ҳар бир ибодатга алоҳида яна қўйиладиган шартлар бўлади. Ана шу шартларга қарайдиган бўлсак, рўза ибодатини қабул қилишга намоз ўқиш шарт қилинмаган. Албатта бу дегани, “рўза тутиб, намоз ўқимай юраверса бўлади” деган гап эмас. Лекин билишимиз лозимки, рўза ўзи алохида фарз бўлган ибодат, Исломнинг беш рукнидан бири ҳисобланади ва намоз ҳам ўзи алохида фарз бўлган ибодат, ҳам Исломнинг беш рукнидан бири, балки диннинг устуни ҳисобланадиган ибодатдир. Шунинг учун намоз ўқимаслик албатта яхши эмас, рўзани 30 кун ният билан тутган одам учун айниқса намозни ҳам ўқимоқлик ниҳоятда осон бир иш ҳисобланади. Шунинг учун барча мўмин мусулмон биродарларга ўзимиз учун фарз бўлган намозни вақтида чиройли қилиб ўқиб юришимиз лозим эканлигини таъкидламоқчимиз. Лекин фикҳий маънодан гапирадиган бўлсак, Рамазоннинг рўзасини қабул бўлишига иншааллоҳ биз ишонамиз. Парвардигоро олам қабул қилган бўлсин. Иншааллоҳ, бундан кейин намозларни ҳам. вақтида ўқиб, рўзани ҳам ўрнида тутишни насиб қилган бўлсин

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМендан бир танишим 1йил олдин қарз олган эди. Лекин бериш нияти йўқ. Мени моддий аҳволим эса, ҳозир яхши эмас. У эса яқинда нексия олди. Судга берсам тўғри иш давоми...

6126 08:55 / 11.08.2017
САВОЛ Ҳурматли устоз Аслида китоблар ва улардаги ғоялар бебаҳо. Бундайроқ айтганда қимматбаҳо. Юқоридаги барча гапларга қўшилганим ҳолида бир бошқача ҳолатларни давоми...

3952 21:45 / 25.04.2016
Турмуш ўртоғим доим ўзим ҳақимда қайғуриб, доим покиза юришимни ёқтирардилар. Саволим тирноқ ҳақида эди, мен тирноқларимни парваришлаб юраман, яъни тозалаб, давоми...

6351 14:23 / 24.04.2016
СаволМенинг бир ҳамкасбим Қуръон ўқишни хохлади ва мен унга тананинг ҳамма жойини ювиш кераклигини, кейин ўқиш мумкинлигини айтдим. Шунда унга шошмай турrdquo деб, давоми...

5330 09:05 / 04.02.2018
Аудиолар

231207 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149735 14:35 / 11.08.2021