1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нафсга карши қандай курашиш мумкин? Принтер учун 02.03.2007 й.

21:17 / 27.04.2016 6061 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафсга карши қандай курашиш мумкин? Нафс бирон нарсага даъват қилганда бу инсоннинг эхтиёжими ёки нафснинг хаддидан ошаётган эканлигини кандай фарқланади?

Нафсга қарши курашиш, нафсни шариат кўрсатган нарсадан ташқарисини истаганлиги, харом ҳарж гуноҳ ишларга беҳуда ишларга чорлашини йўлини тўсиш билан бўлади. Ҳар бир нарсани гуноҳи савоби бор, гуноҳ нарсаларни тарк этиш, савобга юриш билан нафсга қарши кураш боради. Нафсни албатта қийнаш маъносида эмас,балки нафсни жиловлаш, ҳакалак отиб кетмаслиги, фисқи фужурга, харом ҳаржга, гуноҳ ва маъсиятга тортиш олдини олиш учун уни орқасидан тушмаслик учун балки уни жиловлаб туриш учун кураш олиб борилади. Уни қийнаш учун, азоблаш учун, ҳалол пок нарсалардан ман қилиш учун кураш бўлмайди. Энди нафс бирон нарсага даъват қилганда, бу инсоннинг эҳтиёжими ёки нафсни ҳаддан ошаётганлигини қандай биламиз деганда, бунинг ўлчови, тарозуси шариатнинг аҳкомлари бўлади. Нафс шариат руҳсат берган чегарада бир нарсани талаб қилса, бу инсоннинг эҳтиёжи бўлади. Нафс шариат чегарасидан чиқиб, шариат ман қилиб, харом қилган нарсани талаб қилаётган бўлса, у нафс ҳаддан ошган бўлади. Шунинг учун қилинаётган амалларни, айтилаётган гап-сўзларни ва бошқа барча-барча нарсаларни шариат тарозусига солиш керак. Шариат ўлчови ила ўлчаш керак ва шариат чегараси ила чегараланиши лозим. Шариатимиз руҳсат берган, ҳалол пок деган, жоиз, мумкин деган нарсаларни қилган одам шариатни ҳумида юрган бўлади, нафсни демак айтганини эмас, балки инсоннинг ўзининг эҳтиёжини ҳалол пок йўл билан қондирган бўлади. Шариат доирасидан ташқарига чиқиш, шариат харом қилган нарсаларни емоқ, ичмоқ, киймоқ ёки уларни қилмоқ маънолари, ёмон зарарли деган нарсаларга ўзини уриш маънолари бу нафсни ҳаддан ошган, ҳавойи нафсга эргашиш гуноҳ ва маҳсиятга шўнғиш ҳисобланади. Мана шу нарсани жуда яхши ажратиб олиш керак. Умуман нафсни поклаш, аҳлоқни сайқаллаш, нафсни риёзатини яъни чиниқтиришни юқори нуқтага олиб чиқиш маънолари руҳий тарбия бўлмиш тасаввуф орқали билинади. Унга ана шу орқали эришилади, буни иншооллоҳ аста-секин ўрганиб бораверамиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Учта фарзандим бор, ҳозир тахминан 1 ойлик ҳомилам бор. Мен хоҳламаяпман, эрим эса розилар. Аборт қилдириш хақида уйлаяпман, лекин берухсат давоми...

5977 06:10 / 08.09.2018
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ қилаётган ишларингизга ривож берсин Мен авваллари Аллоҳга шукр намозни жуда хушъу хузуъ билан ўқир эдим. Нимадир давоми...

7187 15:32 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Устозлар, мен тушкунликка тушиб қолганга ўхшаябман. Худди бу дунёнинг қадрини сезмаётгандекман. Худдики ўз quotқолипимданquot чиқиб қолгандекман. давоми...

10149 06:10 / 15.09.2018
Савол Устоз қарз берган одам қарздордан қарзини муддати ўтгунгача бермаса қарзини қайтаришини қайтақайта сўрайвериши жоизми Агар қарзини холис ниятда кечиб давоми...

5668 16:17 / 05.04.2017