1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аммо эркак ва аёлларнинг намоз ўқишида ҳам бир қанча фарқлар бор экан.

20:08 / 26.04.2016 3499 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ислом динида аёлларнинг масжидларга чиқиб, жамоат намозларида қатнашишлари маъқулланмаслигидан хабарим бор. Аммо эркак ва аёлларнинг намоз ўқишида ҳам бир қанча фарқлар бор экан. Шу ҳақда маълумот олмоқчи эдим.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳақиқатда намоз ўқиш пайтида эркак ва аёллар қиладиган ҳаракатлар орасида фарқ бор. Баъзи бир ҳанафий уламоларимиз бу фарқнинг ўнта эканини айтиб ўтишган.
Ана шу фарқлардан биринчиси «Такбири таҳрима»да, яъни намозни бошлаш учун ниятни қилиб бўлиб «Аллоҳу акбар» деган пайтда эркак кишилар қўлларини қулоқларигача, яъни бош бармоқларини қулоқларининг юмшоқ жойигача кўтариб, теккизиб такбир айтсалар, аёллар такбир пайтида қўлларини елка баробар кўтарадилар бир оз қимтинган ҳолда.
Иккинчи фарқ–эркаклар намоз ўқиётган пайтларида қўл боғлаганларида қўл-ларини киндиклари остига қўядиган бўлсалар, аёллар шу қиёмда турганларида икки қўлларини кўкракларида тутган ҳолда қўл боғлаб намоз ўқийдилар.
Учинчиси–аёл киши икки қўл кафтини кўтараётган пайтида енгидан чиқариб, яъни очишга ҳаракат қилмайди, ўша енглари билан қўлларини тўсган ҳолда такбир айтиб қўл кўтаради.
Тўртинчиси–рукуъ пайтида ҳам панжаларини ортиқча чиқариб юбормайди, балки ёйиб ташламасдан, панжаларини қисган ҳолда икки қўлини икки тиззага қўяди.
Бешинчиси–рукуъга борганларида эркакларга ўхшаб жуда пастгача эгилиб рукуъ қилмасдан, балки рукуъ деса бўларли қимтинган ҳолатда эгилиб рукуъни бошланғич суратини адо этсалар бўлди, жуда пастга қараб энгашиб, эркакларга ўхшаб беллари билан бошларини тўғри ҳолга тушишини ҳаракат қилмасалар ҳам бўлади, яъни қилмаганлари афзал ҳисобланади.
Олтинчиси–рукуъ қилган пайтларида икки чиға-ноқлари билан қимтиниб, биқинларига тегизиб туради, эркаклар эса очиб-кенгайтириб туришлари керак.
Еттинчиси–саждага борганларида ҳам қимтинган ҳолларида қоринларини икки сонларига тегадиган қилиб эркакларга ўх-шаб орани баланд очмасдан сажда қиладилар.
Саккизинчиси–ўтириш, яъни «Аттаҳия-ту»ни ўқиш пайтидаги икки ракатдан ке-йин ёки тўрт ракатдан кейинги ўтиришда фарқ бўлади. Бунда аёллар оёқларини ёндан чиқариб орқаларини ерга қўйиб ўтиришади. Эркаклар эса оёқлари устига ўтирадилар.
Тўққизинчи фарқ сужуд, яъни сажда қилган пайтда эркаклар чиғаноқларини кўтариб турсалар, аёлларнинг яна қимтинган ҳолларида чиғаноқларини ерга теккизиб туришлари тавсия қилинган.
Ўнинчиси–овоз чиқариб ўқиладиган жойларда, эркаклар овоз чиқариб қироат қиладиган жойларда аёллар жаҳрий қироат қилмайдилар, такбирларни овоз чиқариб айтмайдилар.
Мана шу фарқларни билиб олиб аёлларимиз шу ҳолатга қараб ўқиб боришса қоидага мувофиқ намоз ўқиган бўладилар. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг намозини даргоҳида қабул айлаган бўлсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Масжидда ифторлик қилса бўладимиЖАВОБ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМасжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда ебичиш, ухлаш давоми...

5608 17:18 / 24.06.2017
Ассалому алайкум Агарда пойабзалда намоз ўқийдиган бўлсам, таҳорат олаётганда уни ечиб ювайми ёки устидан масҳ тортсам кифоямиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиndash давоми...

2920 11:25 / 02.12.2018
Ассалому алайкум Азиз устозлар, аёл киши ўлганидан кейин у дунёда охирги эри билан бирга бўлади, деб ўқидим. Агар эрнинг аёли вафот этиб, у бошқа аёлга уйланса давоми...

3970 12:00 / 14.11.2018
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, мен қишлоқда тураман, кўпчилик мол боқишади. Молларни боқиш, семиртириш, бўйини ўстириш учун турли хил моллар учун мўлжаланган давоми...

9078 06:30 / 30.08.2018
Видеолар

1026 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216700 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135857 14:35 / 11.08.2021