1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Савол беришнинг ўзига хос одоб ва қоидалари борми?

20:50 / 27.04.2016 3411 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда динни ўрганиш мақсадида ҳар ким турлича савол беради. Савол беришнинг ўзига хос одоб ва қоидалари борми?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, алҳамдуллилаҳи роббил аъламин, вассолату вассаламу аъла хойри холқиҳи муҳаммад ва аъла аълиҳи асҳабиҳи ажмаъин. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу. Азизлар Аллоҳга ҳадсиз, ҳисобсиз ҳамду санолар бўлсинким, Парвардигори оламнинг ёрдами ила аста-секин динимиз таълимотларини ўрганиб бормоқдамиз. Ана шу ўрганиш асносида савол-жавоб тариқаси ила динимиз аҳкомларини ўрганиш ҳам анчагина йўлга тушиб, яхши бир ҳолатга келиб етганлиги ҳаммамизга маълум ва машҳур. Бу борада мана фойдали бир хизматни қилаётган "Наврўз" радиоси, бу муассасанинг, соҳиблари, ходимлари, кўпчилик мўмин-мусулмонларни ҳизматида бардавом бўлиб келмоқдалар, Аллоҳ таоло ҳайрларини берсин. Шунингдек ислам.uz. интернет саҳифасида ҳам деярли ҳар куни келаётган саволларга Аллоҳ таоло билдирганича, қўлдан келганича жавоблар берилиб турилибди. Бунинг устига шахсий мулоқотлар даврида хусусан савол сўраш мақсадида ташриф буюраётган азизларимиз турли маросимларда, учрашувлар пайтларида сўралаётган саволларга ҳам қўлдан келганича жавоблар берилиб турилибди. Буларни ҳаммасини жамлаб кишиларимиз учун яна ҳам бир манфаатли бўлсин деган маънода маслаҳат қилиб катта-кичиклар билан "Зикр аҳлидан сўранг номли" силсила китобчаларни чиқаришни ҳам йўлга қўйишнинг Аллоҳ таолонинг Ўзи муяссар қилди. Ҳар ойда бир чиқадиган бу китобчада ўша қайси ойда чиққан бўлса шу ойга боғлиқ шаръий аҳкомлар, таълимотлар баъзи-бир бидъад хурофотлар вужудга келган бўлса уларга раддиялар. Ва ҳалқимиз ичида кўп такрорланиб турган саволларга жавоб бериш ҳаракатида бўлиб бормоқдамиз. Албатта сиз азиз мўмин-мусулмонларни, динимизни ўрганиш йўлидаги қизиқишингиз, ҳаракатингиз бу нарсаларга туртки бўлиб турибди. Шу муносабат билан яна динимизни ўрганиш, жараёнидаги ишларимиздан бири шу савол-жавобларнинг қандай кетиши, қандай йўлга қўйилса яхшироқ бўлиши тўғрисида ҳам билимимиз бўлиши керак. Фатво сўровчи азизларни ҳам ўзларига яраша одоб-аҳлоқлари бўлиши керак, исломий қоидалари бор, ана ўшаларига риоя қилиш керак. Шунингдек фатво сўровчи кишиларга макруҳ бўлган, яхши кўрилмаган, беодоблик саналадиган ҳолатлар ҳам бор, уларни ҳам билишимиз керак. Ана ўша нарсалардан четта бўлишимиз лозим. Диний масалада савол сўровчи кишилардан талаб қилинадиган ёки уларга макруҳ ҳисобланган нарсалардан бири кўп савол сўрашдир. Бўлган бўлмаган нарсани такрор-такрор ҳар ҳил бир холатларда сўрайвериш одобдан эмас, нарсалар ҳисобланади. Шунингдек динда фойдаси йўқ нарсаларни сўраш ҳам, беҳуда нарсаларни сўраш ҳам макруҳ ҳисобланади. Баъзи-бир пайтларда умуман бефойда нарса на динга, на диёнатга на бу дунёга, на оҳиратга фойдаси йўқ, лекин одамлар шуни сўров, савол деб сўрашаверади. Ўзларини ҳам, сўралаётган одамни ҳам, жамоатни ҳам вақтини беҳуда сарфлашга, зеҳн-заковатини беҳуда сарфлашга мажбур қилишади. Яна макруҳ нарсалардан бири, воқеликда йўқ нарсани сўраш, ўзи йўқ, бўлиш эҳтимоли ҳам қийин, лекин шуни савол қилиб сўралади. У бўлса нима бўлади, бу бўлса нима бўлади маънода. Мана бу ҳолатда ҳам савол бериш макруҳ ҳисобланади. Яна бир ҳолат қийин масалаларни сўраш, масала ниҳоятда қийин, уни сўровчини ўзи ҳам тушуниб етаолмайди. Жавоб бериш ҳам қийин, берилганда ҳам кўпчилик англамайдиган масалаларни сўраб демак ўзини ҳам, бошқаларни ҳам тушуниб бўлмайдиган нарсага овора қилиш макруҳ ҳисобланади. Учинчидан, тааъббудий нарсаларни ҳикматини сўраш, бу айниқса ҳозирги кунда жуда кўп нарса. Мисол учун баъзи-бир одамлар нима учун бомдод намозини ракаати фарзи икки ракаат, пешинники тўрт ракаат деб сўрайди. Ёки нима учун намозда икки марта сажда қилинади деб сўрайди, шунга ўхшаган ҳолатлар бор. Диний аҳкомларни бу маънода иккига бўлинади. Бир бўлагини ҳикматлари бор, уни сўраса бўлади, яхши тушунишга ёрдам беради. Иккинчиларини ҳикматини ҳеч ким билмайди, бундай нарсаларни "тааъббудий" нарсалар дейилади. Ибодат учун шариатда буйруқ келганлиги учун амал қилинаверади, ҳикматини сўраб ўтирилмайди, ҳалиги айтган нарсаларимиз шунга ўхшаш нарсалар. Аллоҳ ибодат тарзида амр қилган, бажарилади, ҳикмати сўралмайди, ҳикматини англашга инсонни ақли ҳам етмайди, Аллоҳнинг Ўзи билади. Яна бир иш саволда хаддан ташқари чуқур кетиш, ниҳоятда ижиклаб, уни керагу керакмасини бўладигани бўлмасини чуқур маънода сўрашлар ҳам макруҳ келинади. Баъзи-бир вақтларда сўровчи одам ўзини илмли қилиб кўрсатиш учун сўрайди. Кўпчиликни ичида улар билмайдиган бир нарсани билиб олган бўлади, кимдандир эшитиб. Шуни сўраса эътибор ҳалиги сўровчига қаратилади. Одамлар бу шундай катта нарсани сўраяпти, анча илми бор экан шекилли деган гумонга боришларини ўзи яхши кўради. Шунинг учун у эҳтимол у саволни бировдан эшитиб олган билади. Лекин ўзини билганини билдириш учун сўрайди. Яна бир ҳолат бир олимдан сўраб, жавобини олган саволини бошқа бировдан бориб сўраш. Бу ҳам ниҳоятда беодоблик ҳисобланади. Баъзи-бир одамлар ўзи бир ишни қилиб қўйган, шуни оқламоқчи бўлиб юрибди. Ёки қилмоқчию шунга йўл топиш ҳаракатида. Бир олимдан сўрайди, у ҳоҳлаган жавоб чиқмайди, тескариси чиқади. Бошқа бир одамга бориб ундан ҳам сўрайди, у ҳам шуни айтади. Лекин сўровчи ўзига мувофиқ, ўзининг хохишига, ҳавоий нафсига тўғри келадиган жавобини исташ ниятида яна бошқалардан такрор-такрор сўрайверади. Бу ҳам беодоблик, нотўғри бир ҳолат. Яна биттаси енгил фатво берадиган одамни излаб фалончига айтсак бўлади дейди, бориб сўрайлик бўлади деб қўйсин кейин қиламиз деган маънода енгилтаклик қилиш ҳам нотўғри ҳисобланади. Балки сўраганда тақводор, Аллоҳдан қўрқадиган, ҳақиқатни айтадиган, ҳамма нарсани тавозинунни биладиган кишилардан сўралса яхши бўлади. Шу билан бугунги кунимиздаги саволларни мулоқот орқали бўлмаганларида, радиога келаётган саволлар, интернетга келаётган саволларда савол берувчи ўзини яширади, кимлигини билдирмайди. Ана шу ҳолатда кўпгина англашмовчиликлар келиб чиқади. Кўпчилик номини исми шарифини айтиб, баъзи вақтда қисқача ўзини таништириб ҳам ўтиб савол беради, у жуда яхши лекин баъзи-бир одамлар ана шу нарсани қилишни ўзларига эп кўрмайдилар. Баъзилари умуман буни қилиш ҳаёлларида бўлмаса керак, баъзилари қасддан исми шарифини кимлигини яширади. Ва одатда бундай одамлар кўпроқ фитна саволларни беришга одатланган бўлади. Аслида эса савол берувчи ким эканлиги маълум бўлса, жавоб берувчи кишига осонлик бўлади. Ана ўша савол берувчининг шахсига қараб, жавобини тўғрилаб бериш ҳолати осонлик туғдиради. Чунки бир масалани ёш одамлар сўраса, уларга мос жавоб керак бўлади. Қария одамлар сўраса худди шу масалани қариялар нуқтаи назаридан ёндошиш билан жавоб бериш мумкин бўлади. Эркакка алоҳида, аёлга алоҳида муомала қилиш тўғри келади ва шунга ўхшаш ҳар ҳил шолатлар бор. Мана шу маънода савол берувчи ўзининг кимлигини яширмаганлиги яхши ва жавобни тўлақонлик яхши мақсадга мувофиқ чиқишига бу ишда ёрдам берилган бўлади. Шунингдек мана шу гапни айта туриб айтмизки савол берувчи ўз исмини яширса масъулиятдан қочган ҳам бўлади. Ва ҳар ҳил ноқулаёликлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Мисол қилиб айтадиган бўлсак ўтган савол жавобларимиздан бирида А. Зайриевнинг "Дунё динлари тарихи" тўғрисидаги китоб ва унда келган баъзи-бир маънолар тўғрисида савол келиб эътирозлар билдирган эди. Биз ўшанга яраша жавоблар берган эдик. Кейин маълум бўлишича савол тамоман нотўғри тарзда қўйилган экан. У Зайриев жанобларини "Дунё динлари тарихи" деган китоби ёзмаган эканлар у одам. Кейин у масалада келган саволнинг маъноси "Даракчи" номли газетада чиққан экан. Ва ўша эътирозни бериб талабаларга шунга муносабат билдириш сўралган экан, уни дарс қилиб ўтилмаган экан. Яъни толиби илмларни зеҳнларини синаш, уларни билимларини синаш учун мана шундай гап айтилса сизларнинг жавобларингиз қандай бўлади деган маънода илмий бахсга чорлаш бўлган экан. Лекин савол эгалари уни тамоман бошқа ерга буриб юборишган. Зайриевга бир ўзи ёзмаган китобни нисбатини беришган. Бахсга чорлашни динга қарши ташвиқот маъносида талқин қилинган. Оқибатда ўша Зайриев жанобларига маълум бир миқдорда зарар етказишга ҳаракатда бўлганлар. Лекин жавоб ўша гапни чиқарганларга деб эътибор қилинади. Ва эслатиб ўтмоқчимизки мана шу каби ноаниқликлар саволларда мутлақо бўлмаслиги керак. Иккинчидан саволга берилган жавобни тушуниш маъносида йўл қўйилаётган хатолар кўплиги ҳам ҳаммамизни ташвишга солади. Баъзи-бир одамлар фалон нарса бўладими, пистон нарса харомми деб сўрашади. У нарсани ҳа ёки йўқ деб жавоб беришни исташади. Аслида эса унга ҳа ёки йўқ деб жавоб бериш мутлақо нотўғри бўлади. Ана шу қўйилаётган масалани, турли қирралари бўлади. Ана шу қирраларини ҳаммасини айтиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки ҳа ёки йўқ деб қўйса бошқа ерда ўша ҳага тўғри келмайдиган жойи бор ёки йўққа тўғри келмайдиган жойи бор масалани. Иккинчидан, аҳли илм одамлар саволларга жавоб бераётганда тўлиқроқ жавоб беришга ҳаракат қилади. Ва сўралаётган аҳамиятсиз нарсани орқасидан катта бир аҳамиятли нарса борлигини ҳам баён қилишга уринилган бўлади. Мен бунга бир мисол келтириб ўтмоқчиман, аввалги пайтда шўроларнинг даврида “магазин гўшти” деган тушунча бор эди. Давлатнинг дўконларида, давлатнинг ўзининг қушхоналарида сўйилган гўштларни арзон нарҳда сотилар эди. Мўмин-мусулмонларда бу гўштлар “бисмиллоҳни” айтиб сотилмагани учун шак-шубҳа бор эди. Ана шу шубҳа туфайли одамларни ичида “магазин гўштини емаслик керак” деган тушунча кенг тарқалган эди. Ва қаерга борилса шу магазин гўштини еса бўладими, магазин гўштини ҳукми нима деган савол такрорланаверарди. Орада ноқулайлик тушар эди, одамлар ҳижолатчилик тортган пайтлари ҳам бўлган эди. Мана шу савол бир масжидда таровиҳ намозида ёзма равишда берилди. Мен бу саволга жавоб беришга айтдимки, саволни бу тарзда қўйилиши нотўғри. Чунки Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло “хайвонни қандай сўйса ҳалол бўлади, қандай сўйса харом бўлади” Ўзи баён қилиб берган. Шунинг учун магазин гўшти ҳақидаги фатво эмас. Қандай гўшт ҳалол бўладию мусулмон одамга, қандай гўшт харом бўлади тўғрисида сўралса афзал бўлар эди. Агар Аллоҳнинг номини айтиб, шариатда кўрсатилганидек қилиб сўйилса гўшт магазинда бўладими, черковнинг ичида бўладими ҳалол бўлади. Агар Аллоҳнинг исмини айтмасдан, шариатга хилоф тарзда сўйилган бўлса, гўшт масжидни ичида бўладими, каъбани ичида бўладими барибир харом бўлади. Шунинг учун мўмин-мусулмон одам “Аллоҳнинг исмини айтиб, шариатга мувофиқ тарздаги сўйилган хайвонларни гўштини емоғлик керак”, деган жавоб мухтасари шундай бўлди. Эртасига бир эътирозчи телефон қилиб эътироз билдираяптики “сизнинг нима ҳаққингиз бор, магазинни гўштини ҳалол дейишга” ҳей мусулмон мен ундай демадим, мен умумий ҳукмни айтдим, десам гап тортишувга айланади. Ва оҳири тушунтиришга мувофиқ қилди Аллоҳ таоло, лекин мана шу нарсани билиб қўйиш керак. Пайғамбаримиз с.а.в. Ҳам саволларга жавоб бераётганларида сўровчиларнинг ҳолатига, кимлигига алоҳида эътибор берганлар. Ва баъзи-бир вақтларда сўралган нарсани айни ўзига эмас, балки унинг қоида, қонунига ва кўпроқ нарсани баён қилишга эътибор берганлар. Мисол учун бир келиб Пайғамбаримиз с.а.в. дан сўрадиларки “Эй Аллоҳнинг Расули биз денгиз сафарига чиқамиз, ўзимиз билан сув ҳам олиб юрамиз, агар у сувдан таҳорат қилсак ичшани сувимиз қолмайди денгизни сувидан таҳорат қилсак бўладими” деб сўради. Шунда Раусулуллоҳ с.а.в. ҳа ёки йўқ демадиларда у яъни денгиз “суви покиза, ўлимтиги ҳалол нарсадир” дедилар, таҳорат тўғрисида умуман гап йўқ бу ерда. Демак суви пок дегани “пок сувга қандай муомала қилсанг шундай муомала қилаверасан, ундан таҳорат қилсанг ҳам бўлади, ғусл қилсанг ҳам бўлади, кир ювсанг ҳам бўлади, яна бошқа нарсаларга ишлатсанг бўлади” деганлар. Уни устига саволдан мутлақо йироқ нарса ўлимтиги ҳам ҳалол деган маънони. Денгиз хайвонлари тўғрисидаги умумий қоидани баён қилиб бердилар. Ана илмли кишилар жавоб бераётганда ана шу нарсаларга ҳам эътибор беради. Лекин баъзи-бир тушунмаганлар буни саволга берилаётган жавобни нуқсони деб тушунишади, аслида эса илм мана шу. Савол бераётган илмсиз бўлганидан савол бераяпти ва саволини илмсизлик билан бераяпти. Энди илмли одам уни даражасига тушмасдан, балки юқорироқдан ўша савол берувчини саволида кўзлаган мақсадидан кўра каттароқ мақсадни баён қилувчи жавоб бериши бу исломий қоидага тўғри келадиган, Пайғамбаримиз с.а.в. қилиб, таълим бериб кетган нарсалардан бири ҳисобланади. Шунингдек саволларни ҳаммасини ҳам кўпчиликни ичида бақир-чақир қилиб берилмайди. Алоҳида сўралиши лозим бўлган саволлар бор, жавобни ўша кўпчиликни ичида ёки ахборот воситасида, бошқа ерда айтса, савол берувчига ҳам, жавоб берувчига ҳам, мўмин-мусулмонларга ҳам фойда келтирмайдиган ҳолатлари бўлади. Мана бу ҳолатларни ҳаммасини тушуниб, ўрганиб, бир-биримизга айтиб боришимиз керак. Ана шунда саволларимиз иншооллоҳ фойдали бўлади, жавобларимиз ҳам фойдали бўлади. Динимзни ўрганишда бекорга куч-қувват, зеҳн-заковат, вақт ва имкониятларни сарфламаган бўламиз. Шунинг учун ҳам таълим маъносида сиз азизлардан келаётган баъзи-бир саволларда хатолар бўлса уларни баён қилиб ҳам ўтиб бораяпмиз. Булар ҳам бир ўргатиш бир-бирмизга насиҳат маъносидаги гаплар, албатта буларни оғир олмаймизлар деган ниятдамиз, умиддамиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволУстоз, масжидда айтилган азон эшитилмаса, уйда ёки ишхонада намоз ўқиган одам азон айтиб ўқиш керакми деб, берилган саволларга азон айтиш керак деб жавоб давоми...

3722 10:15 / 24.08.2017
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Устоз балиқни мен қаерда бўлса ҳам ўлгани ҳам ҳалол деб билар эдим. Бугун бир илмлик акамиз агар балиқ сувда ўлса давоми...

5228 05:05 / 19.02.2018
8савол .Вафот этган ғайридинлар ҳақига Аллоҳдан раҳмату мағфират сўраш жоизми, Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла давоми...

3113 11:44 / 16.01.2023
Халқимизда азалдан қорачаrdquo ва хўжаrdquo дегандай авлодлар фарқланади. Илтимос, менга улар орасидаги қудаандачилик масаласини ёритиб берсангиз, фақат аниқ давоми...

4123 15:52 / 24.04.2016