1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Кўп қаватли уйларда ҳожат ва таҳорат бир жойда...

20:47 / 28.04.2017 8062 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шариатда таҳорат ибодат ҳисобида. Лекин ҳозирги кунда кўп қаватли уйларда ҳожат ва таҳорат бир жойда. Бунинг зарари йўқми?

"Шариатда таҳорат ибодат ҳисобида", деган гап бироз нотўғрироқ чиққан ҳисобида эмас, таҳорат шариатда ибодатдир. "Хисобида" деса бироз бўшроқ айтилган бўлади, таҳорат шариатда ибодат. Балки намознинг калити, таҳоратсиз кўп нарсаларни, ибодатларни қилиб бўлмайди. Ана энди ҳозирги кундаги кўп қаватли уйлардаги "таҳоратҳона" деб атаётганимиз, "хожатхона" деб атаётган нарсамиз билан қўл юзни ювадиган, таҳорат қиладиган жой битта бўлиб қолганлиги савол тарзида келаяпти. Албатта бу каби уйларни қуриш, ана шу каби хожатхоналарни ташкил қилиш, мусулмон бўлмаган халқлар томонидан ихтиро қилинган, амалга оширилган ва жорий қилинганлиги оқибатида мана шу ҳолат юзага келган. Мусулмонларни мана шу нарсага эътибор бермаганлиги, буни ўйлаб кўрмаганлиги, мана шу нарсага аввалгидек шариатга мувофиқ бўлишини, шунга ўхшаш саволларни чиқмаслигини ўйламаганликлари оқибатида мана шу нарса вужудга келган. Энди нима бўлса ҳам вужудга келди, тарқалди, мусулмон оламида ҳам мана шу нарсага гирифтор бўлинди. Энди мана савол чиқаяптики, бундай нарса зарарли эмасми, одатда ана шу хожатхонани ўзида турли демак чиқинди, ифлос ахлатлар бўлишлиги маъносида Аллоҳнинг исмини тилга олиш, дуолар қилиш мумкин бўлмай қолади. Балки унга кираётганда “Ауъзу биллаҳи минал хубуси вал ҳабаиси” деб паноҳ сўрайдиган дуоларни ўқиб туриб, кейин кириладиган ҳолатлари бор эди. Энди ҳаммаси бир жойда бўлиб қолди, нима қиламиз деган савол. Бу ерда уламоларимиз ўша нарсани бир ерда бўлишига ҳозир руҳсат беришган. Чунки қадимги таҳоратхоналардан фарқли ўлароқ ҳозиргиларида демак ахлат тўпланиб қолмайди. Балки ҳаммаси ўз вақтида сув билан оқизиб юборилади, деярли таҳоратхонани ичида ахлат туриб қолиш имкони ҳам йўқ. Ана шу маънода баъзи-бир кишилар одатдагидек дуоларни ўқиб баъзи-бир ҳадис ёки оятларда келган сўзларни ўша ерда ҳам айтаверсак, такрорлаверсак бўладими, йўқми деган саволларни ҳам беришади. Бунда баъзи-бир уламолар ўша ахлатни туриб қолмаслиги эътиборидан, сув ювиб доим тозаланиб туриш эътиборидан дуо ўша ёки баъзи-бир зикрларни айтаверса бўлади, деганлари ҳам бор. Лекин, нима бўлса ҳам таҳоратхона, уни маҳкам ёпиладиган қилинганми ёки сувда билан оқиб кетадиган қилинганми барибир шу номи бор, ўша нарсани ўша ерда бўлиши бор. Шунинг учун таҳорат қилса майли, ғусл қилса майли, ўша хожат қиладиган жойида, лекин ўша дуоларни овоз чиқариб ўқимагани афзал дейилган уламоларимз ҳам борлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аёлларда узун соч бўлса, тепадан турмаклаб олиб, ғусл қилаётганда сочнинг тагини ҳўл қилиб масҳ тортса бўладими Ёки ҳар сафар жиққа ҳўл қилиб ювиш керакми Чунки давоми...

10210 15:52 / 24.04.2016
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1409 ҳ.с. 13 20 Ражаб 1989 давоми...

3592 21:35 / 25.04.2016
САВОЛ Биз яшайдиган жойда ҳар якшанба одамлар тўпланиб ит уриштиришади. Билсам, бу ўзига яраша қимор экан. Энг ёмони бу даҳшатли манзарани томоша қилиш учун ёш давоми...

5101 20:16 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Намоз ўқиб ҳаром еб юрувчи кишининг ҳукми қандай Бир киши намоз ўқиса ва доимий ҳаром луқма истеъмол қилиб юрса, бунинг ҳукми нима бўлади Ўқиган давоми...

2769 07:28 / 26.10.2018