1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ўзим хоҳлагандек қизни учратиш амри маҳолдек кўринади кўзимга

16:34 / 27.04.2016 3355 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Сиздан бир саволни сўрамоқчи эдим. Бу саволни беришимнинг ўзи нотўғрими ёки тўғрими–ўзим билмайман. Агар нотўғри савол бераётган бўлсам, олдиндан минг бор узр. Лекин бошим ҳозирда жуда қотган. Адашишлигимдан Аллоҳнинг ўзи асрасин. Хуллас, ёшим 23 да, Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсин қодир қилганича ибодатдаман. Лекин бир йил ўтар-ўтмас уйланишим эҳтимоли бор. Ўзим Аллоҳ хоҳласа келаси йили магистратурани тамомлайман. Албатта уйлансам, қандай ёр учраркин, ишқилиб диндор, мўминаси насиб этишини ёлвораман. Насиб этсин, иншоаллоҳ. Ўқишим жараёнида ҳеч қандай қиз билан яқиндан мулоқотда бўлган эмасман, чунки уларни ўзимга номаҳрам деб билганим учун улар билан узоқроқ гаплашишга ҳам қўрқаман. Лекин ҳозир назаримда ўзим хоҳлагандек қизни учратиш амри маҳолдек кўринади кўзимга. Жуда кўп бирга ўқиган дўстларим ўқиш жараёнида ўзларига бир умрли дўст танлаб, уларни ўзларига мос Исломий тарбиялаб, кўплари ҳозир бирга оила қуриб яшашмоқда. Мен ҳам назаримда жуда кўп ақлли қизларни учратаман, лекин улар билан яқиндан мулоқот қилмайман. Аллоҳга таваккал дейман. Саволим шуки, биз ҳали оила қурмаган ёшлар ўзимизга ёққан қизларни танлаб, уларга Аллоҳ қодир қилганича Исломни тушунтириб, келажакда улар билан оила қуришга динимиз рухсат берадими ёки йўқми? Улар бизга номаҳрам бўлганликлари учун бу масалада Аллоҳга таваккал қилиб, улардан ўзимизни узоқроқ олиб юришимиз керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта, балоғатга етган икки жинсдаги шахслар бир-бирларига номаҳрам бўлишади. Улар бирга ёлғиз қолишлари мумкин эмас.
Ҳозир бу ҳукмга амал қилмай бир-бирларини «Аллоҳ учун яхши кўраётган» ёшларимиз ҳам йўқ эмас.
Келинликка ва куёвликка номзодларнинг бир-бирларини тўйдан олдин кўришлари гуноҳ ҳисобланадими?
Ёки баъзи бирлар айтганидек, ёшлар бир-икки йил бирга юриб, бир-бирини синаб кўришлари керакми?
Исломда юқорида сўралган икки услуб ҳам нотўғри ҳисобланади.
Бир-бирини кўрмасдан оила қуриш яхши эмас. Бир-бирини кўрмаган кишилар юз кўришганларида бир-бирларига ёқмай қолишлари ҳам мумкин. Иккинчидан, сифатлари суриштирилганда бошқани кўрсатилиб, никоҳга бошқани олиб ке-лиш хавфи ҳам бор. Бошқа одамнинг суратини кўрсатиб, тамоман ўзга кишини никоҳламоқчи бўлганлар ҳам топилади.
Шунинг учун оила қурмоқчи бўлган икки тараф бир-бирини аввал кўришгани яхши.
Лекин бу дегани, баъзи диндан бехабарлар, ғайридинларга тақлид қилиб, оила қурмоқчи бўлган ёшлар бир-икки йил синашиб кейин никоҳдан ўтишлари керак, деган гапларни тасдиқлаш ҳам эмас.
Бу иш Исломда мутлақо жоиз эмас, ҳаром нарса. Балоғатга етган эр ва аёлнинг холи қолишлари ҳеч мумкин эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, агар бегона эркак ва аёл холи қолсалар, учинчилари шайтон бўлишини таъкидлаганлар.
Энг қизиғи, мазкур «синаш» даврида ҳар икки томон ҳам мақсаддаги синовга эриша олмаслигини тажриба исбот қилди.
Синашиб турмуш қурганларнинг оиласи тезроқ ва кўпроқ бузилишини ҳамма кўриб-билиб турибди. Чунки, ҳар икки тараф ҳам «синаш» даврида ўз камчиликларини беркитишга, ўзида йўқ фазилатларни бор қилиб кўрсатишга жон-жаҳди билан уринади. Оқибатда икки томон ҳам бир-бирини алдайди, бир-бирига «фаришта» бўлиб кўринади. Лекин қалбакилик умр бўйи давом этиши мумкин эмас.
Никоҳдан кейин икки томон ҳам тезда ўзининг ҳақиқий башарасини очади. Сўнгра келишмовчиликлар чиқади ва оила бузилади. Фақат «синаш» давридаги ҳаром-хариш юриш, гуноҳ, баъзи ҳолларда зино, зинодан ортган фарзанд қолади, холос.
Шунинг учун ҳам Исломда бу ишга рухсат берилмайди. Сўраб-суриштирсин, шариат белгилаб берган доирада кўриб-ўргансин, шунинг ўзи етарли бўлади. Бу масалага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қизиқтирганлар, тавсия қилганлар.
Шунинг учун ҳам барча ҳадис китобларимизда, кўпгина фиқҳ китобларимизда совчи қўймоқчи бўлган пайтда бир-бирини кўриш ҳақида алоҳида боблар бор.
Ана ўша ҳукмларни ўрганиб, амал қилиш керак. Сизнинг бу масалада ўзингизни тутишингиз тўғри. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҚайнаган сув билан оғиз очиб бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлади.

5267 09:05 / 27.09.2017
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, онам боғчада овқат тайёрловчи бўлиб ишлайдилар. Уйга қайтаётганларида ортиб қолган нон ёки убу нарсалар бўлса олиб келадилар. давоми...

2430 08:42 / 24.12.2018
15савол .Аллоҳ таоло мушрикларни қатл этишга буюрадими, Маълумки, 2023 йил 6 февраль куни Туркия ва Сурия минтақаларида кучли зилзила содир бўлди. Бунинг оқибатида давоми...

1825 09:26 / 18.02.2023
Ассалому алайкум Телеграмм каналларида бир видеога кўзим тушиб қолди. У видеода айтилишича қуёшдан овоз келаётганмиш. Арабчадан таржима қилинса quotХали жавоб давоми...

3157 09:36 / 10.03.2019