1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (ўн биринчи мақола)

14:19 / 27.01.2023 2244 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

11-савол: «Нега Аллоҳ таоло мусулмонларни турли фожиалардан халос этмаяпти?»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала Расулиллаҳ ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ва ман ваалаҳ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

«Нега Аллоҳ таоло мусулмонларни турли фожиалардан, зулмлардан, қотилликлардан, вайронагарчиликлардан, қолоқликдан қутқариб, улардан халос этмаяпти?» деб, ёшлар мурожаат қилишади. Ушбу мурожаатга «Бу дунё имтиҳон, синов дунёси-да, биз бундай синовларга сабр қилишимиз керак», деган такрорий гапни айтмоқчи эмасман. Балки, бу саволга қуйидагича тўхталиб ўтмоқчиман:

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло биз учун бир қанча ўзгармас қонунларни Қуръонда ҳам, борлиқда ҳам, ҳаётда ҳам жорий қилиб қўйган. Бизни шу қонунлар асосида истиқомат қилишга буюрган. Ўша қонунларга амал қилиб яшаган банда бу борлиқда ғалаба қозонади, муваффақиятга эришади, гаплари ҳикматли, маъноли бўлади. Аллоҳ таолонинг қонунлари ва суннатларига амал қилмай, улардан ортда қолиб яшаган кимса эса тубанлика юз тутиб, юқорида зикр қилинган фожиаларни бошидан кечиради. 

Ҳой, мусулмон биродарлар, сизлар бундай фалокатлардан қутилиш учун осмондан мўъжиза тушишини кутманглар. Зеро, мўъжизалар пайғамбарлар замонига тегишли нарсадир.

Энди Аллоҳнинг қонунларидан баъзиларини, яъни мавзуга тегишли қисмларини баён қилиб ўтсак:

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

 

ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ

 

«Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳнинг йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизга зулм қилинмас» (Анфол сураси, 60-оят).

Ушбу оятдаги «қувват» калимасига эътибор берайлик. Бу калима умумийликка далолат қилади. Яъни, иқтисодий қувват, ҳарбий салоҳият, тиббий соҳанинг тараққий этиши, мамлакат нуфузи, технологиянинг ривожланганлиги, илмий-тарбиявий салоҳиятнинг юксаклиги каби турларни ўз ичига қамраб олади. Бироқ, буларнинг барчасидан аввал иймоний қувват олий ўринда туради. Биз бугун ўзимизда мана шу қувватларнинг барчасини жамлаб, шакллантира олдикми?

Йўқ, биз ҳали у даражада тайёр эмасмиз.

Бир неча асрлардан бери шарқу ғарбдаги мусулмон бўлмаган миллатлар фарзандларини ёшлигиданоқ илм-маърифатга ошно қилиб тарбия қилмоқдалар. Натижада улар замонавий технологиялар, иқтисодиётнинг юксалиши борасида инқилоб қилдилар ва бу ишда давом этмоқдалар. Биз эса қолоқлик ва истибдод зулматида қолиб кетдик. 60 йилдан бери телевидениеда нималар намойиш этилаётганига бир аҳамият бериб кўринг! У ерда биз мусулмонларга қарши кучли ғоя билан ишланган фильм ва сериаллар тўлиб тошиб ётибди. Улар бу маҳсулотлари орқали онгимизга, маданиятимизга, ақлимизга қарши кураш олиб бормоқдалар. Ривожланишга, тараққий этишга, ишлаб чиқаришга ундайдиган кўрсатувлар деярли топилмайди.

Жамиятда зулм, лоқайдлик, коррупция, талон-тарож қилиш каби иллатлар туфайли таназзул ва фақирлик томон бормоқдамизу, қандай қилиб эркинлик ва ғалаба, ютуқлар ҳақида фикр юритишимиз мумкин. Шу боис ҳам биз Аллоҳ таоло буюрганидек тайёргарлик кўра олмадик.

Юзимиздаги сохталик ниқобини олиб ташлашимиз, жим-жимадор шиорлардан воз кечишимиз керак. Чунки бунга ўхшаш сохталиклар душман ҳужуми қаршисида жуда тез фурсатда чекинади ва залолатга юз тутади. Яъни, дунёда юз берадиган имтиҳонларга бардош бера олмайди. Роббимиз азза ва жалла Қуръони Каримда:

 

ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ

 

«Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Ўтли жар ёқасида эдингиз, сизни ундан қутқарди. Аллоҳ сизга Ўз оятларини ана шундай баён қилади. Шоядки, ҳидоят топсангиз» (Олим Имрон сураси, 103-оят) деб марҳамат қилган.

Бугунги кундаги дунё мусулмонлари ҳолига назар солиб кўрайлик. Турли оқимлар, фирқалар, отрядлар, партиялар тузиб олиб, ўзаро адоватлашиб, нафрат билан боқиб, дин, Ислом, мафкуравий қарашлар ва шиорлар номи билан бир-бирларини қатл қилишгача бормоқдалар. Лекин минг афсуски, улардан кўплари ёлғончилар, фирибгарлар, ўз манфаатини ўйлаб турли ниқоблар остида ҳаракат қилаётган кимсалардир. 

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда:

 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ

 

 «Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низолашмангки, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетадир. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир» (Анфол сураси, 46-оят), деб марҳамат қилган.

Яна минг афсуслар билан айтамизки, куч-қувватимиз кетиб, муваффақиятсизликка дучор бўлдик. 

Бугун қайси биримиз динимизга ёрдам беришга уриняпмиз ва уни ҳимоя қиляпмиз.

Бу ҳақда Роббимиз шундай марҳамат қилган:

 

ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ

 

 «Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур» (Муҳаммад сураси, 7-оят).

Ғарб мамлакатларида яшаётганлар ўзларини динларини улуғлашади. Улардаги илмонийлик (дунёвийлик даъвоси билан динни инкор қилиш. Яъни, динсизлик) тушунчасига ишониб қолманглар. Ғарб мамлакатларининг кўпи дин асосида иш олиб боради ва ўзларини муқаддас китоблари билан қасамлар ичишади. Биз мусулмонларда эса диндан нафратланиш, одамларни ундан узоқлаштириш, Исломга қарши курашиш авж олиб кетган. Баъзилар дин номини қўшиб гапиришдан ор қилади.

Азиз биродарлар, бошимизга тушаётган мусибатлар, кўп соҳалардаги инқирозлар нима учун бўлаётганини энди билдингизми?! Лекин шундай бўлса ҳам биз мусулмонлар умидсизликка тушмайлик. Бу уммат умидсизлик нималигини билмайди. Инша Аллоҳ, бу уммат ўзининг ҳиммати, тарбия қилаётган ёш авлодлари, энг асосийси иймонининг қуввати ҳамда кучли ихлоси билан аввалги пешқадамлигини, яхшиликлар сари мусобақасини яна қайтаради.

Аллоҳ таоло биз мусулмонларнинг бошидан инқирозларни, фитналарни, мусибатларни кўтарсин ва Ислом зиёси аввалгидек дунё бўйлаб таралишини насиб этсин. Яхшиликлар ер юзини қамраб олишида Ўзи ёрдамчи бўлсин. Зеро, У Карийм — биров сўрамаса ҳам, бирор нарсанинг эвазига бўлмаса ҳам нарсаларни кўплаб ато қилувчи, лутф билан итоб қилувчи, қарама-қаршиликлардан пок бўлган карамли ишлар ва хислатлар соҳибидир. 

Валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн.

Доктор Марвон Ваҳид Шаъбон ҳафизаҳуллоҳнинг видеосуҳбатларидан.
Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Имом Бухорийнинг мазҳаблари қайси бўлган Имом Бухорий ўз қўллари билан ёзган китоблари ҳозирги кунда қаерда сақланмоқда давоми...

7605 20:45 / 24.04.2016
Марҳум инсонларнинг тирикларда қандай ҳаққилари бор Шулар ҳақида маълумот олишни истар эдик.Маълумки бизнинг динимизда инсон зоти жуда ҳам улуғлангандир. Инсон давоми...

4171 21:19 / 27.04.2016
Савол Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Яқинда отам оламдан ўтдилар Аллоҳ ўз раҳматига олсин. Вафотларидан сўнг бир нечта маросимлар ўтказдик 3 кун ичида давоми...

3643 21:04 / 22.04.2016
Кишининг жони узилганидан сўнг, унинг энгаги боғланади, юзи ёпилади. Шундан сўнг қандай дуо ўқилади Шунингдек, ювгучи кетгандан сўнг ўқиладиган дуолар ҳамда давоми...

4531 20:55 / 27.04.2016
Аудиолар

135056 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55332 14:35 / 11.08.2021