1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ПУЛ БИРЛИКЛАРИНИ БИР-БИРИГА СОТИШ ҲАҚИДА

16:14 / 27.04.2016 4244 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!

Ортларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи мукаррамада, Робитанинг биносида, 1412 ҳижрий сана 5-Шаъбон (1992 йил, 8 феврал)да бошланган ўн учинчи мажлисида пул бирликларни бир-бирига сотиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. 

Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

Бир пул бирлигини бошқа пул бирлигига сотиш саррофлик деб эътибор қилинади.

Агар саррофлик шаръий шартлар асосида амалга оширилса, хусусан, савдо шартномаси тузилган пайтда қўлма-қўл олди-берди бўлса, жоиздир.

Қачон саррофлик қилишда икки бадални ёки бирини кейин беришга келишилса ёки икки пул бирлигини бир вақтда маълум тарихда алмаштиришга келишилса ҳам, жоиз эмас. Чунки, қўлма-қўл олди-берди қилиш лозимдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Шайх жаноблари, биз мусулмонлар тасбеҳни кўп ишлатамиз. Унинг тарихи ва келиб чиқиши ҳақида билишни хоҳлар эдик.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ҳозирда давоми...

5074 20:22 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, сирот кўпригидан ўтишда қурбонлик қилинган уловларда ўтилади. Савол бу ерда уловда эрхотин бирга ўтади деган жойи йўқ. Демак давоми...

4833 09:46 / 23.08.2018
Биз шуни кўп кузатамизки, ҳажга борган кишиларнинг эҳроми ва вафот этган кишиларнинг кафани ҳам оқ рангда бўлади. Савол шундай нега кафан ва эҳром оқ рангдаЖАВОБ давоми...

5459 21:10 / 24.04.2016
САВОЛ Бугунги кунда .ўзга сайёраликлар, деган гапни кўп эшитамиз, сиздан шу ҳақда сўрамоқчи эдик. Ўзга сайёраликлар ҳақиқатдан ҳам борми Исломга кўра уларни Аллоҳ давоми...

5879 20:17 / 27.04.2016