1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Кўз зиноси

16:06 / 27.04.2016 18466 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, Шайх жаноблари. Аллоҳ ўзига маълум бўлган гуноҳларимизни мағфират қилган бўлсин. Сизга зино тўғрисида мурожаат қиляпман. Агар бу тўғрида қанча кўп билсангиз, зинодан йироқ юришга сабаб бўлиши мумкин. Зинонинг бир тури бўлмиш кўз зиноси тўғрисида эшитдим. Ўзингизга маълум, кўча-кўйда қизларимиз қай аҳволда юришлари, ойнаи жаҳондан қандай кинолар берилишию, интернетда қандай саҳифалар чиқаётганидан. Булардан сақланиш, бунинг гуноҳи ва жазоси тўғрисида кенгроқ маълумот берсангиз. Ўйлашимча, барча йигитлар ва қизларни бу савол эътиборсиз қолдирмаса керак.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Биз мулоҳаза қилмоқчи бўлган мавзу ўта муҳим ва йирик муаммо бўлиб, ҳозирги кунда баъзиларнинг юз тубан кетишига асосий сабаблардан биридир.
Хўш, зино нима? Дунё халқлари унга қандай қараганлар? Аввало, шулар ҳақида сўз юритсак.
Зино барча халқлар тушунчасида бегона эркак ва аёлнинг никоҳсиз жинсий алоқада бўлишидир. Бу иш жамики динлар, халқлар, тузумлар, фалсафаларда ор-номуссизлик, уят, ифлослик ва разолат ҳисобланган. Чунки инсоннинг соф қалби ўз-ўзидан бу қабиҳ ишни табиатан қоралайди, ёқтирмайди.
Ҳозиргача инсоният зинони разолатларнинг каттаси деб ҳисоблаб келмоқда. Бу фикрга инсонийлик доирасидан чиққан, ҳавои нафсини ақлидан устун қўядиганларгина қарши чиқишлари мумкин. Улар одатда яширин тарзда ҳаракат қиладилар, жамоатчилик нафратидан қўрқиб юрадилар.
Халқимиз ўзини танибдики, зинони улкан гуноҳ, кечирилмас айб деб билади. Негаки, Қуръони Каримда Аллоҳ таоло мусулмонларга хитоб қилиб:
«Зинога яқинлашманглар, албатта у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир», деган (Исро, 32). Чунки улар зино наслу насабнинг бузилишига, оилаларнинг парчаланишига, инсоний муносабатларнинг ёмонлашувига, турли касалликларнинг тарқалишига, аҳлоқнинг қулашига ва бошқа бало-офатларга сабаб эканини яхши билганлар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом:
«Қайси қавмда зино тарқалса, Аллоҳ таоло уларни ота-боболари билмаган касалликка мубтало қилади», деганлар.
Боболаримиз зинони хаёлларига ҳам келтирмаганлар. Чунки уларнинг маҳбуб пайғамбарлари: «Зинокор зино қилганда мўминлиги қолмайди», деганлар.
Мўминлик–иймон боболаримиз учун ҳамма нарсадан устун бўлган. Улар охират азобидан қўрққанлар, шу боис бошқа гуноҳлар қатори зинога ҳам яқинлашмаганлар.
Шу билан бирга барча зинокорларга нисбатан жорий қилинган жазо чоралари ҳам қатъий бўлиб, жамиятда зинонинг тарқалишини чеклаган. Шариат бўйича, оила қурган, никоҳда бўлган шахснинг зино қилгани исботланса, у тошбўрон қилиб ўлдирилган.
Оила шарафини, эр-хотинлик ҳурматини билатуриб ҳаромга юрганлар жамиятга, инсониягга нисбатан қилган бу жиноятлари учун худди шу жазога ҳақиқатда лойиқдурлар.
Агар зинокорлар аввал никоҳда бўлмаган бўлса, кўпчиликнинг олдида юз дарра урилган.
Кўриб турибсизки, икки турдаги жазо ҳам омма ҳузурида бўлган. Бу эса гуноҳкорларга жазо бўлиш билан бирга ўзгаларга ибрат ҳам бўлган. Одамлар бир кун келиб кўпчилик олдида шармандаи шармисор бўлишдан қўрққанлар.
Ҳукмнинг ўзиёқ ёмон ниятлилар қалбига даҳшат солган. Тажриба ҳам шуни кўрсатади. Пайғамбар алайҳиссалом вақтларида фақат 2-3 киши шундай жазога тортилганидан сўнг жамият бу балодан халос бўлган.
Ислом зинога қарши фақат қаттиқ жазо қўллаш билангина чекланиб қолмайди, балки унинг олдини олиш учун барча чораларни кўради.
1. Ҳалол йўл билан жинсий эҳтиёжини қондиришга барча шароитни яратиш. Сир эмас, Аллоҳ инсонни яратганда шаҳвоний ҳисни ҳам қўшиб яратган. Уни эса никоҳ йўли билан қондириш керак. Чунки Исломда эркак ва аёлнинг қўшилишидан асосий мақсад пок насл қолдиришдир. Қуръони Карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифлар мусулмонларни вақти етиб, имкони бўлиши билан оила қуришга чорлайди, оилалиларни эса оила қурувчиларга барча ёрдамларни беришга ундайди. Никоҳсиз юриш қаттиқ қораланади.
Мабодо, баъзи сабабларга кўра, оила қура олмаётган ёшлар бўлса, улар зинодан сақланиш учун рўза тутишга даъват қилинади. Зинодан сақланишнинг барча йўллари ишга солинади. Афсуски, ҳозирга келиб, бизда шу одат сусайди. Ўғил-қизларнинг ҳали ёш, ўқиб олсин, ҳарбий хизматга бориб келсин каби турли баҳоналар билан, баъзида тўйни дабдаба билан ўтказиш учун нарса йиғиш, қалин пули тўлаш ва бошқа баҳоналар билан умрини ўтказиб, зинога боришларига ҳам сабабчи бўлинмоқда.
Зинога қарши курашмоқчи бўлсак, мазкур ҳолатларга эътибор бериб, керакли чоралар кўришимиз лозим.
2. Бегона эркак-аёлларнинг бир-бирларига аралашувини ман қилиш. Бу уларга бўлган ишончсизлик эмас, балки ёмонликдан сақланиш учундир. Чунки номаҳрам эркак ва аёл ёлғиз қолсалар, учинчилари шайтон бўлиб уларни йўлдан уриши мумкин. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ривоят қилган ҳадисда:
«Кимнинг Аллоҳга ва қиёмат кунига иймони бўлса, номаҳрам аёл билан холи қолмасин, учинчилари шайтон бўлади», дейилган.
3. Ўзга жинсга шаҳват билан қарашни ман қилиш.
Аллоҳ таоло «Нур» сурасида эркакларга ва аёлларга алоҳида-алоҳида хитоб қилиб, номаҳрамларга шаҳват билан қарамасликка ва авратларини беркитиб юришга фармон берган.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда: «Кўзнинг зиноси назардир», дейилган.
Албатта, ҳамма бало назардан бошланади. Биринчи назар тушганда, Худодан қўрқиб ўзини тийган одам ютади. Лекин яна назар солса...
Ҳар бир эркак-аёл ушбу сўзларни ёдидан чиқармаслиги ва номаҳрамларга шаҳват назари билан қарашдан ўзини тийиб юрмоғи лозим.
4. Аёлларнинг иффатли кийинишлари ва ўзларини тутишларини жорий қилиш.
Бу ниҳоятда катта масала. Аллоҳ аёл кишини хотин, она бўлиши учун гўзал, латофатли (зеб-зийнатга ҳавасли) этиб яратган.
Шунинг учун ҳам шариатда эркаклар учун ҳаром қилинган тилла, кумуш, ипак каби зийнат буюмлари аёлларга ҳалол қилинган. Лекин бу рухсат–ижозатлар номаҳрам эркакларнинг шаҳватини қўзғатиш, аёллар Аллоҳ берган ҳусну жамолларини кўча-кўйда, турли кўрикларда кўз-кўз қилиб ҳаром ишларга манба бўлишлари учун берилган эмас.
Улар ўз жуфти ҳалоли ҳузурида, рухсат берилган жойларда бемалол зеби-зийнатли бўлишлари мумкин, ҳатто лозим.
Эндиликда бу ҳикматларнинг оёғи осмондан бўлиб кетган. Баъзи аёллар номаҳрамлар эътиборини тортиш учун қўлидан келган-келмаган ясан-тусанни қиладилар, ўзида бўлмаса, қўшнисидан олиб бўлса ҳам тақинчоқ тақишга, кийим кийишга интиладилар. Уйда, эрлари ҳузурида эса бир аҳволда бўлиб юрадилар. Бу кўплаб оилавий келишмовчиликларнинг сабабидир.
Кўчада зеб-зийнатга бурканиб ўзини намойиш қилиб юрган аёлларни кўриб келган эркак уйидаги ўзига қарамаган хотинини кўриб ғалати бўлиши табиий.
Аслида эса тескариси бўлиши, аёл бегоналар кўзидан ўзини асраб, бор гўзаллигини эрига намойиш қилиши керак. Яна бир тескари ҳолат: ёш аёллар ўзларини кўз-кўз қилишса, қари аёллар ўзларини эҳтиётлаб қисиниб-қимтиниб юрадилар.
Ҳолбуки, аслида ёшлар ўзларини асраб, қарилар бир оз эркинроқ юрсалар ўринлидир.
Охирги вақтда аёллар баданларини очиб юришлари нафақат зинога, балки эркакларнинг жинсий заифлигига сабаб бўлаётганини мутахассислар ташвиш билан таъкидламокдалар.
Шунингдек баданни очиб юриш туфайли, айниқса, серқуёш ўлкаларда аёллар турли касалликларга чалинаётганлари ҳақида куюнаётганлар ҳам кўп.
Хайриятки, бу ҳақиқатни аёлларимизнинг ўзлари ҳам тушуна бошладилар. Ўйлайманки, самараси тезда ўзини кўрсатади.
5. Жамиятда фоҳиша хабарлар ва унга оид ишларни тарқатувчиларга қарши шаф-қатсиз кураш олиб бориш. Аллоҳ таоло «Нур» сурасида:
«Албатта, мўминлар ичида фоҳиша ишлар тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунё-ю охиратда аламли азоблар бордир...», деган. (19-оят)
Шариатга кўра, ҳатто эр-хотинга ҳам ўз ораларида бўлиб ўтган ишларни ўзгалар ҳузурида гапиришга рухсат йўқ.
Ҳозир эса тўртта одам тўпланса, гап фоҳиша ишлар ҳақида кетиши сир эмас. Айниқса, фосиқ ва фожирларнинг уялиш, ор қилиш ўрнига ўз «саргузаштларига» ёлғонларни қўшиб мақтанишлари одат бўлиб қолган. Боз устига, бадиий адабиёт, кино, театр, телевизор, ҳатто рўзнома ва ойномалар ҳам бундоқ ишга ўзининг салмоқли «ҳисса»сини қўшмоқда.
Қолаверса, турли-туман беҳаё нашрлар ва видеофилмлар дард устига чипқон бўлди.
Ҳаммамиз ор-номусли, уятли ва ғайратли бўлишимиз лозим. Ву балога қарши курашмоғимиз зарур. Истагимиз–бу йўлда ҳамма ўз қўлидан келган ёрдамини берсин.
Зинонинг гуноҳлиги, зарарлари ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилиши, зинокорларга ва уларнинг ҳомийларига қарши жиддий қонунлар ишлаб чиқилиши лозим. Ёшларнинг бу соҳадаги тарбиясини яхшилайлик.
Зинокорлик–хоҳ эркак хоҳ аёл бўлсин, зинокорни мўминлик даражасидан чиқаради.
Ҳадиси шарифда, «Зино қилаётган зинокор мўмин бўлолмайди», дейилган.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримида шундай дейди:
«Зинокор аёл ва зинокор эркак икковларидан ҳар бирини юз даррадан уринг», деган (Нур, 2).
Чунки, бундай иш билан шуғулланганлар ҳам ўзининг ҳақига, ҳам бошқаларнинг ҳақига хиёнат киладиганлардир. Жамиятнинг бузилишига, никоҳсиз болалар туғилишига олиб келадиган одамлардир. Оилаларнинг бузилишига сабаб бўладиганлардир.
Бунинг устига бу иш билан шуғулланувчи кишилар турли юқумли касалликларга дучор бўладилар. Бошқа кишиларни ҳам шундай касалликка гирифтор қилишади. Оқибатда жамиятда касалманд одамлар кўпаяди. Хиёнат кўпаяди, ҳаром-хариш кўпаяди.
Бундай жамият эса ниҳоятда ёмон жамиятга айланади. «Қайси бир жамиятда зино тарқалса, дейдилар Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассаллам, ўша жамиятни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ота-боболари эшитмаган ва кўрмаган турли касалликларга мубтало қилади».
Ана шундай нарса тарқалиб кетганлиги сабаб, ота-бобомиз кўрмаган касалликлар ҳам тарқаляпти орамизда. Ҳеч ким эшитмаган, номини билмаган, қанақа булишини тушунмаган касалликлар тарқаляпти. Бунинг ҳаммаси нимадан? Бунинг ҳаммаси мана шу гуноҳ ишларнинг тарқалишидан. Одамлар шу нарсага мойил бўлиб колганлигининг окибатидир. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Биз ҳозирги вақтда шимолий ҳудудда ишлаймиз, шу ердаги жомеъ масжиддан олган намоз вақтлари қуйидагича 22.07.2012 й., фажр 0052 давоми...

4371 05:11 / 09.06.2017
Шайтон инсонни қайси жойида яшайди Умуман, ҳар бир инсонни ўзини шайтонлари ҳам бўладимиИймонни кучлик қилиб, шайтонни заиф қилиш йўлларини айтсангиз. Фаришталар давоми...

9488 16:29 / 27.04.2016
10савол .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда гуноҳ ва хатолар бўлганми, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала давоми...

2350 13:40 / 21.01.2023
СаволҚўшнимнинг ити оила аъзоларимга озор бераяпти, уни ўлдирсам бўладими Бир неча бор эгасига айтдим, қулоқ солмаяпти.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфҲукуматга айтинг.

5032 09:50 / 17.02.2018
Аудиолар

135089 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55367 14:35 / 11.08.2021