1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Нур» сурасининг учинчи оятида «Зинокор эркак зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур» деган оят бор

21:19 / 27.04.2016 5674 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

CАВОЛ - «Нур» сурасининг учинчи оятида «Зинокор эркак зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур» деган оят бор. Агар шундай бўлса, зинокор эр покиза аёлга уйланса, ёхуд акси зинокор хотин покиза эрга турмушга чиқса. Бу оятдан мурод ёки оятнинг ҳикмати нимада?

ЖАВОБ - «Нур» сурасидаги бу оятда Аллоҳ таолдо мархамат қилиб айтганки,”зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур, зинокор аёлга фақат зинокор ёки мушрик эркак никоҳланур бу мўминларга харом қилингандир” деймлган. Саволда “уйланур” дейилган “уйланиш” бу тор маъно, лекин “никоҳ” сўзи кенг маънони ифода қилади. Бу ояти кариманинг маъноси тўғрисида уламолар, турли ижтиходларни қилганлар. Жумладан айнан “никоҳ” сўзини маъноси атрофида ҳам гаплар бўлган. “Никоҳ” сўзи сиз билан бизни урфимизда кенг тарқалиб қолган, эркак аёлни никоҳланиб, оила қуришини билдириш билан бирга аслида “никоҳ” сўзи “жинсий алоқа маъносини англатади”. Ана шу “жинсий алоқа маъносини англатади” деган уламолар оятни демак зино қилаётганлар иккови ҳам зоний бўлади. Зония ёки мушрик билан ёки зинокор билан бирга бўлган жинсий алоқа қилгандек бирибир, эркак ҳам шундай деган маънони билдиради, деб айтган уламолар ҳам бор. Ёки “зинокор зинокор аёлга уйланади ёки мушрика аёлга уйланади, зинокор аёл ўзи билан зино қилган эркакка турмушга чиқади ёки мушрикка турмушга чиқади, деган маънони билдиради, булар барчаси мўминалр учун харомдир” деган маъно ҳам бор. Учинчиси “зинокор эркак ёки зинокор аёл зиносидан тавба қилмасдан яна турмушга чиқиб кетса ўша зинокорлигича қолади” деган маънони айтишган. Ва бунда “зинодан кейин тавба қилсаю, қайтиб зинога бормаса бировга никоҳланса бўлади” деган маъно чиқади. Худди шу маънони кўпчилик уламолар олишган. “Зинокор шахс эркак бўлсин, аёл бўлсин зинодан кейин никоҳланиб, ҳалол, пок турмуш қурса бўлади, ўша зиносидан тавба қилиб унга қайтармаслик йўли билан” дейилган маъноларни айтишган. Мана шу демак тушунчаларни тушуниб олишимиз яхши бўлади бу оятни ахкомларини ўрганишимиз жараёнида.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Кимдир қарз сўраса, у одамнинг олган қарзини қайтармаслигига ёки кечиктириб юборишига шубҳа қилган киши маблағи бўлса ҳам бермаслиги давоми...

5000 09:00 / 20.09.2017
Ассалому алайкум Агар ўлаётган одам жони чиқаётган ҳолати, агар кўзлари катта бўлиб олайиб кетса, юзи кўкимтир тусга кирса демак, у ёмон одам бўлган ва худди кўриб давоми...

3691 13:07 / 13.07.2019
Ассалому алайкум Азиз устозлар, аёл киши ўлганидан кейин у дунёда охирги эри билан бирга бўлади, деб ўқидим. Агар эрнинг аёли вафот этиб, у бошқа аёлга уйланса давоми...

4091 12:00 / 14.11.2018
Ассалому алайкум 5 маҳал намозни фақат фарзларини ўқисам бўладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом Аллоҳ таоло Ўзи севган амалларни давоми...

10169 09:40 / 24.03.2019
Аудиолар

231979 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150463 14:35 / 11.08.2021