1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«ҳалол» белгиси остидаги колбасалар

19:56 / 26.04.2016 4196 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ҳозир кўплаб «ҳалол» белгиси остида колбасалар ишлаб чиқарилмоқда. Хайрулла Ҳамидов ҳам «Андалус» номидаги колбасани тақводорлар ҳам истеъмол қилса бўлаверади, деяпти. Илтимос, менга шуни тақво нуқтаи назаридан ёритиб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Буни ҳеч ёритадиган жойи йўқ. Агар ўша нарсани тайёрлашда ҳаром нарса аралашмаган бўлса, бўлди. Ҳалол нарсадан тайёрланган нарса ҳалол бўлади-да! Бу ерда номнинг ҳеч дахли йўқ. Бизда ҳасип деган нарса бор. Уни ҳамма ҳалол деб ўйлайди. Чунки, уни одатда фақат ҳалол нарсадан тайёрлаб келинган. Аммо ўша нарсага ҳаром аралашса, у ҳам ҳаром бўлиб қолади. Демак бир нарсанинг ҳалол ёки ҳаром бўлишига унинг асли ва тайёрланиши ҳалол бўлиши керак экан. Колбасани ҳам ҳалол нарсалардан пок қилиб тайёрланса, ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одатда инсоний муносабатларнинг ҳар бирида манфаатдор томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўлади. Мен сиздан дўстлар ўртасида ҳам қандайдир ҳақҳуқуқлар давоми...

5576 14:22 / 24.04.2016
..Бизда ва Эронда Умар Ҳаёмники, деб талқин қилиб келинган қуйидаги рубоийлар Умар Ҳаёмники эмас деб талқин қилинаётган рубоийлар тўпламида борми ёки йўқми Йўқ давоми...

19459 20:38 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Витр намозида қунут дуосини ўқишдан аввал қўлни кўтариб такбир айтишда бошим эгик ҳолатда, нигоҳим жойнамозда давоми...

4646 09:05 / 22.01.2018
Ассалому алайкум Чап қўл ҳаромми Чап қўлда нон, чой, нознеъмат ейиш, иш қилиш ҳаром ҳисобланадими.Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъати Ва алайкум ассалом Ҳаром давоми...

3898 09:52 / 06.08.2019
Аудиолар

231967 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150452 14:35 / 11.08.2021