1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қизимнинг турмуш ўртоғи беш ой олдин узоқ сафарга кетган эди.

18:52 / 26.04.2016 4316 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Қизимнинг турмуш ўртоғи беш ой олдин узоқ сафарга кетган эди. Баъзиларнинг айтишига қараганда эр ва хотин олти ой давомида кўришмаса, қайтадан никоҳ ўқитиш керак эмиш. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Йўқ, ундай эмас. Ораларида талоқ масаласи кўрилмаган бўлса, бундай гапни кўтаришнинг ҳеч ҳожати йўқ. Турмуш тақозоси ва яна баъзи бир сабабларга кўра орада айрилиқ бўлса-ю, икки тараф бунга рози бўлсалар, талоқ масаласи кўрилмаган бўлса, ўз-ўзидан талоқ тушиб қолиши мутлақо мумкин эмас. Олти ой эр-хотин бир-бирини кўрмаса, талоқ тушиб қолади, деган гап ҳам катта мусибатларимиздан бири. Бу ҳам саводсиз кишиларнинг шариатга тиқилиши ва маҳмадоналик қилиши, ўзини билимдон кўрсатиш учун қилган нотўғри ҳаракатидир. Бундай нарсалар кишиларни ташвишга солиб, шубҳалантиришга олиб келади. Бунга қуйидагича ҳолат ҳам далилдир. Бир эркак ўз ихтиёридан ташқари мажбур бўлиб сафарга кетган. Оила қаттиқ ташвишланмоқда. Сабаби–аёлнинг қариндошлари, балки эр-хотиннинг ўзлари ҳам олти ой кўришмаса талоқ тушиб қолармикин, деган ўйдалар. Бундай одамларнинг сон-саноғи йўқ. Гапнинг эса ҳужжат-далили йўқ. Бунинг яна кўпчилик эътибор бермаётган оғир бир мусийбати бор. У ҳам бўлса, мана шундай тарз-да бошқа ёққа кетган кишилар бир муддатдан кейин қайтиб келмасалар, «Энди олти ойдан кўп вақт ўтди, талоқ тушган бўлса керак», деган гумон билан хотин эрга тегиб кетишлиги ёки келиннинг ота-оналари эрга бериб юбориш ҳолатлари ҳам бўлмоқда.
Булар ҳаммаси шариатга хилоф ишлар. Ҳеч қаерда, ҳеч ким «Эр-хотин олти ойдан ортиқ кўришмаса, талоқ тушади», деган гапни айтган эмас. Талоқ эр кишининг хотинига «Сен талоқсан», дейиши билангина тушади. Бошқа вақтда ўз-ўзидан талоқ тушиб қолиш ҳолатлари бўлмайди. Балки ажрашиш турлари бор. Бу алоҳида бош-қа бир масала ҳисобланади.
Шунинг учун барча мусулмонлар яхши билиб олсинларки, эр маълум бир муддат оиладан узоқда юрган ҳолатда ҳеч қачон ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Бу нарсани ҳамма яхши билиб олиши лозим. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Дуоларга инган хислатлар, китобидаги ёзувлар ҳақиқатга қанчалик яқин Шунингдек, ундаги .Кимёи саодат, бўлими ҳақида алоҳида тўхталиб ўтсангиз. Яна бир савол давоми...

7295 21:12 / 24.04.2016
СаволУстоз, менинг юзимга ва баданимнинг орқа томонига хуснбузар тошади. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намозни ўқиб, Қуръон тиловат қиламан. Лекин елкамдаги давоми...

5003 23:50 / 15.02.2018
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, аёлим мендан шубхаланиб қолди. Орада жанжаллашиш кўпайиб кетди ва бир куни ишонмасез яшамиман, бор йўқол дедим. Бунда талоқ давоми...

7818 06:10 / 22.09.2018
Савол Бир дўстимнинг онаси сиздан сўраб беришимни илтимос қилган эдилар. Улар бу йил Рамазон рўзасини Тошкентда бошлаб, охирини умра сафарида Саудия Арабистонида давоми...

4850 18:02 / 18.06.2017
Аудиолар

231979 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150463 14:35 / 11.08.2021