1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ИСМ ЎЗГАРТИРИШ ҲАҚИДА

18:50 / 26.04.2016 11364 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Фарзанд туғилгач ота-она унга суюб исм қўяди. Лекин йиллар ўтгач унинг исмини исломий исмга ўзгартириш истаги туғилади. Шунда қандайдир қоида ва маросимлар борми? Боланинг исмини ўзгартираётганда янгидан қулоғига азон айттириш ва ақиқа қилиш ҳақида шайх жаноблари нима дейдилар? Шунингдек, Шаҳзод исмини ўзгартирмоқчи эдик ва "Муҳибилло" исмининг маъносини айтиб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчларидан бири ўша фарзандга чиройли, яхши исломий исм қўймоқдир. Бу ота-оналарнинг ниҳоятда масъулият билан қиладиган ишларидан бири ҳисобланади. Шаҳзод исмини бошқа мусулмонча исмга алмаштиришга келсак бунинг ало-ҳида бир маросими йўқ. Балки бу исмни қўйиб, бошқа бир исломий исм ихтиёр қилинади-да, ана ўшани айтиб аввалгисини эсдан чиқариш, унутишга уринилади, шу билан иш битади. Қандайдир ало-ҳида бир маросим қилиш ёки қандайдир алоҳида бир амалларни қилиш борасида махсус кўрсатмалар йўқ. Фақат яхши бир исмни ихтиёр қилиб, ноисломий исмни айтмай қўйиш, янгисини айтишга ўргатиш йўлга қўйилса бўлди. Энди Шаҳзод исмини Муҳиббиллога ўзгартириш яхши бўлибди. «Муҳиббилло» дегани, «Аллоҳга муҳиб», «Аллоҳга муҳаббат қилувчи шахс» деган исм бўлади, бу албатта яхши. Аллоҳга муҳаббат маъносини англатувчи исмни қўйиш, аташ жуда бир гўзал амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Жавоб учун олдиндан ташаккур. Ёшим 21 да, опаминг ёши 23 да. Алҳамдулиллаҳ беш вақт намозни канда қилмаймиз. Ўзимиз ўрта хол оиламиз, онам бизни давоми...

3963 13:50 / 10.10.2018
СаволҚайнаган сув билан оғиз очиб бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлади.

6154 09:05 / 27.09.2017
САВОЛ Инсон қалбини шайтон васваса қилиб турли ишларга, ҳаром ўйлаш ёки сўзлашга ундаса, бундай вазиятлардан қандай чиқиб кетиш мумкинЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

5821 20:18 / 27.04.2017
Ассалому алайкум Намозда ниятда қўллар боғлангандан кейин санодан олдин Аъузу биллаҳ калимасини айтиш вожиб амалми Санодан аввал Бисмиллаҳни айтиб намоз давоми...

6961 08:22 / 13.01.2019
Аудиолар

210908 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130169 14:35 / 11.08.2021