1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Енги калта, ёқаси очиқ либосларни тикишлари...

18:49 / 26.04.2016 3362 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ҳозирги кунда кўп такрорланадиган саволлардан бири–касб-корга тааллуқли саволлардир. Баъзи кишилар касб эгаларига «сен уни қилма, буни қилма, гуноҳкор бўласан, касбинг нотўғри», деган гапни айтишяпти. Мисол учун, аёл кишиларнинг енги калта, ёқаси очиқ ёки шунга ўхшаган шариат қоидаларига тўғри келмайдиган кўйлакларни тикиш ёки сотиш гуноҳ бўлади, чунки ўша кўйлакни кийиб кўчага чиққан аёл гуноҳ иш қилади, уни тикиб берган ёки сотган одам ўша гуноҳига шерик бўлади, дейилмоқда. Бунинг натижасида касбини ташлаб юбораётган кишилар ҳам бор. Ана шу масалани таҳлил қилиб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мана шундай ҳолат бошқа ерларда ҳам бор экан. Қувайтда чиқадиган илмий нашр-лардан бирида мана шу тўғрида сўз кетибди, шуни тушуниб олсак ҳаммага фойда бўлади. Кувайт давлатидаги «ВАҚФ ВА ИСЛОМИЙ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ФАТВО ҲАЙЪАТИ» эркак кишиларга аёлларнинг кийимларини тикадиган устахоналарда ишлаш мумкинлиги тўғрисида фатво берган. Ўша ерда алоҳида зиёфатларга, тўйларга кийиладиган турли безакли кўйлакларни тикиш ва бошқа маъноларда гап кетади. Ўша фатво ҳайъати айтадики: «Эркак кишилар аёллар киядиган турли кийимларни сотишлари ёки уларни тикишлари, бичишлари мумкин. Агар ўша кўйлакларнинг кўкраклари очиқ бўлса ҳам ва ўта тор бўлса ҳам фарқи йўқ. Агар улар тиккан ёки сотган кўйлакларни кийган аёллар турли йигинларда қатнашиб, эркаклар бор жойда юриб, уларнинг қадди-қоматига, аврат жойларига эркакларнинг назари тушадиган бўлса ҳам барибир, бўлаверади» дейилади. Ва бу фатвони шарҳ қилиб айтиладики: «Ношаръий ҳолатларни вужудга келтирадиган кийимларни кийган аёл, аврат жойлари очиладими, ёки кийими юп-қалигидан бадани сезилиб турадими, ёки кийимининг торлигидан баданининг маълум қисмлари бўртиб, чиқиб турадими, у шу ҳолатда кўчада юрадими, бошқа жойда юрадими, эридан бошқага кўринадими–буларнинг ҳаммасининг гуноҳи ўша аёлнинг ўзига бўлади. Чунки аёл ўзи беркиниши керак, ўзини сатр қилиши керак, тикувчи эмас, бичувчи эмас, сотувчи эмас. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Нур» сурасида марҳамат қилиб айтганки: «Ва аёллар зийнатларини зоҳир қилиб кўрсатмасин. Табиий ҳолатда очилиб турган юзи, икки қўли бундан мустасно». Ана шу нарса бор. Энди, ўша кийимларни кийган аёл ношаръий ҳолатга тушиб қоладиган кийимларни сотган одам ёки уни тиккан одам, бичган одам ўша кийимларни фақат шаръий ҳолатларда кийиш ва уни шариат қоидаларига мувофиқ тарзда олиб юришнинг масъулиятини бўйнига олмайди. Шунинг учун ношаръий тарзда кийиб, ўзини кўрсатиб юрганлиги учун бунинг жавобини аёл киши беради. Аёлларнинг кийимларини бичиб, тикадиган ишда ишлайдиган эркаклар албатта шаръий одобларга риоя қилишлари керак, аёлларга кўз тикмасликлари керак, уларга қўлларини теккизмаслиги керак, холи қолмаслиги керак–бу бошқа шаръий ҳукмлар. Шу маънони жуда яхши билиш керак. Худди шу қоидани–аёлларнинг кийимини тикиш, у кийим кўкраги очиқ, енги қисқа, ўта тор ёки юпқа бўлиши маънолари масъу-лиятини ўшани кийиб, гуноҳга қўл урган аёл киши тортади, уни тиккан ёки сотган одам тортмайди. Қадимги фиқҳ китобларимизда ҳам бунга ўхшаш маънолар муолажа қилинган. Шунингдек, Ҳанафий фиқҳининг машҳур китоблари–«Бадои-у саноя», «Мабсут» ва бошқаларда кўпроқ узум сотиш маъноси муҳокама қилинган, бизнинг мазҳабимизда айниқса шу нарсага эътибор берилган. Бир одам узум ёки узумнинг сиқилган сувини сотиб ўтирибди. Унинг ҳузурига шу узумдан ёки унинг сиқилган сувидан ҳаром ичимлик тайёрлайдиган одам келиб сотиб олмоқчи. Шунга ўша узумни ёки узумнинг сувини сотса бўладими ёки бўлмайдими, деган савол бор. Ҳанафий уламолар айтадики: «Сотса бўлади. Чунки бу бозор–унга ҳар хил одам келади, сотиб олади. Энди узумдан хамр тайёрлайдиган, маст қилувчи ичимлик тайёрлайдиган одам келиб олса, эҳтимол у ўзи ейди, ҳалол нарсага ишлатади. Шунинг учун сотаверади, лекин уни олиб бориб у одам ҳалол ҳолида еб, ҳузур қилишнинг ўрнига ҳаром нарсага ишлатиб, ундан маст қилувчи ичимлик тайёрлаб ичса ёки сотса гуноҳини ўзи кўтаради, узумни эккан, ўстирган ёки бозорга олиб келиб сотган гуноҳини кўтармайди», де-йилган. Мана шу маъноларни биз яхши тушунимиз керак. Сотилаётган нарса ўзи ҳалол бўлиши керак, савдо алдов ёки шариат ман қилган бошқа нарсалардан холи бўлиши керак. Ўша нарса албатта зарар келтиришдан бошқа нарсага бурилмайдиган ҳолат бўлса, унда сотиб бўлмайди. Бунга уламоларимиз қуролни мисол қилиб келтиришган: «биров қурол сотиб ўтирибди, ўша қуролни ўзининг ўғрилиги, муттаҳамлиги, одам ўлдириши билан машҳур бир одам келиб олмоқчи. У одам ўша қуролни олса ёмонликдан бошқа нарсага ишлатиши эҳтимоли йўқ. Чунки ўзининг тасарруфи билан шуни исбот қилиб қўйган. Ана шунинг учун унга қурол сотиб бўлмайди, чунки қуролни яхшиликка ишлатиш эҳтимоли йўқ. Ҳалиги узум ёки узумнинг сиқилган сувини эса яхшиликка ишлатиш эҳтимоли бор–озуқа сифатида емоқ, ёки ичимлик сифатида ичмоқ. Ҳалол, пок ҳолида сотаётган одам шунинг ниятини қилади» дейилган. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Аёлимнинг баданига тошмалар пайдо бўлиб, бундан аъзият чекмоқда. Тери касалликлари шифокорига мурожаат қилдик.1 йилдан бери қиммат дорилар олиб давоми...

3169 13:10 / 17.07.2019
Ассалому алайкум Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин Хозирда совчиликка юрган аёллар бир дунё адрес олиб, кетма кет кириб қиз танлашяпти. Шу иш тўғрими Ёки биттасидан давоми...

4120 06:10 / 20.09.2018
Бу мавзуга алоҳида тўхталишимизга Ислом.уз таҳририятига келган кўплаб савол ва таклифлар туртки бўлди. Саволларнинг аксарияти ижтимоий тармоқларда Ислом.уз давоми...

8211 21:19 / 22.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Сизга қуйидаги саволларни бермоқчи эдим1.Дуо мустажоб бўлиш шартларидан бири таомни ҳалоллаш деган жумлаларни ўқиганман. давоми...

3510 20:15 / 27.04.2016