1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Туғилганида улар билан қўшилиб тушадиган йўлдошдан фойдаланиш...

18:47 / 26.04.2016 3473 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ҳозирги кунда болалар туғилганида улар билан қўшилиб тушадиган йўлдошдан, яна шунга ўхшаш ҳомилани олдириб ташлаш пайтида чиқадиган чиқиндилардан дорилар тайёрланаётганлиги, муолажада мана шу нарсалардан фойдаланилаётганлиги маълум. Ислом нуқтаи назаридан шу ишни қилиш жоизми?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳозирги кун одатига кўра бу нарсаларни албатта мусулмон бўлмаганлар қилади. Мусулмонлар ундан хабардор бўлганидан кейин «Динимизда бунинг ҳукми нима экан, қилса бўлармикан ёки йўқми?» деган маънода саволлар пайдо бўлади. Мазкур савол берувчи муҳтарам шахснинг ҳолатлари ҳам ана шу. Бунга жавоб бор. Маккаи мукаррамадаги «Робитатул оламил исломи» ташкилоти ҳузурида иш олиб борувчи «ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИ» ўзининг 1424 ҳижрий сана, 19-23 шаввол кунлари бўлиб ўтган мажлисида бир қанча масалалар қатори мана шу масалани кўриб чиққан. Кўриб чиқиб, «ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИ» аъзолари бу масала бўйича керакли қарорларни қабул қилганлар. Инсоннинг жисмидаги ҳужайралардан ҳозирги кунда турли мақсадларда, хусусан тиббий мақсадларда фойдаланишни уламолар йўлга қўйганлар. Бу баъзи бир беморликларни даволаш учун ишлатилиши мумкин, ёки турли илмий тажрибаларни олиб бориш учун ишлатилиши мумкин. Тажрибаларни ўтказиб, ҳар хил ҳолатларга солиб кўриб, маълум бир касалликларни даволаш имкони бор. Ана шу маънода, мисол учун саратон–рак касалини тузатишга ҳам ишлатиш мумкин экан. Қанд касаллиги, буйрак, жигар касалликларини тузатишда ҳам инсондан олинган ҳужайраларни ишлатиш имкони бор экан. Бу ҳужайралар бир неча тарафлардан бўлар экан. Биринчиси: ҳомила янги пайдо бўлган ҳолатдагиси бўлса, ана шундан ҳужайраларни олса, уни турли нарсаларга аралаштириб, бу нарсани муолажага ишлатиши мумкин экан. Мисол учун, ҳозирги кунда болаларни пробирка-найчаларда урчитиш тажрибалари бор. Ана шунда ортиб қолган жисмларни, ҳужайраларни олиб юқорида айтилганидек тажрибага қўйиш ёки даволаш ишларида ишлатиш мумкин экан. Шунингдек, баъзи бир ҳомилалар тушиб кетади, ўша ҳомиладан ҳам ҳужайраларни олиб муолажа учун ишлатиш мумкин экан. Учинчиси, дастлаб айтганимиздек, бола туғилганида у билан қўшилиб тушадиган йўлдоши, киндик ипидан ҳам ҳужайраларни олиб ишлатиш мумкин экан. Тўртинчиси, ёш болалар ёки катта ёшдаги тирик одамларнинг баъзи бир жойларидан ҳужайраларни олиб юқорида айтилган мақсадларда ишлатиш мумкин экан. Мана шу ҳолатларни «ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИ» уламолари диққат билан ўрганганлар, бу соҳанинг мутахассислари гапларига қулоқ осганлар, уларга саволлар берганлар ва охири фатво чиқарганлар. Ўша фатвода айтиладики: биринчидан инсоннинг ҳужайрасини олиш, уни ривожлантириш ва муолажа–даволаш учун ишлатиш, турли илмий тажрибаларга ишлатиш мумкин. Шарт шуки, ўша ҳужайраларни олиш рухсат берилган, шаръан жоиз бўлган манбадан бўлсин. «Бу манбалар қандай манбалар» деса, биринчиси катта ёшдаги–тирик юрган кишилардан ҳужайраларни олиб ишлатиш уларнинг ўзининг розилиги билан ва ўша жисмидан керакли ҳужайрани олганда ўзига зарар етмаслик шарти билан. Иккинчиси: худди шу нарсаларни ёш болалардан ҳам олиш мумкин, бу ҳам шаръий бир мақсад учун бўлиши керак. Бунда ўша нарсаларни олгандан кейин мазкур болага зарар етмасин ва ота-онасининг рухсати бўлсин. Учинчидан: ана шундай ҳужайраларни киндикка уланиб турадиган йўлдошдан олиш мумкин, албатта уни ишлатишга ота-онанинг розилиги бўлиши керак. Боланинг йўлдоши қўшилиб туғилди, ўша йўлдошни олиб юқоридаги мақсадда ишлатиш учун ота-онанинг розилиги керак. Тўртинчиси: ўз-ўзидан тушиб кетган ҳомилалардан ҳужайраларни олиб юқорида зикр қилинган мақсадларда ишлатиш мумкин, албатта бунда ҳам ота-онанинг розилиги керак. Шунингдек, найча-пробиркада уруғликни олиб, урчитиб, ҳомила ҳосил қилиб, кейин онанинг раҳмига қўйиб қў-йиш ишлари бажарилган бўлса-ю, ўша найчада баъзи бир чиқиндилар қолган бўлса, буни ҳам ота-онанинг розилигини олиб, кейин ишлатиш мумкин. Энди шу нарсаларни олиш, уларни ҳужайра сифатида ишлатиш мумкин бўлмаган ҳолатларидан биттаси: бола ҳомила пайтида туғмаслик ёки бошқа шаръий сабабсиз тушириб юборган бўлса, унда мазкур нарсани қилиб бўлмайди, иккинчиси: ота-онанинг рухсатисиз қилиб бўлмайди, буларга ҳам эътибор бериш лозим бўлади. Бу нарсалар ўта илмий масалалар бўлса ҳам, барибир савол туғилганидан кейин ҳаммамиз билиб қўйишимиз лозим нарсалардир. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ўргимчак тушган сувни хич нарсага ишлатма тўкиб юбор деб айтади акам. Нега шундай Биз хаммомда доим ваннани тўлдириб қўямиз, кўпинча ичига давоми...

5230 09:27 / 21.02.2019
Ассалому алайкум Бугун китоблар дунёси сайтида сотилаётган имом Ғаззолийнинг китобларини ўқиш дурустми Заиф ҳадислар кўпми уларда Уларни қандай билиш мумкин давоми...

3692 11:57 / 12.11.2018
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1409 ҳ.с. 13 20 Ражаб 1989 давоми...

3622 21:35 / 25.04.2016
СаволБилишимча, шом намозининг суннатида .Каафирун, ва .Ихлос, сураларини ўқиш суннат экан. Шу тўғримиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфТўғри.

5243 08:05 / 27.01.2018
Аудиолар

231953 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150440 14:35 / 11.08.2021