1446 йил 4 шаввол | 2025 йил 02 апрель, чоршанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эр-хотин олти ой давомида кўришмаса, қайтадан никоҳ ўқитиш керакми?

21:31 / 25.04.2016 16471 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Қизимнинг турмуш ўртоғи беш ой олдин узоқ сафарга кетган эди. Баъзиларнинг айтишига қараганда эр ва хотин олти ой давомида кўришмаса, қайтадан никоҳ ўқитиш керак эмиш. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Йўқ, ундай эмас. Ораларида талоқ масаласи кўрилмаган бўлса, бундай гапни ҳеч кўтаришни ҳожати йўқ. Турмуш тақозоси ва яна баъзи бир сабабларга кўра орада айрилиқ бўладиган бўлса-ю, икки тараф рози бўлган бўлсалар, талоқ масаласи кўрилмаган бўлса, ўз-ўзидан талоқ тушиб қолиши мутлақо мумкин эмас. Олти ой эр хотин бир-бирини кўрмаса, талоқ тушиб қолади деган гап ҳам катта мусибатларимиздан бири. Бу ҳам саводсиз кишиларни шариатга тиқилиши ва маҳмадоналик қилиши, ўзини билимдон кўрсатиш учун қилган нотўғри ҳаракатидир. Бундай нарсалар кишиларни ташвишга солиши, шубҳалантиришга олиб келади. Бунга мана шу савол ҳам далилдир. Бир оила қаттиқ ташвишланмоқда, ўз ихтиёридан ташқари мажбур бўлиб бир эр сафарга кетган, аёлни қариндошлари балки эр хотинни ўзлари ҳам олти ой кўришмаса талоқ тушиб қолармикин деган ўйдалар. Бундай одамларни сон саноғи йўқ. Гапни эса ҳужжат далили йўқ. Буни яна кўпчилик эътибор бермаётган оғир бир мусибати бор. У ҳам бўлса, мана шундай тарзда бошқа ёққа кетган кишилар бир муддатдан кейин қайтиб келмасалар, «энди олти ойдан кўп вақт ўтди, талоқ тушган бўлса керак» деган гумон билан хотин эрга тегиб кетишлиги ёки келинни ота-оналари эрга бериб юбориш ҳолатлари ҳам бўлмоқда. Буларнинг ҳаммаси шариатга хилоф ишлар. Ҳеч қаерда, ҳеч ким «эр-хотин олти ойдан ортиқ кўришмаса, талоқ тушади» деган гапни айтган эмас. Талоқ эр кишини хотинига «сен талоқсан» дейиши билангина тушади. Бошқа вақтда ўз-ўзидан талоқ тушиб қолиш ҳолатлари бўлмайди, балки ажрашиш турлари бор, бу алоҳида бир масала ҳисобланади. Шунинг учун барча мусулмонлар яхши билиб олсинларки, эр маълум бир муддат оиладан узоқда юрган ҳолатда ҳеч қачон ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Бу нарсани ҳамма яхши билиб олиши лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар бир докторнинг гапига қараганда эркак ва аёлни қон груҳлари бўлса улар ўртасида фарзанд бўлмас экан. Бир бирига тўғри келмас экан. давоми...

2867 10:04 / 23.01.2019
Ҳурматли Шайх ҲазратлариМени бир саволим бор эди Сизга, агар имкониятингиз бўлса аниқлик киритиб берсангизсўнгги вақтларда интернет тармоғида жуда кўп давоми...

6040 21:07 / 25.04.2016
СаволАссалому алайкум, шайх жаноблари. Бундан 34 кун олдин бир дўстимиз Имом Маҳдий тўғрисида сўрабди. Айбга буюрмайсиз, мен ҳам шу саволни қачондан бери бермоқчи давоми...

11979 11:20 / 20.01.2024
СаволАссалому алайку ҳурматли Шайх ҳазратлари. Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин. Мени ёшим 18да сочим вақтли тўкила бошлагани сабабли бир неча докторга бордим давоми...

5671 08:09 / 05.02.2018