1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Укам эмикдош қизга уйланмоқчи

06:42 / 14.10.2018 2516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Менинг укам гўдаклигида холамни бир марта эмган экан. Ҳозир холамнинг қизлари билан бир-бирини ёқтиришади. Сизлар оила қуролмайсиз, десак ҳам укам тушунмаяпти. Дадамлар ҳам оламдан ўтиб кетганлар, онам ҳам бўлмайди, мумкин эмас, дедилар. Илтимос, сизларнинг жавобингизни кўрсатаман.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

– Ваалайкум ассалом! Уларнинг никоҳлари боғланмайди. Аллоҳ таоло “Нисо”сурасида марҳаат қилади: 

 حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ أُمَّهَاتُكُمْ وَبَنَاتُكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ وَعَمَّاتُكُمْ وَخَالاَتُكُمْ وَبَنَاتُ الأَخِ وَبَنَاتُ الأُخْتِ وَأُمَّهَاتُكُمُ اللاَّتِي أَرْضَعْنَكُمْ وَأَخَوَاتُكُم مِّنَ الرَّضَاعَةِ وَأُمَّهَاتُ نِسَآئِكُمْ وَرَبَائِبُكُمُ اللاَّتِي فِي حُجُورِكُم مِّن نِّسَآئِكُمُ اللاَّتِي دَخَلْتُم بِهِنَّ فَإِن لَّمْ تَكُونُواْ دَخَلْتُم بِهِنَّ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْكُمْ وَحَلاَئِلُ أَبْنَائِكُمُ الَّذِينَ مِنْ أَصْلاَبِكُمْ وَأَن تَجْمَعُواْ بَيْنَ الأُخْتَيْنِ إَلاَّ مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّ اللّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا۝ 

23. Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари – агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, сизга гуноҳ йўқ – ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари ҳамда опа-сингилни жамламоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Эмизиш туфайли никоҳи ҳаром бўлган аёллар:
 «...эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз»нинг никоҳи ҳаром қилинди.
Бу жумлада эмиш орқали никоҳи ҳаром бўлган аёллар зикр қилинмоқда. Ояти каримада фақат икки тоифа – эмиш туфайли аслга айланган, яъни она бўлганлар ва уларнинг шохобчалари бўлмиш эмикдош опа-сингилларгина зикр қилинмоқда. Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса бу борада: «Насаб жиҳатидан (никоҳи) ҳаром бўлганлар эмиш жиҳатидан ҳам ҳаром бўладилар», – деганлар. Яъни насаб жиҳатидан қайси тоифадаги аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлса, эмиш туфайли ҳам ўша тоифаларнинг никоҳи ҳаром бўлади. Бундай ҳукмлар остига кирадиган эмиш шуки, икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг онасидан бошқа сутли аёлни тўйиб эмишидир. Ана ўшанда у аёл боланинг онасига, у аёлнинг эри боланинг отасига, у аёлнинг болалари эса уни эмган боланинг ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, аёлнинг бошқа қариндошлари ҳам уни эмган болага хеш бўладилар. Бу ҳукмнинг ҳикмати тўлалигича Аллоҳнинг Ўзига маълум. Баъзи ҳикматлари эса ушбу ояти карима нозил бўлганидан бир неча асрлар ўтиб, маълум бўлди. Гўдакнинг суяги ва эти она сутидан шаклланар экан. Бир онанинг сутини эмиб катта бўлган инсонларнинг физиологик хусусиятлари бир хилда шакллангани туфайли улар орасида никоҳ алоқаси боғланса, ўзларига ҳам, улардан бўлган болаларга ҳам катта зарар бўлади. Буни мусулмонлардан бошқалар энди-энди тушуниб келмоқдалар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Муаллиф
Зикр аҳлидан сўранг
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари Қилаётган хайрли ишларингизга Аллоҳ улкан ажрлар адо этсин. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. давоми...

4294 20:08 / 27.04.2016
Савол21 ёшли боланинг сочида оқ сочлар жуда кўпайиб кетган, қорага бўяса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлмайди. httpsavollar.islom.uzsavol15009

6806 15:59 / 20.07.2017
СаволАёл ўз эри учун қошини териши ёки сочини кестириши мумкинмиЖавобҚош териши мумкин эмас. Соч кестириши мумкин. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

7139 14:29 / 03.03.2021
Ассалому алайкум Аллоҳдан фарзанд сўраш учун менга дуолар берсангизлар.quotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом Марямrdquo сурасида Закариё давоми...

36542 10:32 / 11.12.2018
Аудиолар

227922 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146642 14:35 / 11.08.2021