1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Агар ўша кизга уйлансанг сени ок киламиз»

21:29 / 25.04.2016 4025 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ ота-онаси бунга қарши. «Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз» дейишмоқда. Айтингчи, оила қуриш учун ота-онанинг розилиги муҳим шартми?

ЖАВОБ: Бу савол ҳам кўп сўраладиган саволлардан, кўпчилик мана шу масалада эҳтиёт бўлиши лозимлигини яхши билади, шунинг учун қайта-қайта сўралади. Фиқҳий мазхабларимиздан, аҳли сунна вал жамоанинг тўрт мазхабидан учтасида Ҳанбалий, Моликий, Шофиий мазхабида бир қизнинг турмушга чиқиши ёки йигитнинг уйланиши учун валийси, агар отаси бўлса отаси валий бўлади, шу валийсини рози бўлишлиги шарт. Буларнинг розилигисиз никоҳ никоҳ бўлмайди. Лекин бизнинг Ҳанафий мазхабимизда вояга етган йигит-қизларни турмуш ўртоғини танлашда ўз эрклари бор. Кимки, масалан қизлар ўзи рози бўлиб, чунки балоғатга етган, эс хуши жойида, бир турмуш ўртоғини танлаб никоҳдан ўтса, никоҳи никоҳ бўлаверади. Бу ерда отанинг онанинг розилиги лозим бўлган шартлардан эмас. Лекин урф-одатда ота-онага ишонилади, ота-она ҳеч қачон ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмаслиги эътиборга олинади ва барча ёш йигит-қизларни ота-онасини маслаҳати билан ва розилиги билан турмуш қуришга чоғланади. Бу насиҳат маъносидаги кўрсатма ҳисобланади, лекин шаръий маънодаги ҳукм эмас. Шаръий хукм Ҳанафий мазхаби балоғатга етган йигит-қизнинг ўзини ихтиёри ила турмуш қуришга ҳаққи бор. Мана шу ҳолатни яхши ўрганиш керак, агар икки тараф ҳам розилиги жамланса яхши бўлади. Ҳозирги савол берилаётган ҳолатда ота-она ажраб кетган, ота бошқа ерда-ю, фарзандлар она билан туради, ана энди қизни турмуш қуришига етиб келди иш, розилик топилди куёв ҳам тайёр, лекин ота норози бўлиб турибди, бу ерда ҳам ўша гап. Агар қиз ҳоҳласа “отам норози бўлса ҳам тегаман” деса, шариат буйича ҳаққи бор тегиб кетаверади, лекин маслаҳат қилиб икки тараф ҳам рози бўлса яхши бўлади. Ота ҳам фарзандларини ноқулай ҳолатга туширмасдан қарасалар ундан ҳам яхши.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому Алайкум ҳурматли Шайҳ ҳазратлари1. Таровеҳ намози суннати муаккада ҳисобланадими Қатнашмаса ёки ярмида чиқиб кетса, тарки суннат бЎлиб гуноҳ иш давоми...

4583 09:05 / 02.06.2018
Баъзи аёлларимиз кўпчилик, хусусан эркакаёл аралаш тўпланадиган жойларга пардозандозни жойига қўйиб, атирларни бурқситиб боришлари ҳеч кимга сир эмас. Динимиз давоми...

4266 15:25 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Онамдан кейин отамни 4 марта уйладик. Олган ойиларимиз отамни ичкилиги сабаб яшашолмади. Энди отам яна уйланаман десалар биз қаршилик қилсак давоми...

3354 10:19 / 10.12.2018
СаволРўзадор кишининг милки қонаса рўзаси очиладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Очилмайди.

5464 16:33 / 16.05.2018