1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ўзга сайёраликлар

21:13 / 25.04.2016 3997 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда «ўзга сайёраликлар» деган гапни кўп эшитамиз, сиздан шу ҳақда сўрамоқчи эдик. Ўзга сайёраликларҳақийқатда ҳам борми? Исломга кўра,уларни Аллоҳ таоло одамлардан аввал яратганми? Яна, олимлар: «Мисрдагиэҳромларни одамлар қуришмаган», дейишади. Унда,ўзга сайёраликларнинг мавжудлиги ҳақийқатга яқинлашади.Агарчиндан ҳам ўзга сайёраликлар бўлса, улар Қиёматда инсонлар билан бирга тириладиларми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ўзга сайёраликлар ҳақидаги гап-сўзлар яқинда чиқди. Турли тахминлардан иборат бўлган бу гаплар илмий асосга эгабўлмаган, ҳужжат-далили йўқ гап­лар сирасидан ҳисобланади. Бизнинг дийний таълимотимизда ҳам ўзга сайёралардаодамлар бор ёки йўқлиги ва Аллоҳ уларни яратган ёки яратмаганлиги ҳақида аниқ бир оят, ҳадис ёки ҳужжат-далил йўқ. Баъзи бир оятларда «осмонлару ердаги шахслар» деган маъно бор. Баъзи бир уламолар: «Ўзга сайёраларда ҳам одамларбўлиши мумкин», дейишган. Лекин аниқ ҳужжат йўқ. Шунинг учун иймон-эътиқод масалаларида бу нарса кўрилмаган. Уламоларимиз ҳам бу нарсаларни муолажа қилишмаган.

Мисрдаги эҳромларни ҳам одамлар қурмаган, деганлари заиф ва асоссиз гап. Балки уларни қурган шахслар ҳақида аниқҳужжат-далиллар бор. Шунинг учун, бу фикр ўзга сайёраликларнинг борлигини ҳақийқатга яқинлаштира олмайди. Ўзгасайёраликлар ҳақида турли хаёлларга бориб, вақтни, заковатни бекорга сарф қилишдан кўра, дийну диёнатни ваяхшиликни ўрганишга сарфласак, яхши бўларди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволЁш болалар қўғирчоқ ўйнашса бўладими Қизимга уйдагилар одам шаклидаги қўғирчоқларни олиб келишибди. Мен қизим бундай нарсаларни ўйнамайдиrdquo дедим. давоми...

4647 23:55 / 24.01.2018
14савол .Солиҳа аёл Қиёмат куни золим, жиноятчи, мушрик эри билан дўзахда бирга бўладими, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва давоми...

4167 09:00 / 01.02.2023
Ассалому алайкум Дўстимни номидан ёзаман. 5 вақт намоз ўқимоқдаман, рамазон рўзасини қолдирмай тутмоқдаман, хатми Қуръон, таровеҳ намозини ҳам қолдирмай давоми...

4446 08:55 / 07.10.2019
САВОЛ Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ отаонаси бунга қарши. .Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз, дейишмоқда. Айтингчи, оила қуриш учун отаонанинг давоми...

5514 20:05 / 26.04.2016