1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (ўн тўртинчи мақола)

09:00 / 01.02.2023 3571 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

14-савол: «Солиҳа аёл Қиёмат куни золим, жиноятчи, мушрик эри билан дўзахда бирга бўладими?»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала Расулиллаҳ ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ва ман ваалаҳ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

«Солиҳа аёл Қиёмат куни золим, жиноятчи, мушрик эри билан дўзахда бирга бўладими?» ёки «Солиҳ, тақводор эркак Қиёмат куни мушрика, золима аёли билан дўзахда бирга бўладими?»

Азизлар, бу савол Аллоҳ таолонинг мана бу оятини нотўғри тушунишдан келиб чиққандир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

 

ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ

 

«Зулм қилганларни, уларнинг жуфтларини ва улар ибодат қилиб юрган… 
Аллоҳдан ўзга нарсаларини тўпланглар. Бас, уларни дўзах йўлига «ҳидоят» қилинглар», (дейилур)» (Соффат сураси, 22-23-оятлар). 

Баъзи одамлар ушбу ояти карималар эр хотини билан, хотин эса эри билан Қиёмат куни аниқ бирга бўлишини баён қиляпти, агар эр солиҳ бўлса, аёли ҳам солиҳлар қаторида эри билан бирга жаннатга киради, агар эр фосиқ бўлса, аёли ҳам у билан бирга дўзахга киради, деб ўйлайдилар. Мантиқан қараганда, эр солиҳ бўлса жаннатга киради, аёли фожира, золима бўлса, тавба қилмай вафот этса, дўзахга киради деб, ўйлашлари керак эди. Биз бу каби мулоҳазаларга қуйидагича тўхталиб ўтамиз:

Юқоридаги саволни берган кишилар «жуфтлик» сўзини фақат эркак ва аёлга хослаб қўймоқдалар. Ваҳоланки, «жуфтлик» арабларнинг луғатида умумий қонун ҳисобланади. Яъни, «жуфтлик» калимаси инсонни, ҳайвонни, ўсимликларни ўз ичига олади. Роббимиз субҳанаҳу ва таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилган:

 

ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ

 

«Ва ҳар бир нарсадан жуфтлар яратдик. Шоядки, эслатма олсангизлар» (Зарият сураси, 49-оят).

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда:

 

ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ

 

«У ерни ёйиб, унда барқарор тоғлар ва анҳорлар қилган, барча мевалардан жуфт-жуфт қилган Зотдир. У кечани кундузга қоплайдир. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир» (Раъд сураси, 3-оят), деб марҳамат қилган.

Оятларга эътибор берсак, жуфтлик барча махлуқларда бўлишига гувоҳ бўламиз. Шунинг учун «жуфтлик» калимасини фақат эркак ва аёлга хослаб қўймаслик керак. Аммо биз ўрганаётган юқоридаги Соффат сурасининг 22-оятидаги (ва азважаҳум) калимасидан мурод эркак ва аёл эмас, чунки калимаси اَشْبَاه (ашбаҳ) ва نَظَائِر (назоир) маъноларида ҳам келади. Демак, бу оятдаги калимаси «ўхшаган», «бир хил», «ўхшаш» маъноларида бўлади.

Шунда оятнинг маъноси:

«Зулм қилганларни, уларнинг жуфтларини (уларга ўхшаганларни) ва улар ибодат қилиб юрган… Аллоҳдан ўзга нарсаларини тўпланглар. Бас, уларни дўзах йўлига «ҳидоят» қилинглар», (дейилур)» кўринишида бўлади.

Дўзахга мушриклар билан бирга ўзларига ўхшаганлар бир жамоа бўлиб киради. Золимлар, қотиллар, жиноятчилар, тоғутлар эса ўзларига ўхшаганлар билан дўзахга кирадилар. Ўғрилик, зинокорлик қилиб юрадиган, хамр ичадиган бузғунчилар, тавба қилмай вафот этсалар, ўзларига ўхшаганлар билан дўзахга кирадилар. 

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

 

ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ

 

«Ва сиз уч тоифа бўлганингизда… Ўнг тараф соҳиблари – ўнг тараф соҳиблари недир?! Ва чап тараф соҳиблари – чап тараф соҳиблари недир?! Ва пешқадамлар, пешқадамлар» (Воқеа сураси, 7-8-9-10-оятлар).

Мана шу оятларда ҳам калимаси «тоифа», «жамоа», «тўп» маъноларида келмоқда. Агар эр солиҳ бўлиб, хотин бузғунчи бўлса ёки аксинча, хотин солиҳа бўлиб, эр бузғунчи бўлса, Қиёмат куни уларнинг ўрталари ажратилади. 

Бу ҳақда Аллоҳ таоло:

 

ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ

 

«Бугунги кунда ажралингиз, эй жиноятчилар!» (Ёсин сураси, 59-оят),деб марҳамат қилган.

Қиёмат куни маҳшар майдонида турли тоифадаги инсонлар бўлади. У ерда солиҳлар, бузғунчилар ва ҳоказолар бўлади. Солиҳлар бир томонга, бузғунчилар эса бошқа томонга ажратилади. Бунга далил қуйидаги оятлардир:

 

ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ

 

«Соат қоим бўлган куни – ўша куни фирқаланурлар».

 

ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ

 

«Бас, иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар – улар жаннатда шодланурлар»

 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ

 

«Аммо куфр келтириб, Бизнинг оятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганлар – ана ўшалар азобга ҳозир қилинувчилардир» (Рум сураси, 14-15-16-оятлар).

Азизлар, келинг, Аллоҳ таолонинг Каломидаги Таҳрим сурасининг охирги уч оятлари билан батафсил танишиб чиқсак: 

 

ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ

 

«Аллоҳ куфр келтирганларга Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотинини мисол қилиб келтирди. Улар бандаларимиздан икки солиҳ банданинг измида эдилар. Бас, уларга хиёнат қилдилар ва (эрлари) улардан Аллоҳдан бирор нарсани қайтара олмадилар ва уларга: «Оловга кирувчилар билан киринглар!» – дейилди» (Таҳрим сураси, 10-оят).

Нуҳ алайҳиссаломнинг хотинлари иймонда хиёнат қилган. У кишини масхара қилганларга қўшилиб, у аёл ҳам ўз эри – Нуҳ алайҳиссаломни масхара қилар экан.

Лут алайҳиссаломнинг хотинлари ҳам эътиқод ишида хиёнат қилган. У гуноҳкор қавмга ўз эрининг ҳузурига келган меҳмонлар ҳақида ахборот бериб турар экан. Гуноҳкор қавм эса келиб, улар билан фаҳш иш қилишга уринар эди. Бу икки аёл Аллоҳнинг икки солиҳ бандаси – икки пайғамбарига хотин бўлишларига қарамасдан, куфр ҳолатида хиёнат қилдилар. Уларни Аллоҳга энг яқин бандаларга хотин бўлишлари қутқариб қолмади. Уларга: «Дўзахга кирувчилар билан бирга сизлар ҳам дўзахга киринглар!» – деб айтилди.

Демак, ҳар ким ўзининг иймони ва амалига қараб, жазо ёки мукофотини олади. Қариндош-уруғчилик, мансаб, насаб, хасаб фойда бермайди.

Кейинги оятларда мўминларга Фиръавннинг хотини ва Биби Марям мисол қилиб келтирилади.

 

ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ

 

«Аллоҳ иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисол қилиб келтирди. Ўшанда у: «Роббим, менга Ўз ҳузурингда – жаннатда бир уй бино қилгин. Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва менга золим қавмдан нажот бергин», – деб айтди» (Таҳрим сураси, 11-оят).

Фиръавннинг хотини ўша пайтдаги энг катта подшоҳнинг аёли эди. Ҳар жиҳатдан тўкинликда яшар эди. Нимани хоҳласа, шуни қилиши мумкин. Қасрларда, турли неъматлар ичида фароғатда яшашига қарамасдан, кофир ва золим эрига ва қавмига қарши чиқди. Аллоҳ таолога иймон келтирди. Аллоҳдан жаннатда уй қуриб беришини сўради. Бу эса дунё ҳойи-ҳавасидан устун келишнинг олий мисолидир.

Мўминларнинг иккинчи мисоли Биби Марямдирлар.

 

ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ

 

«Ва фаржини пок сақлаган Имрон қизи Марямни (мисол келтирди). Бас, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди» (Таҳрим сураси, 12-оят).

Биби Марям Имрон қизи Аллоҳга соф эътиқодда бўлганлар ва ўзларини ҳам соф тутганлар. Яҳудийлар туҳмат қилганларидек, нопок бўлмаганлар. Аллоҳ таоло Жаброил фаришта орқали ўша пок жасадга Ўз руҳидан «пуф» дейиш билан Ийсо алайҳиссаломни ато қилган. Бу қиссалар бошқа сураларда батафсил келгани учун, биз бу ерда яна такрорлаб ўтирмаймиз, фақат шуни таъкидлаймизки, у киши Аллоҳнинг сўзларига ва китобларига иймон келтирганлар ҳамда итоаткор қавмлардан бўлганлар. Мўминлар Биби Марям ҳаётларидан ўрнак олишлари керак.

Демак, Қиёмат куни Нуҳ ва Лут алайҳимассаломлар хотинларидан ажратиладилар. Фиръавн билан унинг хотини ҳам ажратилади.

Солиҳ эр мушрика хотинидан, солиҳа аёл кофир эридан ажратилади. Ҳар бирлари ўзларига ўхшаганлар билан бирга бўлишади.

Энди эр ҳам, хотин ҳам, фарзандлар ҳам солиҳ бўлсалар, Қиёмат куни барчалари бирга бўладилар.

Аллоҳ таолодан сизу бизни ҳамда оилаларимизни солиҳлардан қилишини сўраймиз. 

 

ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ

 

«Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётларини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарсани камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз касбининг гаровидир» (Тур сураси, 21-оят).

Бу дунёда иймону Ислом билан ўтган кишилар жаннатга кирганларидан сўнг яқинларини сўраб, улар қани, деб қолишар экан. Ўшанда агар зурриётлари ҳам иймон билан ўтган бўлса, даражалари унчалик юқори бўлмаса ҳам, Аллоҳ уларни ота-оналарига қўшиб қўяр экан.

Мана шулар юқорида берилган саволларга ечим бўлади. Валлоҳу аълам.

Валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн.

Доктор Марвон Ваҳид Шаъбон ҳафизаҳуллоҳнинг видеосуҳбатларидан.
Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф
 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен ўзим юргизиб турган фирмани сотиб олиш учун бир аёлдан қарз сўрадим. У аёл эри билан таништирди ва эри билан келишиб фирмадаги асосий техникани унга давоми...

3252 14:00 / 25.01.2018
САВОЛ Шайх ҳазратлари ҳар йили пойтахтимиз Тошкентда ўтказиладиган .Қуръон тиловати мусобақалари, ҳақида сизни фикрингизни билмоқчи эдим. Менга бу танловларда, давоми...

2656 21:37 / 25.04.2016
Савол Ассалому алекум Шайх ҳазратлари рамазони шариф муборак бўлсин. Мени саволим шуки. Рамазон ойида нафни ўлдириш учун рўзани шом намозидан 5 минут олдин очиш давоми...

9157 05:11 / 04.06.2017
Савол Бир дўстимнинг онаси сиздан сўраб беришимни илтимос, қилган эдиларУлар бу йил рамазон рўзасини Тошкентда бошлаб, охирини Умра сафарида Саудия Арабистонида давоми...

3578 03:28 / 29.05.2017