1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қиёмат аломатлари

20:50 / 25.04.2016 10546 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Менинг саволим шуки, қиёмат кунининг аломатлари ҳақида сурамоқчи эдим. Имконингиз бўлса шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ҳузайфа ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқиб келдилар. Биз гаплашиб ўтирган эдик. Бас, у зот:
«Нимани гаплашмоқдасизлар?» – дедилар.
«Қиёматни гаплашмоқдамиз», – дейишди.
«Албатта, у ундан олдинги ўнта аломатни кўрмагунингизча қоим бўлмас», – дедилар ва Тутунни, Дажжолни, Доббани, қуёшнинг мағрибидан чиқишини, Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нозил бўлишларини, Яъжуж-Маъжужни, учта ер ютишни: машриқдаги ер ютишни, мағрибдаги ер ютишни ва араб жазирасидаги ер ютишни ва охири Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўтни зикр қилдилар».

Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Бу ҳадиси шарифда қиёматнинг катта аломатларидан бир нечтаси ҳақида сўз бормоқда:

1- Тутун. 

2- Қиёматдан олдин бир тутун зоҳир бўлади. У кофирларнинг нафасини олади ва мўминлар учун тумовдек бўлади. Ўша тутун ер юзида қирқ кун туради.

3- Дажжол.

4- Добба.

5- Қуёшнинг мағрибидан чиқиши.

6- Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нозил бўлишлари.

7- Яъжуж-Маъжуж.

8- Учта ер ютиши: машриқдаги ер ютиш, мағрибдаги ер ютиш ва араб жазирасидаги ер ютиш.

9- Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўт.

10- Бу ўт-олов Адан шаҳри қаъридан чиқиши ҳақида бошқа ривоятларда айтилган.


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, қиёматнинг аломатларидан: илмнинг кўтарилмоғи, жаҳлнинг зоҳир бўлмоғи, зинонинг тарқалмоғи, хамрнинг ичилмоғи. Аёллар кўпайиб, эркаклар озайиб, элликта аёлга битта бошлиқ бўлмоғи», – дедилар».

Бунга ўхшаш аломатлар анчагина бўлиб, улардан баъзилари воқеъликда пайдо бўлгандир. Қолганлари аста-секин пайдо бўлиб бораверади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги эркакларнинг ўз аёлларини рашк қилмаслиги касали кўп учрайди. Рашк масаласида мақолалар ўқиб қуйидаги давоми...

4631 16:27 / 27.04.2016
Савол Шак куни рўза тутса бўладимиЖавоб Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфШак куни нафл рўза тутмоқ одатда тутиладиган рўзасига тўғри келиб қолганлар ва хос давоми...

8052 18:01 / 18.06.2017
СаволҚўшнимнинг ити оила аъзоларимга озор бераяпти, уни ўлдирсам бўладими Бир неча бор эгасига айтдим, қулоқ солмаяпти.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфҲукуматга айтинг.

5815 09:50 / 17.02.2018
Ассалому алайкум Илм устоздан урганилиши хакидаги маколани Ислом.уз дан ўқидик. Хозир минглаб мусулмонларга хаммасига хам устоз топиш мураккаб ишга айланган, давоми...

2600 07:55 / 19.10.2018
Аудиолар

231942 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150428 14:35 / 11.08.2021