1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат...

21:18 / 24.04.2016 3510 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат, ҳатто баданига кирган тикан ҳам унинг гуноҳига каффорот бўлади», деганлар. 

Бу ерда гап «мусулмонларга келадиган мусибатлар уларнинг қилган гуноҳлари ҳақида бўлади» деган маънодами ёки «қилган гуноҳлари ювилади» маъносидами?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Мўминга тикан кириши ва ундан юқорироқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва ўша туфайли унинг гуноҳини ўчиради», – дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Кўриб турганингиздек, ҳадисда бандага етган ҳар бир мусибат унинг гуноҳларини ювиши ҳақида сўз кетмоқда. Щша мусибат инсоннинг гуноҳи туфайли келган бўлишига ҳеч бир монеълик йўқ. Аммо, ҳадисда бу ҳақида ҳеч қандай гап топилмайди.

Тикан кириши ҳам мусибат ҳисобланади. Унга ҳам сабр қилиш керак. Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингизнинг ковуш ипи узилиб кетса ҳам «истиржоъ» айтсин», деганлар. 

Истиржоъ бу – «иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун» – «Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз», дейишликдир.

Бошқа бир ривоятда айтилишича, Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда чироқ ўчиб қолганда истиржоъ айтган эканлар. Шунда Оиша онамиз: «Чироққа ҳам истиржоъ айтасизми», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминга ёмонлик бўлган ҳар бир нарса мусибатдир», деган эканлар.

Ана ўшандоқ мусибатлар етган пайтда сабр қилган мўминнинг даражаси кўтарилиб, хатолари ўчирилар экан. Шунинг учун, каттаю кичик мусибат қаршисида ўзимизни мусулмонча тутмоғимиз лозимдир. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Намоздан кейин тасбех айтаётганда 33тадан адашиб кетилса нима килинадиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Авалло адашмасликка ҳаракат қилинади. Наҳотки, давоми...

5211 21:36 / 25.04.2016
Яқинда уяли телефонимга бир SMS келди, Унда ушбу SMSни Мадинаи Мунавварада Пайғамбар с.а.в.нинг равзаи мутаҳҳаролари қоровули шайх Аҳмад юборгани ва бутун дунёга давоми...

22886 18:53 / 26.04.2016
Савол.Мен сизга Худога ишонгандай ишонаман, каби ибораларни қўллаш жоиз ишмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Йўқ.

5191 13:25 / 18.10.2017
СаволФарз намозида имомга иқтидо қилганда ҳар бир ракатларида Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиймrdquo калимасини айтаман. Бир каттароқ акамиз эшитиб қолиб, бу нарса фарз давоми...

4264 09:30 / 17.09.2017