1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қанча идда ўтириш керак?

21:02 / 24.04.2016 12419 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эри талоқ қилган ёки эри ўлган аёл идда ўтириши керак экан. Идданинг муддати қанча? Шулар ҳақида  маълумот беришларингизни илтимос қиламан.

ЖАВОБ: «Иддат ал-маръа» – маълум вақт, санаш, аёллар учун белгиланган муҳлат, дегани. Шаръий истилоҳда эри ўлган ёки эридан ажрашган хотинларга бошқа эрга чиқиши мумкин бўлиши учун ўташи шарт бўлган муҳлат. Эри ўлган ё талоқ қилинган аёллар идда муддати ўтмагунича бошқага турмушга чиқишлари мумкин эмас. Идда Қуръони карим ҳукми билан собит бўлган. Идда муддати эри ўлган аёл учун тўрт ой-у ўн кун, эридан ажралишган ва ҳайз кўрмайдиган аёл учун – уч ой. Ҳайз кўрадиган аёл иддаси уч ҳайздир. Идда муддати аёлнинг ўлган ёки ажрашган эридан ҳомиласи бор-йўқлигини аниқлаш, эрига қайта ярашиш имконияти бериш билан боғлиқ. Ҳомиладор аёлнинг иддаси у туққунича бўлади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳазратим, мени анчадан бери бир савол қийнаб келади. МТC компанияси ишлаб турган вақтида мени телефон рақамимга давоми...

4421 09:25 / 16.10.2017
СаволАссалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баркатуҳу Хурматли Шайх Хазратлари Балоғатга етгандан. Ўғил болалар уйқуда булғангандан, қиз болалар ҳайз кўргандан. давоми...

4295 09:05 / 03.06.2018
Ассалому алайкум. Ҳазрат аҳволим ҳақида сизга савол бермоқчи эдим. Ҳаётимда неъматлар кўпайса, ишим ривожидан келса, иймоним зиёдалашаётганини сезаман, кўпроқ давоми...

3486 20:46 / 24.04.2016
Келиним биринчи марта бошқоронғи бўлганида эркалик ва тантиқликни шунақанги ошириб юбордики, ҳалигача туғаманrdquo деса юрагим безиллайди. Бу борада шариатнинг давоми...

3290 18:46 / 24.04.2016