1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Гўдак фарзандидан айрилганлар жаннатийми?

21:01 / 24.04.2016 4279 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма ёшимда икки фарзандимдан ажрадим. Аммо сабр қилдим, оналик бахтига мушарраф этгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтдим. Бола гўдаклигида оламдан ўтса, ота-онаси учун Аллоҳдан шафоат тилаб, жаннат эшиги ёнида уларни кутиб турар экан, деб эшитдим. Шу гапда асос борми?

ЖАВОБ: Фарзандлари чақалоқлигида ўлиб кетган ота-оналар учун дўзах ўти ҳаромлиги, улар албатта жаннатга тушишлари ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан бир неча ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Шулардан айримларини келтирамиз.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан бундай ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг учта боласи вафот этса, бу Аллоҳ таолонинг иродаси деб сабр қилса, ана шу сабри учун Аллоҳдан савоб умидида бўлса, у албатта жаннатга киради", деганларида биз: "Эй Расулуллоҳ, агар унинг иккита боласи ўлиб, шунга сабр қилган бўлса-чи?" деб сўрадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Иккита бўлса ҳам", дедилар" (Имом Бухорий ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси бир мусулмон кишининг учта фарзанди ўлган бўлса, дўзах ўти унга тегмайди", дедилар (Имом Бухорий ривоят қилган).

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: "Бандам фарзандининг руҳини олдингларми?" дейди. Улар: "Ҳа", деб жавоб беришади. Сўнг Аллоҳ: "Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?" дейди. Фаришталар яна: "Ҳа", деб жавоб беришади. "Бандам нима деди?" деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: "Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди", дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: "Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни "ҳамд уйи" деб атанглар", дейди” (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Телеграмм каналларида бир видеога кўзим тушиб қолди. У видеода айтилишича қуёшдан овоз келаётганмиш. Арабчадан таржима қилинса quotХали жавоб давоми...

3727 09:36 / 10.03.2019
Қизим 4синфда ўқийди. Мактабда унга рўмолини ечтиришяпти. Юртимизда мўмина қизлар учун ҳам диний, ҳам дунёвий илм оладиган бирор ўқув юрти бормиМактабда қизларга давоми...

4755 14:58 / 26.04.2016
Ҳақиқий суннатга мувофиқ соқол қўйиш қандай бўлади Яъни томоқнинг тагини қириш керакми ёки йўқми, соқол қўйиш 40 ёшдан кейин суннат унгача мустаҳабми, шунингдек давоми...

20390 21:22 / 27.04.2016
СаволАллоҳ хайрингизни берсин. Устоз, имомнинг ишораи саббоба қилганининг савоби ҳаммага тегадими ёки тегмайдимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Тегади.httpsavollar.islom.uzsavol30637

5100 22:09 / 19.05.2017