1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қандай йўл тутган маъқул?

14:29 / 24.05.2016 4396 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ака-ука битта ҳовлида яшашади. Ҳовли уларга бўлиб берилган. Аммо арзимас ер учун ҳозир икковининг орасига совуқчилик тушган. Уканинг хотини сеҳр-жоду билан шуғулланади, ҳам эрини, ҳам қайнотасини сеҳрлаб олган. Улар бир оғиз ҳам гапиришмайди. Лекин акаси бу муаммода ҳақ. Ҳамма шу томонда, факат укаси ва отаси бунга қарши. Уйда барака, ҳаловат йўқ. Ҳамманинг боши қотган... Шайх ҳазратлари, шу муаммонинг ечимини топишимизга ёрдам беринг.

ЖАВОБ: Сеҳр борлиги ва унинг кишиларга таъсир қилиши маълум ҳақиқат. Лекин ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси билангина бўлиши ундан ҳам олийроқ ҳақиқат. Агар ҳар бир сеҳр таъсир қилаверса, дунёда сеҳргардан устун одам бўлмас эди. Аммо воқеъликка назар солсак, бу ҳаром ишни қиладиганлар энг пасткаш одамлар бўлади.

Сиз айтаётган одамларни мазкур хотин эмас, дунёнинг ишқи сеҳрлаб қўйганга ўхшайди. Бир қарич ерни деб сан-манга боришни бундан бошқа нарса билан изоҳлаб бўлмайди.

Бу муаммони ҳал қилиш учун шариатга амал қилиш керак. Сеҳрни баҳона қилиб олмаслик керак. Бу ҳолатда ўз айбини хаспўшлаш учун сеҳрни баҳона қилиш яққол кўриниб турибди. Ер талашганлар шариат ҳукмини яхши биладиган кишини ўртада ҳакам қилиб, ўша одам чиқарган ҳукмга амал қилишни сидқидилдан қасд қилиб, масалани ўртага қўйишлари керак. Кейин чиқарилган ҳукмни қабул қилсинлар ва орадаги кўнгилсизликка барҳам берсинлар. Кейин сеҳр ҳақидаги гумонларни унутиб, Аллоҳнинг барча нарсага қодирлигига иймонларни мустаҳкам қилган ҳолда ҳалол яшашда бардавом бўлсинлар (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволХалқимиз орасида кенг тарқалган кўз тегмасин ёки кўз тегибди деган иборани кўпчилик ишлатади. Буни тўғри эмас десам ишонишмайди ва кузларига ёмон кўриниб давоми...

5867 12:05 / 21.12.2017
Ассалому алайкум Устозлар, аёл киши олиши керак бўлган тукларидан ташқариқол ости ва киндик ости қолидаги ва оёқ тукларидан қутилса бўладими Агар туклари жуда давоми...

4097 10:40 / 17.12.2018
Савол Устоз қарз берган одам қарздордан қарзини муддати ўтгунгача бермаса қарзини қайтаришини қайтақайта сўрайвериши жоизми Агар қарзини холис ниятда кечиб давоми...

5723 16:17 / 05.04.2017
СаволБир киши ҳам имом ҳам муаззин бўлиши мумкинми масжиддаги ҳолатни емас, уйда жамоат бўлиб намоз ўқиган ҳолатни назарда тутяпманЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМумкин.

3944 09:25 / 03.12.2017
Аудиолар

231942 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150428 14:35 / 11.08.2021