1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бу ҳам зино ҳисобланадими?

14:22 / 24.04.2016 7595 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир танишим номаҳрам аёлларга қараш ҳам зино ҳисобланади, бу нарса жинсий ожизлик келтириб чиқаради, деди. Ҳозирги пайтда кўча-кўйларда аёл-қизлар очиқ-сочиқ юришади. Қарамасликнинг иложи йўқ, беихтиёр кўзинг тушиб қолади. Уларга ихтиёрсиз кўзимиз тушгани учун ҳам  гуноҳкор бўламизми?

ЖАВОБ: Тиб олимларининг, хусусан жинсий соҳа мутахассисларининг олиб борган илмий текширишлари ёш йигитларнинг, умуман эркакларнинг аёлларга шаҳват назари билан қарашлари жинсий ожизликни келтириб чиқаришини исботлади. Чунки бошқа жинсга шаҳват назари билан қараган одамда жинсий майл уйғонади, бу майлни қайтариш эса осонлик билан бўлмайди. Бу жараённинг кўп такрорланиши эса, жинсий ожизликка олиб келади. Худди шу ҳолатнинг энг тўғри муолажаси келгуси ривоятда баён қилинади.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари бир аёлга тушди. Дарҳол хотинлари Зайнабнинг олдига бордилар. У ўзига тегишли чала ошланган терини ошлаб ўтирар эди. Шунда у зот эҳтиёжларини қондирдилар. Сўнгра саҳобалари олдига чиқиб: «Албатта, аёл киши шайтон сувратида келиб, шайтон сувратида қайтади. Қачон бирингиз бирор аёлни кўрса, ўз аҳлига яқинлик қилсин. Чунки шундай бўлиши унинг кўнглидаги нарсани қайтаради», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Қачон бирингизга бирор аёл ёқиб тушса ва қалбидан жой олса, дарҳол ўз хотинини топиб, унга яқинлик қилсин. Чунки шундай бўлиши унинг кўнглидаги нарсани қайтаради», дейилган (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган).

Ушбу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ишни ўз бошларидан кечирганларидан кейин саҳобаларга, улар орқали умматга тавсия қилишлари мисоли келтирилмоқда. Ҳар бир эркак ва аёлда жинсий майл бор. Бир жинсга мансуб шахс бошқа жинсга мансуб шахсга кўзи тушганда ўша майл қўзғолиши ҳам бор нарса. Жинсий майл қўзғолганда уни ҳалол йўл билан қондириб олиш ҳам зарурдир. Шунинг учун Пайғамбаримиз ўз умматларига ушбу тавсияни бермоқдалар ва ўзлари намуна тариқасида қилмоқдалар ҳам. Чунки, эркак киши бегона аёлни кўриб жинсий майли қўзғолганда кўнглида ҳам, жисмида ҳам ўша майл ўзига хос бир таъсир қолдиради. Бу таъсирни кетказиш, унинг асоратидан қутилиш учун ўз жуфти ҳалолига яқинлик қилиб олиш энг қулай восита ҳисобланади. Бўлмаса, бу нарса кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ Одам боласига унинг зинодан бўлган насибасини ёзгандир. Уни олмаслиги амри маҳолдир. Бас, икки кўзнинг зиноси назардир. Тилнинг зиноси нутқдир», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Икки қўлнинг зиноси ушлаш, икки оёқнинг зиноси юриб бориш, қулоқнинг зиноси эшитиш, оғизнинг зиноси ўпишдир. Нафс уни орзу ва иштаҳа қилур. Фарж эса уни тасдиқлар ёки ёлғонга чиқарур» жумласи зиёда қилинган (Бу Довуд, Бухорий ва Муслим ривоят қилишган). 

Зино бегона аёлга жинсий яқинлик қилиш, деб таърифланади. Бу улкан (кабира) гуноҳлардан бўлиб, шундай қаттиқ жазога сабаб бўладиган оғир жиноят тўсатдан, ўз-ўзидан содир бўлмайди. Унинг ўзига хос муқаддималари бор. Аввал кўрилади-шаҳват назари тушади, шу маънода гапирилади, иккинчи томоннинг гапи эшитилади, зино жойига юриб борилади, қўл билан номаҳрам шахснинг аъзолари ушланади ва охири зино содир бўлади.

Ана шу муқаддима ҳисобланган нарсалар ҳам зино ҳисобланади. Номаҳрам шахсга шаҳват билан назар солган шахс кўз зиносини қилган бўлади. Номаҳрам шахсга шаҳвоний гаплар айтган шахс тил зиносини қилган бўлади. Номаҳрам шахснинг шаҳвоний гапларини эшитган шахс қулоқ зиносини қилган бўлади. Номаҳрам шахснинг ортидан шаҳвоний мақсадда юрган шахс оёқ зиносини қилган бўлади. Номаҳрам шахснинг баданини ушлаган шахс қўл зиносини қилган бўлади. Ушбу зиноларнинг ҳар бирига гуноҳ ёзилади. Албатта, қилинган ишнинг хатарига, миқдорига қараб гуноҳнинг оз ёки кўплиги аниқланади. Ушбу маъжозий маънодаги зиноларнинг қозиликка етиб борганларига таъзир жазоси ҳам берилади.

Ислом дини том маънодаги пок диндир. Ҳамма томон, ҳамма нарса пок бўлиши керак. Унда зино ҳаром, шунингдек, зинога сабаб бўладиган нарсалар ҳам ҳаромдир. Бир нарсага сабаб бўладиган нарсаларни ҳаром қилмай туриб, унинг ўзини ҳаром қилиш мантиққа ҳам тўғри келмайди. Шунинг учун зино ҳаром бўлиши билан бир вақтда унга сабаб бўладиган ҳамма нарсалар ҳам ҳаром қилинган.

Бу ишлар қаторига ушбу ҳадиси шарифда зикр этилган шаҳвоний қараш, гап-сўз, тинглов, юриб бориш ва ушлаш ҳам, бу ҳадисда зикр қилинмаган, кейин пайдо бўлган турли фаҳш суратлар, филмлар, ёзувлар, китоблар ва бошқа нарсалар ҳам киради. Ислом жамиятида бундай нарсаларга ўрин йўқ. Ҳар бир мусулмон шахс бундай нарсаларга яқин йўламаслиги керак (Аллоҳ билувчидир). 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволШайх ҳазратлари. Рўзадор одам бошидан игна муолажасини олса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлади.

3185 09:05 / 24.10.2017
САВОЛ Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Мен интернетдан телевидениядан ва бошқа манбаълардан 2012йил 21декабр ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлдим. Айнан шу давоми...

3015 21:47 / 25.04.2016
Ассалому алайкум Бир инсон уятли ва катта гуноҳларни кўп марта қилгани учун Аллоҳга дуо қилмаслиги тўғрими Агар дуо қилса Аллоҳ ижобат этишига ишонади, лекин давоми...

2391 10:16 / 22.02.2019
Ассалому алайкум Устозлар, менда иккта саволим бор. 1. Менга яқин бўлган бир инсон, гапдан гап чиқиб бошка динга ва вакилларига нисбатан ўз ўрнида хурмат бўлиши давоми...

4916 06:10 / 10.09.2018