1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Айтилган жойга бормасликнинг ҳукми нима?

14:15 / 24.04.2016 6715 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Акам билан бир уйда турамиз ва иккаламиз ҳам оилалимиз. Аёлларимизнинг дугоналари зиёфатга чақирганида улардан бирортаси бора олмаса, иккаласи ҳам бормасин, дейди акам. Биттаси бораверсин, десам у хафа бўлади, баъзида гаплашмай ҳам қўяди. Бизга маълумки, чақирилган жойга бориш вожиб. Илтимос айтинг, бу фитнадан сақланиш мақсадида вожиб амални тарк этса бўладими?

ЖАВОБ: Аввало чақирилган жойга бориш «вожиб» деган гапингиз ҳақида: агар чақирилган жой никоҳ тўйи бўлса, ҳанафий мазҳабидаги баъзи уламолар «бориш вожиб», дейишган. Кўпчилик уламолар эса «суннат» деган. Агар чақирилган жой никоҳ тўйидан бошқа маросим бўлса, унга бориш «мустаҳаб». Чақирилган жойга келинлардан бирининг бора олмаслиги иккинчисини ҳам манъ қилмайди. Иккинчиси бормаса, бунинг ҳеч айби йўқ (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Бу саволни бир аёл илтимос қилганди сўраб бeринг дeб йўқ дeя олмадим.Қирғизистонликман, Ўзбекистонга кeлинман. Ҳар икки ойда кирди чиқди давоми...

4450 09:30 / 02.03.2018
Йигирма ёшимда икки фарзандимдан ажрадим. Аммо сабр қилдим, оналик бахтига мушарраф этгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтдим. Бола гўдаклигида оламдан ўтса, отаонаси давоми...

4299 21:01 / 24.04.2016
Намозда имомликка ўтишга ким ҳақли Ёши каттасими ёки илмлисими Имом ўзи қанақа бўлиши керакЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймНамозда имомлик қилиш шариатда давоми...

14023 21:20 / 24.04.2016
СаволТаҳоратли одам, таркибида спирти бор бўлган атир ёки шунга ўхшаш парфумерия маҳсулотлатидан фойдаланса таҳорати бузиладими Ўзи умуман таркибида спирти бор давоми...

6641 14:45 / 31.12.2017