1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нега сочни яшириш керак?

14:15 / 24.04.2016 5225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Соч жинсий майлни қўзғатмайди, нега уни рўмолга яшириш жоиз? Ахир кўз ва ёноқлар очиқ туради-ку, яъни улар шаҳват қўзғатиши мумкин. Нимани тўғри десангиз, шуни ҳақ йўлида Аллоҳ учун қабул қиламиз.


ЖАВОБ: Саволингиздаги «яшириш жоиз» дегани яшириш мумкин, дегани бўлади. Умуман кўпчилик «жоиз» сўзини тўғри ишлата олмайди. Сиз бу ерда «яшириш вожиб» дейишингиз керак эди. Ўшанда «яшириш мажбурий» деган маъно чиқар эди.

Муслима аёллар номаҳрамлардан беркитиши керак бўлган аъзолар жинсий майлга боғлаб қўйилган, деган тушунчага бормаслик керак. Балки нимани беркитиш ёки беркитмаслик кераклиги шариат томонидан белгиланган. 

“Нима учун” деган савол берилганда жавобига «шаҳватни қўзғатгани учун» деган уламоларнинг гапи келтирилади. Юзни ҳам шаҳватни қўзғатадиган даражада пардоз ила очиб юришга рухсат йўқ. Балки ҳожат учун очишга рухсат берилган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари Асма розияллоҳу анҳога буни қўллари билан кўрсатганлар (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому Алайкум Ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ Ҳурматли ва фазилатли шайҳ ҳазратлари Аллоҳ қилаётган ишларингизда мададкор бўлсин.Омин Мени саволим давоми...

5610 03:04 / 08.06.2017
СаволУстозларимизга садақа берсак бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳақдор бўлса, бўлади.

4772 09:10 / 27.10.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Менинг бир дўстим 6 ойдан бери рафиқаси билан яшамайди. Барча юкмолларини олиб кетган. Талоқ ҳам бермаган, загс ҳам давоми...

4515 18:46 / 26.04.2016
СаволМен турли мобил телефонларга ўйин ва дастурлар ёзишни касб қилиб, шундан даромад олсам жоиз бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфДастур динга хилоф бўлмаса, жоиз.httpsavollar.islom.uzsavol23721

3893 19:04 / 10.05.2017