1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мусибат етган хонадонда дастурхон тузаш шартми?

14:13 / 24.04.2016 4140 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Никоҳ тўйида турмуш қураётган мўмин киши яқинларини чақириб меҳмон қилишлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. Аммо мусибат етган хонадонда маҳалладагиларни, яқинларни чақириб меҳмон қилиш, дастурхон тузаш суннатда келганми?


ЖАВОБ: Мусибат етиб, бирор яқини вафот этган одам таом улашиш учун маросим қилиши ҳақида никоҳдагига ўхшаш ривоятлар келмаган. Мотам муносабати ила маросим қилиш араб тилида «вазийма» дейилади. Бу маросим фарз ҳам, вожиб ҳам, суннат ҳам эмас. Аксинча, уни қарз олиб қилиш мутлақо мумкин эмас. 

Бу каби маросимларни ўзидан орттириб, кун-ой санамай, кўнгли истаганда, тирикларнинг ризқини қиймай, исрофдан четланган ҳолда, бидъат ва хурофотни аралаштирмай, риёкорликдан қочилгандагина бева-бечора, муҳтожлар ва дуосидан умидвор кишиларга қилса, жоиз. Яна қайтариб айтамиз, бу маросимни қилиш ўзига тўқ ва бой кишилар учундир, ўзи муҳтож бўлиб турганларга эмас.

Динимиздаги таом улашиладиган маросимлар асосан муҳтожларга яхшилик қилиш учун жорий қилинган, одамларни муҳтож ҳолга солиб қўйиш учун эмас. Мўмин-мусулмон киши одамларнинг гапига қараб эмас, шариат ҳукмига қараб амал қилиши керак. Ўтганларни йўқлашнинг энг кучли услуби уларнинг ҳаққига дуо қилишдир. Қарз олиб ош улашиш ўрнига дуо қилиб уларга бағишлаш минг марта афзал. Одамларимиз кўзларини очишлари керак. Билмасалар, билганлардан сўрашлари, савоб иш қиламан деб, гуноҳга бориб қолмасликлари лозим. (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эркаклар уйда бўлмаса, аёл киши хўроз, товуқларни сўйса, бўладимиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг чўри қизи бор бўлиб, Салъ давоми...

6060 20:42 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Мен бу саволимга жавоб олишдан анчадан бери қўрқиб юрардим лекин бермасам бўлмайди. Ота онам отинг ўчгур совет пайти турмуш қуришганда улар давоми...

2910 13:06 / 11.07.2019
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Биродарингизни ғийбат қилмангиз дейилган Ислом динимизда. Яъни мани тушунимча мусулмонларнинг биродарлари давоми...

5020 09:00 / 25.09.2017
САВОЛ Биз баъзи инсонларнинг арвоҳ руҳига шам ёққанларини кузатамиз. Лекин мени бу ишнинг гуноҳ ёки йўқлиги қизиқтиради. Савол шуки, Ислом динида арвоҳ руҳига шам давоми...

3549 20:22 / 27.04.2016