1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қиёматдан олдин Шом диёридан қора байроқлилар чиқадими?

21:18 / 22.04.2016 4674 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! 

Савол: Мен баъзи "бемазҳаб" танишларимдан қуйидаги мазмундаги ҳадисни эшитдим: "Расулуллоҳ(с.а.в) : “Қиёматдан олдин Шом диёрида қора байроқ чиқади дедилар. Ким шу даврда ҳозир бўлса Шомга боринглар, Шомга”. Ушбу ҳадисни айтган одам "Сиҳоҳу ситта"да ёзилган деб айтди. Ушбу ҳадис саҳиҳми? Саҳиҳ бўлса, уламолар унга шарҳ беришганми? Ноўрин савол бўлса узр. 


Жавоб: Бундай ҳадис йўқ. Бўлса, қаердалигини, кимдан ривоят қилинганини аниқ айтишсин. Сиҳоҳи ситта маълум олти китобдир. Ҳамма ерда бор. Аниғини айтишсин! Аммо бошқа маънодаги риовят бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оли байтлари номидаги Ислом академияси томонидан дунёнинг турли тарафларидан 126 катта олимларнинг имзоси билан эълон қилинган очиқ хатдан иқтибос:

Нуъайм Ибн Ҳаммод ўзининг «Фитналар» номли китобида келтиради:

  «Албатта, улуғимиз Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу қуйидагиларни айтмиш:

«Қачон қора байроқларни кўрсангиз, ерни лозим тутинг. Қўлларингизни қимирлатманг, оёқларингизни ҳам. Сўнгра бир қавм зоҳир бўлур. Улар заифдирлар, эътиборга сазовор эмаслар. Уларнинг қалблари темирнинг зангига ўхшайди. Улар давлат соҳибларидир. Аҳдга вафо қилмаслар, мийсоққа ҳам вафо қилмаслар. Ҳаққа чақирурлар, лекин ўзлари ҳақ аҳлидан эмаслар. Исмлари кунядир. Нисбатлари қишлоқларгадир. Сочлари аёлларнинг сочига ўхшаб осилиб туради. Улар охири бориб ўзаро ихтилоф қиладилар, сўнгра Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақни кимга хоҳласа, ўшанга беради».

Ушбу матнни ўқиган ҳар қандай кишида ўз-ўзидан савол пайдо бўлади:

Бундан бир минг икки юз йил олдин «Фитналар» китобида келтирилган, саййидимиз Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг имом Бухорийнинг шайхи Нуъайм Ибн Ҳаммод ривоят қилган ушбу сўзлари ҳозирда ўзларини «Ислом давлати» деб атаётганларга татбиқ бўладими, йўқми?

Ушбу асардан қуйидагиларни фаҳмласа бўладими?

- Унда «Қачон қора байроқларни кўрсангиз», дейиляпти. Қўштирноқ ичидаги "Ислом давлати"нинг байроқлари қорадир. 

- «Ерни лозим тутинг», яъни «Эй мусулмонлар, маконингизда туринг. Уларга ҳижрат қилманг», дейиляпти.

- Яна унда «Қўлларингизни қимирлатманг, оёқларингизни ҳам», дейиляпти. Яъни уларга мол билан, асбоб-ускуна билан ёрдам берманг.

- Сўнгра «Сўнгра бир қавм зоҳир бўлур. Улар заифдирлар, эътиборга сазовор эмаслар», дейиляпти. Бу ердаги «заифлик» дин маърифатида заиф, аҳлоқда заиф, аҳлоққа амал қилишда заиф, деган маъноларни ўз ичига олади.

- «Уларнинг қалблари темирнинг зангига ўхшайди», яъни улар асирларни қатл қиладилар, одамларни азоблайдилар, қасоватлари шиддатлидир.

- «Улар давлат соҳибларидир». Тақрибан, юз йилдан олдин бирорта одам «Ислом давлати» деган гапни айтмаган. Фақат булар Сурия ва Ироқда «Ислом давлати» деб ном чиқаришди. 

- Яна ҳазрати Али «Аҳдга вафо қилмаслар, мийсоққа ҳам вафо қилмаслар», деганлар. Ушбу «Ислом давлати» Аҳдга вафо қилмайди, мийсоққа ҳам вафо қилмайди. Мисол учун, «Шуайтот» мийсоқигага вафо қилишмади. Элчи қилиб юборилганларга ва матбуот ҳодимларига берилган аҳдни бузишди.

- «Ҳаққа чақирурлар». Бу «Ислом давлати» ҳам Исломга чақиряпти. 

- «Лекин ўзлари ҳақ аҳлидан эмаслар». Аҳли ҳақ бўлиш учун раҳмли бўлиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раҳм қилинглар, раҳм қилинасизлар», деганлар.

- «Исмлари кунядир». Ҳозир ўша давлатнинг бошлиқлари, кўзга кўринган одамлари Абу Муҳаммад, Абу Мусанна, Абу Муслим ва бошқа исмлар билан аталмоқда. 

- «Нисбатлари қишлоқларгадир». Бағдодий, Зарқовий, Тунисий, Яманий, Канадий…

- «Сочлари аёлларнинг сочига ўхшаб осилиб туради». «Ислом давлати» жангчиларининг ҳаммасининг сочлари ана шундай, осилган.

- «Улар охири бориб ўзаро ихтилоф қиладилар». «Ислом давлати» ўзларининг асосий ташкилоти бўлмиш “ал-Қоида”га ихтилоф қилди, сўнгра «Нусрат жабҳаси»га ҳам ихтилоф қилди. Ораларида қатл бўлди. Икки томондан 10 000лаб одамларни бир ерда ўлдирдилар. 

- «Сўнгра Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақни кимга хоҳласа, ўшанга беради». Исломни тўғри баён қилиш ушбу баёнга ўхшаш баён билан бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримнинг Луқмон сурасида саййидимиз Луқмони ҳаким тилидан марҳамат қилади: 

«Эй ўғилчам, албатта, у (амал) агар ачитқи уруғи вазнича бўлса-ю, у бир қоя тош ичида, ёки осмонларда, ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур. Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир» (16-оят).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволРамазон рўзасини тутган кўплаб аёллар ифторлик учун овқат тайёрлаётиб, уни тузини билиш учун тилларининг учи билан овқатни тотиб кўриб, уни ютмаган ҳолда давоми...

4962 09:05 / 01.06.2018
СаволҚўйнинг буйраги ҳалолми Айримлардан бу мумкин эмасrdquo деган фикрни эшитганим ва бу ҳақида маълумот топа олмаганим учун сўрашга журъат қилдим. Умрингиз давоми...

5067 15:27 / 08.08.2017
Ассалому алайкум Бизни оилада аёллар бахтсиз. Бирорта аёлнинг турмуш ўртоғи йўқ. Ажрашган оламдан ўтган яъни аёллар оилавий бахтга эга эмас. Бувимдан эшитишимча давоми...

2780 21:42 / 18.06.2020
СаволАссалому алайкум Сийдикни шифо олиш мақсадида бир танишим юзига сурмоқчи ва истемол қилмоқчи. Унга кимдур шунақа қилсанг ёшарасан дебди. Мен унга бу ишинг давоми...

13019 08:00 / 15.04.2018