1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Унинг ҳар бир вароғида динсизларни ўлдиришга хукм борку...

20:43 / 22.04.2017 3108 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

17-савол. Ислом тинчлик дини деб гапиришади, Қуръонга қаранг, унинг ҳар бир вароғида динсизларни ўлдиришга хукм борку дегинг келади. Бунинг устига Пайғамбар  шахсан ўзи ғайридинларнинг карвонларини талон- торож қилиб, ўлжаларни бўлиб берган бўлса.

17-жавоб. Бундай чақириқлар Қуръонда йўқ. Ислом танқидчилари матндан алоҳида оятларни юлиб олиб уларга бошқа маъно беришни, кўпинча тескари маъно беришни яхши кўрадилар. Бу шундай амалга оширилади. Алоҳида ҳолатлар учун нозил қилинган маълум бир хусусий ҳолатга нозил қилинган оятни сунъий равишда  оммавий маъно бериб,   нозил бўлиш сабабларига на замон ва на макон жиҳатидан боғлиқ бўлмаган ҳолатларга ҳам кенг тадбиқ қилинадиган ҳукмга айлантирилади. Бундан ташқари  бу оятлар маълум жумлалардан юлиб олинади-да, маъно тугал бўлмагани учун энди бошқача мазмунни ифода этади. Мантиқ бўйича университет маърузаларида ўтилган «матндан юлиб олиш» тўғрисидаги ҳазиллар хотирга келади: Инжилда ҳам: «худо йўқ» деб ёзилган дейилади,  лекин ундан олдин «Тентак айтди…»деган сўз туради.

Мана шу тарзда Қуръоннинг бир қатор оятларини, унинг «агрессивлиги» томонига «тафсир» қилишади. Танқидчилар айниқса 9-сура ва  47-сураларнинг аввалидан фойдаланишни яхши кўрадилар. 

9-сура, «Тавба» сураси аввалининг тафсири.

1-5 оятлар маъносининг таржимасида айдилади:

«1.(Эй мўминлар, Ушбу эълон) Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари томонидан сизлар (ўзаро урушмаслик ҳақида) аҳд паймон қилган мушрик кимсаларга ора очиқлик (эълонидир). 2. (Эй мушриклар, уруш ҳаром қилинган) тўрт ой ичида ерда сайру саёҳат қилиб юраверинглар ва билингларки, сизлар  Аллоҳни ожиз қилувчи эмассизлар – албатта Аллоҳ кофирларни хор қилгувчидир.

Ва (Ушбу эълон) Аллоҳ ва унинг Расули томонидан одамларга катта ҳаж кунида (яъни Қурбон ҳайити кунида) Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари мушриклардан безор эканликларини билдиришдир. Бас (эй мушриклар), агар тавба қилсангизлар, бу ўзингиз учун яхшироқдир. Агар юз ўгирсангизлар, у ҳолда билингизки, сизлар Аллоҳни ожиз қилувчи эмасссиз. (Эй Муҳаммад сав) кофир бўлган кимсаларга аламли азоб «хушхабарини» етказинг. Магар (Эй муъминлар), сизлар аҳд паймон қилган мушрик кимсалар кейин (аҳдларидан) Бирон нарсани бузмасалар ва сизларнинг зиёнларинга биров Билан ҳамкорлик  қилмасалар, уҳолда уларнинг аҳдларини белгиланган муддатигача тўла тукис етказинглар! Албатта Аллоҳ тақво қилгувчиларни севар.

Бас, қачон уруш ҳаром қилинган ойлар чиқса, мушрикларни топган жойингизда ўлдиринг, уларни (асир) олинг, қамал қилинг ва барча йўлларда уларни кузатиб туринг!

Бас агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилиб, закотни берсалар уларнинг йўлларини бўш қўйинг. Албатта Аллоҳ Мағфиратли Меҳрибондир.»

Нозил бўлиш сабаларини билмасдан бу оятларнинг ўзини ўқиётган кишига биринчи қарашда ҳақиқатан ҳам мушрикларни ўлдиришга чақирилаётгандек кўринади. Лекин бу бутунлай нотўғри фикр.

Қуръоннинг ҳақиқий тафсирини  фақат бу суранинг матнини, нозил қилиниши сабабларини билган ҳолда айтиш мумкин. Улар шундай: араблар мушрикларга ва мусулмонларга бўлиндилар. Мушриклар мусулмонларга қарши уруш  бошладилар, Аллоҳ уларнинг режаларини амалга ошишига йўл қўймади. Мусулмонлар сулҳ таклиф қилдилар ва у имзоланиб унга қатъий риоя қилинди. 631 йили араб мушриклари  тузилган тинчлик шартномасини бузишди, ва бу биринчи марта эмас эди,  бир неча марта  босқинчилик чиқишларини қилдилар ва мусулмонларга қарши оммавий урушга тайёргарлик кўра бошладилар. 

Пайғамбар сав ўзларининг яқин саҳобалари ҳазрат Али орқали босқинчиларга ҳақиқатда амал қилинмаётган тинчлик шартномасини бекор қилганларини эълон қилдилар, ва босқинчиларга шартномага қайтишлари учун тўрт ой муҳлат бердилар.

Мушрикларнинг тавба қилиб, исломга қайтишлари мумкинлиги тўғрисидаги сўз фақат динга мажбурлашни  ифодаламайди, балки тинчлик шартномасини бузганлар учун унинг доирасига қайтиш йўлларидан бири – чунки агар улар мусулмон бўлсалар. Ягона мусулмон давлатига душманликдан тўхтайдилар. Унга қарши босқинчилик қилишдан тўхтаб, унинг иттифоқчиларига айланадилар.

Юқорида тасвирланган ҳолатнинг асл маъноси шундан иборатки, бир-бирлари билан тинчлик шартномаси орқали боғланган кишилар ё унга амал қилишга қайтишлари керак  (қандай диний эътиқодда бўлишларидан қатъий назар), ё жавобий ҳарбий ҳаракатларнинг мевасини тотиб кўришларига тўғри келади.

Бу оятларга маъно беришда адашмаслик учун: биринчидан биз аввал ёзганимиздек оятларнинг нозил бўлиш ҳолатларини кўриб чиқиш керак, чунки бу ҳолатлар мусулмонлар учун вожиб бўлган шаръий ҳукмлар чиқаришда хусусий, алоҳида маъно касб этади, яъни улар худи шунга ўхшаш ҳолатларга татбиқ этилиши мумкин холос. Шунинг учун  Аллоҳнинг бу оятлари ҳукмини бошқа ҳолатларга татбиқ этиш нотўғри бўлади.    

Иккинчидан, Аллоҳ ўзи айтган Қуръоннинг бир-бирига ихтилофи бўлмаган бутун умумий мазмунини кўзда тутиб тафсир қилиш лозим: «Сизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳассиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди» (2:190) бунга ўхшаган ҳукмлар 4:91 оятда айтилган. 

Ҳарбий ҳаракатлар фақат мудофаа тарзида рухсат қилинган ва душман ҳужумдан, жангдан қайтса ҳарбий ҳаракатлар дарҳол тўхтатилиши лозим. «То фитна тугаб (бутун) дин Аллоҳ учун бўлгунча улар билан урушингиз! Энди агар тўхтасалар (у ҳолда сизлар ҳам тўхтангиз!) Зеро фақат золимларга қарши душманлик қилиш мумкин» (2:193). Бу Аллоҳнинг тўғридан-тўғри ҳукмлари биргина жангга эмас доимийгадир. Шунинг учун 9- Тавба сураси умумий маънода куч ишлатишга, зўравонликка, босқинчиликка  чақириш вазифасини ўтамайди. 

Ушбу (9-)суранинг бешинчи оятини ҳам, биринчидан Қуръоннинг умумий маъноси жиҳатидан, иккинчидан баён қилинаётган воқеа ҳолат жиҳатидан қараш керак. Қуръоннинг умумий маъносида: «Динга зўрлаб (киритиш) йўқ» (2:256) ҳукми ётади. Шунинг учун ҳар қандай зўравонлик муомаласи ман қилинади, демак душманни зўрлаб динга киритиш ҳам ман қилинар экан. Бундан ташқари Мадинада Ислом ўрнашганидан кейин ҳар қандай зўравонлик ман қилинган эди, ҳатто ўз фарзандларига ҳам: «Қуръоннинг дастлабки тафсирларида (масалан Табарий тафсири) Мадинада баъзи мусулмонлар ўз болаларини яҳудийлик ва насронийликдан Исломга қайтармоқчи бўлишганида, ушбу оятлар Мадиналик оталарга болаларини Исломга қайтаришда зўрлик ишлатишни ман қилинганини аниқ кўрсатган».

Иккинчидан суранинг кейинги 6-оятида: «(Эй Муҳаммад сав), агар мушриклардан биронтаси Сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ўз ҳимоянгизга олинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч жойга етказиб қўйинг! Бу (ҳукм) уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир.»

 Бутпарастлар давлатининг мусулмонларга ёмонлик ва душманлик истамайдиган вакилларига мусулмонлар ўз ҳудудларида хавфсизликни ваъда қиляптилар! Уларга  уйларидан жой бериб паноҳларига олишни Аллоҳ Пайғамбарига буюряпти, токи улар ҳақиқат сўзини эшита олсинлар учун. Мана шундан кейин мусулмонларга бутпарастларми, даҳрийларми улар учун хавфсиз жойга чиқариб қўйишлари буюриляпти. Шундай қилиб мусулмонлар ўз душманлариннинг хавфсизлиги масъулиятини зиммаларига оляптилар ва уларни ўз ҳудудларида бехавф-хатар ҳаракат қилишларига имконият яратиб беряптилар. Қуръонда Аллоҳ таъолонинг ҳоҳиши мана шундай.

Келтирилган оятларнинг нозил бўлиш ҳолатларидан, умумий маъноларидан кўриниб турибдики, қуролли ҳаракатлар барча мушрикларга қарши йўналтирилган эмас, фақат шафқатсиз ҳужум бошлаганларга қарши йўналтирилган, яъни хусусий маънода  экан. Фарқлаш шахсий эътиқодига қараб эмас, ҳар бирлари араблар бўлган икки душман томоннинг қарши туришига асосан бўлди. Шунинг учун ташқи фарқланиш фақат динга қараб ажратиларди, чунки араблараро бошқа қарама-қаршилик йўқ эди.

Босқинчиларга қарши душманни жангда ўлдириладиган - уруш эълон қилиш - босқинчини тўхтатишнинг ягона йўлидир. Иккинчи жаҳон урушидан озгина олдин Германия билан СССР ўртасида тинчлик ва ҳужум қилмаслик шартномаси имзоланди. Германия томонидан мазкур шартнома бузилди. Босқинчилик ҳужуми уюштирилди. Советлар урушга киришишга мажбур бўлишди. Энди советларнинг ҳужумни қайтаришга ва душманни йўқотишга қаратилган ҳаракатларини ноҳақ  ҳисоблаш мумкинми? Йўқ, чунки душманлар барча қонунларни бузиб, умуман йўқотиш ва қул қилиб олиш учун одамларни ўлдириш ва асирга олишни бошлаган эдилар. 

Тарихдан биламизки, кўплаб империя ва давлатларда турли баҳоналар билан ғайридинларни мақсадли тарзда қатағон қилиш йўқотишга ҳаракат қилинган. Муқаддас Қуръонда ва Суннатда, ислом таълимотида бундай усулларга жой йўқ. Халифаликка бошқа динлар вакиллари яшайдиган ҳудудларни қўшиб олиш жараёнида мусулмонлар ибодатхоналарни бузиб ташлашмади, балки одамларга диний танлаш имконини бериш учун ёнидан масжидлар қуришди. Кейинроқ Қуртуба халифалигида, Мусулмонлар Испаниясидагина Европада қувғинга учраган яҳудийлар паноҳ, хатарсиз  жой топдилар. Ўз жамоатларидаги муаммоларни ҳал қилиш учун яҳудийларнинг ҳам насронийларнинг ҳам мустақил қозиётлари, судлари бор эди. Қонунлар бузилиши ҳолатларига келсак ҳамма вақт ҳам барча халқлар ва турли динлар вакиллари ўртасида бўлиб келган.

Муҳаммад (47) сурасининг 4 ояти шарҳи.

«Бас, (эй мўъминлар), қачон сизлар (жанг майдонида) кофир бўлган кимсалар Билан тўқнашганингизда бўйинларига урингиз-ўлдирингиз. Қачон уларни(нг кўпларини) қириб (мағлуб қилганингиздан кейин уларни асир олиб) арқонлар билан боғлангиз! Сўнг ё (озод қилиб юбориш билан) марҳамат кўрсатасиз ва ё (уларни қўйиб юбориш учун) фидя товон олурсиз. Токи уруш юкларини қўйгунича (яъни тўхтагунича сизларга буюрилган иш) мана шудир. Агар Аллоҳ ҳоҳласа улардан (жангу жадалсиз ҳам) –олиб бўлур эди, лекин У сизларни айримларингизни айримларингиз билан имтиҳон қилиш учун (сизларни жангга буюрди Аллоҳ йўлида ўлдирилганларнинг амалларини ҳаргиз зое кеткизмас).»

Бу оят вақтинчалик ҳукмга ҳамл қилинган. У мусулмонлар билан мушриклар ўртасида биринчи тўқнашув бўлиб ўтган Бадр жангидан кейин нозил бўлиб, ўша вақт ҳолатини акс эттиради. Бу оят мусулмон давлати қўшинига уруш шароитида қандай харакат қилишга кўрсатма беради. Тинчлик пайтига тааллуқли эмас. Қадимги муфассирлар ва ҳозирги замон муфассирлари  оятни   ушбу маънода тушунишган:

«Аллоҳ ўзининг мўъмин бандаларига улар қандай муваффақиятга эришишлари ва душман устидан қандай ғалаба қилишлари мумкинлигини қўрсатмоқда. Эй мўъминлар! Сизлар динсизлар билан жанг майдонида тўқнаш келсангиз, улар билан мардона жанг қилинг ва уларни бошини кесинг. Қачонки улар сизга қаршилик кўрсатишни тўхтатсалар, уларни ўлдирманг, балки асир олинг ва қочиб кетмасликлари учун арқонни маҳкам бойланг.  Уларнинг ёмонликлари, қиличлари хавфидан фақат шу йўл билан сақланишингиз мумкин. Асирлар билан ўзингиз ҳоҳлагандек йўл тутишингиз мумкин: ҳоҳласангиз уларга раҳм қилиб товон олмасдан озод қиласиз, ҳоҳласангиз асирга тушган мусулмонларга алмаштириб олишингиз ёки уларнинг тарафдорларидан товон талаб қилишингиз мумкин.

Уруш тугагунича ёки душман билан сулҳ тузмагунингизгача шундай ишда давом этаверинг. Турли ҳолатда  турлича гаплашишга тўғри келади, ҳар бир ҳолатда турлича қонунларга амал қилишга тўғри келади. Ғайридинлар билан жанг қилиш ҳукми фақат уруш ҳолатларига тааллуқлидир. Тинчлик вақти, уруш ва жанглар йўқ пайтида эса  одамларни ўлдириш ва асир олиш мумкин эмас.

Нимага мусулмонлар Маккаликларнинг карвонларига ҳужум қилардилар?

    Кўпинча баҳсларда Муҳаммад савни ҳижратдан кейин Маккаликларнинг савдо карвонларига ҳужум қилишга буйруқ берганликда айблашади, лекин  бунда икки давлат ўртасида уруш кетаётгани айтишни унутадилар. Ҳар бир урушда, шунингдек адолатли урушда ҳам ғолиб томон душманнинг бойликларини эгаллаб олади, уни ўлжа сифатида, товон сифатида, босқинчиликдан келтирилган зарарни қопловчи тўлов сифатида фойдаланади.

    Мусулмонлар Маккадан шафқатсиз қувилдилар. Шу сабабдан уларнинг бир қисми Ҳабашистонга ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар. Кейинчалик уларнинг кўпчилиги пайғамбар сав бошчиликларида Мадинага ҳижрат қилишди. Мушриклар эса кўп йиллар мусулмонларни қийнашди, уларни ўлдиришни ҳоҳлашди, мусулмонлар қочиб кетишганда, қочқинларнинг кундалик ҳаёт кечириб турган мулклари - уйларини бор анжомлари билан, уй ҳайвонларини, савдо дўконларини тортиб олдилар, тунадилар. Шу сабабдан Маккалик мусулмонлар яшашга керакли бўлган нарсадан маҳрум бўлдилар ва аввалги пайтларда Мадиналик диндошлари ҳисобига яшадилар.

    Буларни ҳаммасига қўшимча равишда Макка мушриклари Мадинада ўз давлатларини ташкил қилган мусулмонларга қарши ҳарбий юриш қилиб, уларни бутунлай йўқотмоқчи бўлишди, мусулмон давлати эса уларнинг чақириғини қабул қилиб, босқинчи ва қотилларга қарши адолатли мудофаа урушини бошлашга мажбур бўлдилар. 

    Ҳар қандай урушда жанговар ҳаракатлар нафақат душманинг олдинги сафдаги жангчилари билан балки фронт ортидаги  таъминлаш ва хизмат кўрсатиш қисмларига-душманинг иқтисодига қарши зарба ҳам берилади. Шунинг учун мусулмонларнинг мушрикларга қарши ҳарбий усулини қароқчилик деб айтиш мумкин эмас. Худди Иккинчи жаҳон урушида юртларини босиб олган душманнинг ҳарбий ва иқтисодий ўлжаларини тортиб олган совет партизанларининг ҳаракатларини, Гитлерга қарши мамлакатларнинг қарорига кўра кўп одамлар ҳалок бўлиши, мол мулк йўқотишларини ўрнини тўлдириш, Германия қўшинлари томонидан  бошқа давлатларга етказилган зарарни қоплаш учун катта миқдорда тўлов тўланишини ҳам босқинчилик деб аташ мумкин бўлмагани каби. Арабистон ярим оролида ҳам шунга ўхшаш уруш кетаётган эди, бу ерда агрессор Макка мушриклари эди.


Ойдин Ализода 

Али Вячеслав Полосин



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бундан бир неча ой аввал Кореяда меҳнат қилаётган бир ватандошимиз инстаграм саҳифасида бир китобни кўриб қолибди. Бу китоб корейс тили марказида ўқитилаётган давоми...

4542 18:00 / 19.01.2021
26Савол. Нимага асосланиб сиз Муҳамммадни Пайғамбар деб ҳисоблайсиз У НажаткорМасиҳдан 600 йил кейин туғилган. У келажак тўғрисида бир аҳамиятлироқ нарсани давоми...

5776 20:53 / 22.04.2017
14савол. Биз исломни бошқа дунёқарашларга ҳеч қандай ён беришга йўл қўймайдиган оммавий муросасизлик дини деб ҳисоблаймиз. Агар сизлар бирон бир бошқа давлатга давоми...

3722 20:42 / 22.04.2017
20савол. .Ислом босқинчилик дини, қаранг бир неча ўн йил ичида қандай катта ҳудудни эгаллаб олишди, Халифалик тузишди. Буни фақат қилич ёрдамида қилиш мумкин холос. давоми...

5872 20:46 / 22.04.2017