1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Қуръоннинг асл нусхаси сақланганми?

20:35 / 22.04.2017 6479 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

4-савол. Биз: «Қуръонни Муҳаммаднинг шогирдлари ёзган, Қуръонннинг асл нусхаси сақланмаган, фақат унинг кейинроқ кўчирилган нусхалари маълум»,  деб ўқидик. Демак у нусхалар билан Муҳаммад нусхаси ўртасида бир-бирига боғликлик йўқ, шунинг учун бу матнни худо ваҳий қилган деб ҳисоблаб бўлмайди. Нимага бизни унинг худо томонидан ваҳий қилинганига ишонтирмоқчи бўласиз, ахир асл нусхаси йўқолган бўлса?

  4-жавоб. Қуръон Пайғамбар сав вафотларидан озгина ўтмай ҳақ йўлда бўлган халифа Абу Бакр даврларидаёқ бир китобга жамланган эди. Бу китобдан бошқа халқ орасида кўплаб  Қуръон бўлакларини ўз ичига олган ёзувлар ҳам бор эди. Бу Умар ра халифалик замонларигача давом этди. Усмон ра халифалик даврларига келиб, Қуръонни тўғри ўқиш борасида баъзи ихтилофлар пайдо бўлди.

    Халифа Усмон ра Пайғамбар сав саҳобаларидан тузилган шўронинг ризолиги ва қўллаб қувватлаши  билан фақат Қурайш лаҳжасидаги Қуръонни қолдириб, ундан нусхалар кўчириб халқ орасида тарқатишни  буюрди. Бунинг учун у Зайд ибн Собитни чақириб, Қуръон намуналарини кўпайтириш бўйича тузилган ҳайъатга бошчилик қилишни топширди.

    Қуръоннинг биринчи намуналари ҳақида тарихий манбаларда хар хил рақамларни келтирилади. 4, 5, 7 нусха деб айтилади. 7 нусха деб айтилган манбаълардан маълумки, бир нусхаси Мадинада қолган, бошқалари Маккага, Шомга (Дамашққа), Яманга, Баҳрайнга, Басрага ва Куфага юборилган. Ана шундан кейин, Усмон ра ҳайъатнинг ишидан кейинги қолган барча нусхаларни, парчаларни йўқотишни буюрди. Муъоз ибн Саъд  бу воқеаларни хотирлаб: “Усмон қолган парчаларни йўқ қилаётганда мен кўпчиликни фикрини эшитганман, улар барчаси бир овоздан Усмонни қўллаб қувватлашган ва рози бўлишган”  - дейди.

 Абу Қилоба эса: Усмон ра (қуръон ёзилган) парча ёзувларни йўқ қилиб бўлгач, барча мусулмон  вилоятларга номалар юборди, унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди. “Мен Қуръони каримни намуна нусхаларини кўпайтириш бўйича шундай ишларни қилдим, кейин китобдан ташқари барча ёзувларни йўқ қилдим.  Сизларга ҳам ўз вилоятларингда бўлган (ёзув) ларни йўқ қилишни топшираман.”

Мадинанинг амири бўлган Марвон Ҳафса онамиз вафотларидан кейин у кишида қолган охирги ёзувларни ҳам йўқ қилгач: “Келажакда мусулмонлар ўртасида низолар чиқишини истайдиганлар бўлиши мумкин. Ушбу парчаларни  далил келтирадиларда,  гўёки бу Усмон мусҳафидан фарқ қилади, дейишади. Шунинг учун бу парчаларни йўқ қилдим” –деди. 

 Ёзувлар (суҳуфлар) билан Китоб (Мусҳаф) ўртасидаги фарқ.

 Абу Бакр ра замонларидаги ёзувлар (суҳуфлар) билан Усмон ра замонларида кўчирилган китоб ўртасида баъзи фарқлар бор. Бу даврда  урушларда қорилар ҳалок бўлаётгани, уларнинг вафоти туфайли қуръонни унутилиб кетиши хавфи туғилиб, уни тезроқ жамлаш эҳтиёжи туғилган эди. У пайтдаги жамлаш - Пайғамбар сав даврларида ёзилган “Арзатул-Охира”да текширилган  парчаларни жамлаш бўлди. Бу парчалардан барча хабардор эди ва уларни ёддан билишар эди.

Лекин улар ҳали жамланган бир бутун ҳолатда эмас эди. Уларни Пайғамбар сав замонларида бир бутун китобга  жамлаш имконияти  ҳам йўқ эди. Чунки қачон Илоҳий Ваҳий нузули тўхтайди, ҳеч ким билмас,  Пайғамбар савга нозил  бўладиган янги ваҳий   қайси сурага ёзиб қўйилиши кераклигини билмас эди. Абу Бакр ра эса Пайғамбар сав кўрсатган, ўргатган тартиб бўйича Қуръон оятларини  сураларга  жамладилар. 

Усмон ра даврларида кўпайтирилган Китоб нусхалари эса, Қурайш лаҳжасидан бошқа лаҳжаларда ўқилганда пайдо бўлган ихтилофларга нуқта қўйиш мақсадида қилинган эди. Бу иш барча мусулмонлар учун ягона Қуръон матнини жамлашга йўналтирилган эди. Натижада Қуръон қироати фақат қурайш лаҳжасида бўлиши лозим деган бир фикрга келинди. Ва эълон қилиндики, бундан буён бизда бирлик бўлиши керак ва Қуръон фақат қурайш лаҳжасида ўқилиши керак, чунки  у Пайғамбар сав тиллари.  Шу билан бирга Китобда суралар кетма кетлиги тартиби ҳам ўрнатилди. Бу иш Пайғамбар сав саҳобаларининг умумий   ризолиги билан тузилган ҳайъат томонидан бажарилди. 

Шундай қилиб Қуръон матнини умумий солиштириш ташаббуси Умар ибн Хаттоб рага тегишли эди. Халифа Абу Бакр Сиддиқ ра бу йўналишдаги ишни ташкил қилдилар. Зайд ибн Собит бу вазифани бажарди. Халифа Усмон ра эса нусхаларни кўпайтириш ва оятлар ўқилишини,  уларнинг жойлашишини  аниқлаштириш тўғрисида фармон берди. Бу ишни яна Зайд ибн Собит кўпчилик саҳобалар билан биргаликда бажарди.

Қуръонннинг Асл матни деб Пайғамбар сав айтиб туришлари ва буйруқлари  билан саҳобалар томонидан ёзиб қўйилган - Юқоридан нозил қилинган матн ҳисобланади. Биз Мусулмонлар Оллоҳнинг сўзини  барча инсониятга ҳеч қандай ўзгартиришларга учрамай  сақлангани тарихини  бутун тафсилотлари, қиёфалари билан  тасвирлаб бера олишимиздан фахрланамиз.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи бобИлмий манҳажнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омилларунинг қисқача таьрифи биланРасулуллоҳ с.а.в асҳобларига хос бўлган икки хусусиятИкки хусусият давоми...

2925 05:00 / 13.03.2017
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз ҳажга ёки умрага чиқдик. Биз билан Ибн Соид ҳам бор эди. Бир манзилга тушдик. Одамлар тарқалиб кетдилар. Мен у давоми...

2378 20:07 / 02.08.2020
22 савол. Ислом диндан қайтганни ўлимга буюради ndash бу динингизнинг энг қонли саҳифаларидан биридир Исломнинг бор .кучи, худди тоталитар секталардагидек инсонни ўз давоми...

7623 20:48 / 22.04.2017
Ҳозир нима бўляпти Бир одам пайдо бўладида, .Фалон оятнинг маъноси ундай эмас, мана бундай,, дейди. .Нима учун бу оятни бундай тушундингиз, биродар, дейсиз. .Фалон давоми...

1341 17:07 / 29 ноябрь