1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Мусулмонлар нимага Муҳаммад савни Аллоҳнинг Пайғамбари деб ишонишади?

20:53 / 22.04.2017 5776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

26-Савол. Нимага асосланиб сиз Муҳамммадни Пайғамбар деб ҳисоблайсиз? У Нажаткор-Масиҳдан 600 йил кейин туғилган. У келажак  тўғрисида бир аҳамиятлироқ нарсани башорат қилмаган. Ундан кейин ҳам қанча ёлғон пайғамбарлар ўтган, масалан баҳоизмнинг асосчиси – Баҳоулло. Муҳаммаднинг Пайғамбар эканлигини исботлаб берингчи! Бусиз Қуръонни ҳақиқий Китоб деб ҳисоблаб бўлмайди.

  26-жавоб. Аввало келишиб олиш керак, агарчи башорат қилиш ҳақиқий пайғамбарликнинг белгиларидан бири бўлсада “пайғамбар” сўзи “башоратчи” сўзи билан баробар эмас. Пайғамбар – бу Худонинг Ўзи томонидан чақирилиб, Унинг номидан, У нимани буюрса шуни гапиради ва каромат қилади, яъни Худонинг жарчиси бўлади. У ўтган замон, ҳозирги ва келажак замонлар ҳақида гапириши мумкин.

    Шуни белгилаб қўйиш керакки, ҳар қандай пайғамбарга имон, диний ҳис-туйғуларнинг мустаҳкам эканлигига, ҳақиқатга интилишга, Парвардигори оламнинг Ўз Пайғамбари ёки Элчиси ҳақидаги ишоралари ёлғон эмаслигига ишончнинг мустаҳкамлигига асосланади. Умуман олганда ақлга асосланиб, фақат ақлий далиллар ёрдамида, ҳар қандай пайғамбарга ишончни, шунингдек Худонинг ўзига имонни исботлаш осонмас, чунки ақл – инсоннинг энг олий қобилияти эмас. Ақлни дин, ҳис-туйғу билан бирлаштирувчи ва инсонга мукаммал билимни берувчи - энг олий идрокдур.

    Лекин ҳиссий эътиқод, дин ақлий қонунларга зид бўлмаслиги шарт, чунки бу қонунлар ҳам Яратгувчи томонидан фикр қилиш, билиш ва ўзаро муомала қилиш учун берилган. Шундай қилиб, инсоннинг имони мазкур ҳис қилиш аъзоларининг ахбороти, мантиқий далиллар ва оламни билиш билан ақлан қувватланиши мумкин. Шунингдек инсон энди дин йўлига кираётганларга қилинадиган ваъзларда бунинг ҳаммасидан нафақат фойдаланиши мумкин, балки мажбурдир.

     Муҳаммад савнинг Пайғамбар эканликларига ақлий далилларга келганимизда бир қанча ҳужжатларни келтириш мумкин.

    1.Муҳаммад сав Иброҳимий Яккахудолик динида тасодифий одам эмас, балки Иброҳим аснинг Исмоил ас авлодидан, Иброҳим асга берилган пайғамбарлик ва ваҳийнинг меросхўрларидандир.

    Муҳаммад сав Макканинг обрўли Қурайш қабиласининг уруғи Ҳошимнинг авлодидан эдилар. Муҳаммад савнинг насаблари: Иброҳим ас, Исмоил ас, Аднон (Исмоил ўғли), Маъд, Низар, Музор, Илйас, Мудрика, Хузайма, Кинана, Назр, Малик, Фиҳр, Ғолиб, Луай, Каъб, Мурра, Килоб, Қусой, Абд Манаф, Ҳошим, Абдулмутоллиб, Абдулло, Муҳаммад сав. Агар Пайғамбар сав хитойлар ёки инглизлар орасидан чиққанларида ҳайрон қолса бўлар эди, лекин у зотнинг аниқ Иброҳим ас сулоласидан чиққанлари Иброҳим асга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ёлғон пайғамбарлар билан у зот ўртасида қандай катта сифатий фарқ борлигини кўрсатиб турибди.

    Ахир Иброҳим асга аҳд унинг икки ўғли тўғрисида берилган эдику! Ҳозирги замон Ислом танқидчилари бу тўғрида гапиришни ёқтирмайдилар, лекин бугунги кунда яҳудийлар ҳам, насронийлар  ҳам илоҳий илҳом билан битилган ҳисобловчи Инжил (Таврот)нинг матнларига  қараш кифоя қилади:

    “Ва Худо айтди: Мен Иброҳимдан (Ўз қулимдан)  нимани исташимни яширармидим! Иброҳимдан албатта улуғ ва қудратли ҳалқ пайдо бўлади, ундан ер юзи халқи барака файз топади, чунки Мен ўз ўғилларини ва ўз хонадонини Худо йўлидан боришини, тўғрилик ва адолат билан иш қилишларига васият қилсин деб уни танлаб олдим. Ва Худо Иброҳим тўғрисида нимани айтган бўлса (ҳаммасини) бажаради.

    Худо аҳдни Иброҳимнинг иккала ўғлига берган, фақат биттасига эмас! Ҳа Аҳдни Худо ҳали Иброҳим тириклик пайтида тузди, фақат Исҳоқ билан, буни биз инкор қилмаймиз, кўп асрлар давомида бу Аҳд амалда эди, ва Исҳоқнинг авлодларидан жуда кўп Худонинг пайғамбарлари чиқди. Лекин тақводор Ёқуб  унинг сулоласида Аҳд Исҳоқ билан  тугашини башорат қилган:

“Ва Ёқуб ўғилларини чақириб, деди: “Жам бўлингиз, сизларга маълум қилайин, оқибатда сизлар билан нима юз бераркин... Эй Яҳудо! 

 Биродарларинг сени мадҳ этажак,

 Туғишганларинг сенга таъзим этажак...

Салтанат асоси Яҳудодан кетмагай

Оёғи остида мирза ҳам кам бўлмагай

То Малики Сулҳ (Примиритель)келгунга қадар

Элу халқлар эса унга бўйин сунар. (Ибтидо 49:10)

Худо билан сулҳ тузишнинг Янги қонунини бошқа уруғдан бўлган Малики Сулҳ (Примиритель) олиб келади. Қайси уруғдан? Иброҳимни авлодларидан  бошқа қандай вариант бўлиши мумкин, Инжил доирасида бу  муҳокама қилинмайди ундан ер юзи халқи шукр файз олади. Шунинг учун  бу саволга жавобни фариштанинг Иброҳимнинг икки ўғли ҳақида башорат берганидан излаш мумкин, яъни бошқа ўғил Исмоилдан излаш мумкин.

Иброҳимга берилган Аҳд унинг биринчи фарзанди Исмоил учун  Исҳоққа қараганда бошқа маъно ва характер касб этади - Худонинг Аҳди Исҳоқ каби Исмоилнинг шахсан ўзи билан бўлмаган, лекин ваъда қилиндики, унинг авлодлари ерда  “ҳукм ва ҳақиқатни” битадилар, ҳал қиладилар, яъни жамият учун Худонинг Қонунини ўрнатадилар, унга амал қиладилар ва уни тарғиб қиладилар.

Биз Таврот матнини ўзимиз шарҳлагандек деб туриб олмаймиз, биламизки, яҳудийлар ва насронийлар ўзларининг шарҳларига - матннинг ўзига эмас, балки бошқа манбаларга – донишмандларнинг ва авлиёларнинг ва ҳ.к. ривоятларига суянган шарҳларга эгадирлар. Шу билан бирга насронийлар Исо ас Худонинг Аҳди Исҳоқ ва унинг авлодлари билан тугайди ва унинг  ўзи тақводор Ёқуб башорат қилган ўша Малики Сулҳ (Примиритель) деб таъкидлайдилар. Лекин биз Тавротга мувофиқ Малики Сулҳ (Примиритель) Исҳоқ – Яқуб - Яҳудонинг авлоди  бўлиши мумкин эмас деб ҳисоблаймиз (Исо уларнинг авлоди), Чунки Малики Сулҳ (Примиритель)га халқлар бўйсунган эди (Исони эса ўзининг халқи инкор қилди).

Биз кўрамизки: Таврот матнида Худонинг Иброҳимга берган Аҳдида аниқ таъкидланадики, Исмоил авлодлари томонидан ҳам Худонинг Қонунларини ер юзида барпо қилиш бўлиши керак, демак  Худодан бу Қонунни келтириш ва барпо қилиш ҳуқуқини олган тегишли пайғамбар ҳам бўлиши керак. Исмоил авлодларидан орасида бу мансабга ва уни тарихда аниқ амалга оширишга даъво қиладиган Муҳаммад савдан бошқа ҳеч ким бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Шунинг учун ҳам Муҳаммад савга Худонинг элчиси, Унинг Пайғамбари сифатида имон келтириш ақлга ҳам тўғри келади, Инжил матни билан асосланган ва Иброҳимий яккахудоликка мантиқий мос келади.

2.Муҳаммад сав Якка Худога, Иброҳим, Исҳоқ, Яқуб ва Мусонинг Худосига имон келтиришни даъват қилганлар, бу Иброҳим асдан кейинги пайғамбарлар силсиласидан мерос бўлишига тўғри келади.

3.Муҳаммад савнинг ваколатлари қадимги (Инжилий) башоратлар томонидан инкор қилинмаган. Аксинча Муҳаммад сав фойдаларига сўзлайдиган бир қатор ишораларни топиш мумкин. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, мусулмонлар ўзларининг Муҳаммад савга имонларида Инжилдан таянч изламайдилар, чунки бунинг учун уларда Муҳаммад сав ваколатларини ўташларида Парвардигори олам ҳамроҳ бўлган шубҳасиз аломат- Қуръон мавжуд.

Мусулмонлар Инжилга Ислом танқидчилари билан баҳсларда мурожаат қиладилар холос, чунки улар ўзларининг даъволарини, Инжил гўёки Муҳаммад сав шахсларида Иброҳимий яккахудолик пайғамбарлари  занжирини тамомлайдиган ҳақиқий пайғамбар келишини инкор қилади деб асосламоқчи бўладилар. Биз уларга исботлаб берамиз: Йўқ, инкор қилмайди! Тескарисини исботламоқчи эмасмиз, чунки мухолифларимизда Инжилнинг ўз шарҳлари бор, лекин  инкор қилмаслиги –бу аниқ, равшан.

Мисоллардан бирини келтирамиз: 

Малахия пайғамбари олдида Худо айтади: “Мана Мен Ўз элчимни юборяпман, у мендан олдин йўлни тайёрлади ва сизлар излаган ва Аҳднинг сиз ҳоҳлаган элчиси, подшо ўз қасрига тўсатдан кириб келади; мана у келяпти, дейди Саваофнинг Роббиси. Ва у келган кун ким чидай олади? У кўринганда ким тура олади? Чунки у эритадиган  оловдай, тозаловчи ишқордай, кумушни эритиб тозалашга ўтиради, ва Левийнинг ўғилларини тозалайди, уларни Худога ҳақиқий қурбонлик келтиришлари учун олтин ва кумушдай эритиб қайта қуяди. Ўшанда  худди қадим замонлардагидек, ва ўтган йиллардагидек Яҳудо ва Иерусалимнинг қурбонликлари қабул бўлгай. (3:1-4)

Насронийлар буни Исо Масиҳнинг келиши башорати деб ҳисоблайдилар. Лекин Малахия матнида динни аввалги поклигига қайтарадиган ва аввалги Шариатни янгисига алмаштирадиган элчи ҳақида гапирилади (бу маънода Аҳд элчиси).Унда айтиладики: Элчининг келиши чуқур ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни пайдо қилади ва у нафақат маънавий –руҳоний жиҳатдан балки моддий жиҳатдан ҳам ғолиб, музаффар бўлади. Бу эса ўлим жазосига маҳкум этилган Иоан Башоратчи билан ҳам Исо ас билан ҳам бўлмаган эди.

Биз Малахия матни Муҳаммад савнинг ваколатларини шубҳасиз исботлайди деб даъво қилмаймиз, лекин шундай шарҳлашга ҳеч қандай инкор қиладиган нарса йўқ, матнда  кўрсатилган барча аломатлар тўғри келмоқда.

4. Муҳаммад сав фаолиятлари натижасида ер юзида Яккахудоликнинг янги маданияти (цивилизация) – Худо шоҳлиги ташкил топди. У зот оламга бундай буюк ўзгаришлар учун нима керак бўлса барчасини берган тарихда ягона одамдирлар. Агар Инжилдаги Исо ас Худога фақат: “Осмонда бўлгани каби Сенинг шоҳлигинг келсин, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин” (Матто6:9-13) дуо қилган бўлса Муҳаммад сав даврларида бу ҳақиқатда амалга ошди.

5. Бу маданиятнинг муваффақиятлари, ташкил топиш муддатлари, тарқалиши ва мустаҳкамланиши ҳайратланарлидир. Араблар бунгача жаҳонга ҳеч қандай буюк иш кўрсатмаган эдилар, тўсатдан улар қандайдир қирқ-эллик йилда янги сифатдаги маданият турини  ҳадя этишди. Бу ҳайратланарли муваффақият Худонинг иштирокисиз бўлиши мумкин эмас.

6. У зотнинг пайғамбарлиги бошлангач, турли халқлардан ва маданиятлардан сон-саноқсиз одамлар мушрикликдан қайтиб Яккахудо-холиққа имон келтирдилар. Муҳаммад савгача Яккахудолик ғояси кўп халқларга насиб этмаган эди. Мусулмонлар эса динни Осиё, Африка ва оми Европа халқлари орасида тарқатишга муваффақ бўлдилар. 

Шундай қилиб ақлий ҳужжатлар бирон бир пайғамбарга имонни исботлай олмайди, аммо ҳар бир пайғамбарга имон ақлга қарши бормаслиги керак. Ақлий далиллар аслида имонни мустаҳкамлаши, унинг зоҳирий ҳақлигини ва ички мутаносиблигини кўрсатиши лозим. Муҳаммад савга Пайғамбар ва Худонинг элчиси сифатида имон келтириш, ақлий мулоҳазага, аввалги Яккахудолик Китобларининг мантиғига ва маъносига, Парвардигори Оламнинг охирги элчиси тўғрисидаги башорати маъносига ҳам муносиб келади.


Али Вячеслав Полосин



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
22 савол. Ислом диндан қайтганни ўлимга буюради ndash бу динингизнинг энг қонли саҳифаларидан биридир Исломнинг бор .кучи, худди тоталитар секталардагидек инсонни ўз давоми...

7623 20:48 / 22.04.2017
Дастлаб, мавзумизни зарурий бўлган муқаддимадан бошласак.Биз, манҳажrdquo деганда, ундан нимани қасд қилаётибмиз Бу манҳажrdquo ўз ичига олиши лозим бўлган шартлар давоми...

3504 05:00 / 13.03.2017
Бутун дунёда Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи бошланди. Жоме масжидларда Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2323 16:00 / 28.10.2020
24савол. Қуръон бир вақтнинг ўзида 4 тагача хотинга эга бўлишни рухсат қилади, бу тўғрида пайғамбарингиз айтган. Бунинг ўзи бузуқлик, нафсига эрк беришдир, Инжил эса давоми...

13794 20:51 / 22.04.2017