1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Бахиллик қилувчилар

21:11 / 21.04.2017 4806 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим оятларини тиловат қилаётиб ушбу оят ҳақида ўйланиб қолдим. 

الَّذِينَ يَبْخَلُونَ وَيَأْمُرُونَ النَّاسَ بِالْبُخْلِ ، وَيَكْتُمُونَ ما آتاهُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ وَأَعْتَدْنا لِلْكافِرِينَ عَذاباً أَلِيماً

    Улар бахиллик қиладиган, одамларни бахилликка буюрадиган ва Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсаларни беркитадиганлардир. Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаганмиз. (Нисо 37)

    Аввало менда бу оятдаги баҳиллар деб зикр қилинганлар кимлар деган савол пайдо бўлди ва аниқлик киритсам улар, баъзи муфассирлар таъбири билан айтилганда яҳудий ва мунофиқлар экан. Мусулмонлар эмас албатта.

Шу ўринда қисқача бўлсада бахиллик нима деган саволга жавоб бериб кетсам. Бахиллик ўзида бор нарсани ўзига ўхшаш инсон зотига ундаги нарсага муҳтож бўлганида турли хил бохоналарни рўйкач қилиб, қизғаниб бермаслик.  

    Сўнгра бу тоифаларнинг бахилликлари қандай ва нималарда бўлганлигини излай бошладим. Тафсирларни ўқиб ўрганганимда: улар Аллоҳ таоло буюрган ишларда инфоқ қилишда бахиллик қилар эканлар. Масалан ота-онага инфоқ қилиш. Шунинг билан бир қаторда яқинларига, етимларга, мискинларга, қўшнилар ва ҳоказоларга эҳсон қилишда ҳам бахиллик қилар эканлар. Бу ишда Аллоҳнинг ҳаққини адо қилмас ва улар фақатгина ўзлари бахиллик қилибгина қолмай ўзгаларни ҳам бахиллик қилишга буюрар эканлар. 

Улар Аллоҳ берган неъматларни яширар эканлар. Зеро, бахиллик Аллоҳнинг неъматларини инкор этиб, унинг натижасини яшириш, ейишда, ичишда, кийинишда, бериш ва сарф қилишда ҳам бахиллик қилишдир. Ҳақиқатда бахил инсонлар на ўзи учун кийинади на ейди ёки яшайди. Бу дунёда роҳат нима билмай ўтади. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бахилликни қоралаб шундай деганлар:

 قال النبي صلى الله عليه وسلم : «و أي داء أدوأ من البخل؟»

Яъни: “Қайси дори борки у бахилликга даво бўлса?”.

قال فيما رواه أبو داود والحاكم عن ابن عمرو : «إياكم والشح ، فإنه هلك من كان قبلكم بالبخل ، أمرهم بالبخل فبخلوا ، وأمرهم بالقطيعة فقطعوا ، وأمرهم بالفجور ففجروا».

Бошқа бир ҳадисда Абу довуд ва Ҳокимлар Ибн Амрдан қуйидагича ривоят қиладилар: «Бахилликдан сақланинглар. Чунки у сиздан олдингиларни ҳалок қилгандир. У бахиллик қилишга буюрди, бахиллик қилдилар. У алоқаларни узишга буюрди, уздилар. Фужурга буюрди, фужур қилдилар», деганлар.

Аллоҳ таоло бундай қабиҳ феълли инсонлар учун охиратда хорловчи азоб таёрлаб қўйганмиз деб хабар бермоқда. Чунки бундай инсонлар Аллоҳнинг берган неъматларига шукур қилмайдиларда. Шукур қандай бўлади десангиз. Берилган неъматни ким томонидан берилганини тафаккур қилиш, уни ўз ўрнида ишлатиш ва берган зотга шукрини билдиришдир. 

Оятнинг давомида бундай сифатли кимсаларни “кофирлар” дея, номлаган. Ҳақиқатда бу қабиҳ ахлоқ кофирларникидир мусулмонларники эмас. Чунки “куфр” сўзининг маъноси “беркитиш, яшириш” дир. Бахил инсон эса, Аллоҳнинг неъматларини яширади, беркитади. Бу билан у Аллоҳнинг неъматларини инкор этади. Имом Термизий ва Ҳокимлар Ибни Амрдан қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:

رواه الترمذي والحاكم عن ابن عمرو : «إن اللّه تعالى يحب أن يرى أثر نعمته على عبده»

«Албатта Аллоҳ таоло берган неъматини ўша бандада зоҳир бўлишини яхши кўради».

    Баъзи салафи солиҳ олимлар эса бу оятни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини билиб туриб уни ошкор қилишни беркитган яҳудийлар ҳақидаги оят, шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло “Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаганмиз” деган  деб, ҳам таъвил қилган эканлар.

    Шу жойда ушбу оят ҳақидаги тафсирларни ўқишни тугаттимда, ўзимча хулоса қилишга киришдим. Бошида ўзимга бироз тасалли бердимда, ахир бу яҳудийларнинг қабиҳ сифати ва улар ҳақида айтилган оят экан, бундан жуда қўрқиб кетма дедим. Бироқ, ўзимга шундай савол бердим: Яҳудийлар ким эди? Инсонми ё ҳайвон, ҳашоратми ё жомодот. Жавоб аниқ, улар ҳам инсон. Демак инсон бундай хатога йўл қўйиши мумкин экан, сен нима учун хотиржамсан. Ёки ҳар мўминга бир фаришта ва бир шайтон яқин юради дейилгану, сенинг ёнингда ўша шайтон йўқми ёки у ҳам мусулмон бўлганми? Демак бу сифат умумий яъни инсон ҳаётида содир бўлиши мумкин иш экан. Шундай экан ҳаргиз сен бу сифат менда умуман бўлмайди деб ҳотиржам бўлма. Ҳаммамиз ҳам бу қабиҳ сифат бизда йўқ деб ҳотиржам бўлмайлик ва ҳаётимизда, тилимизда, жисмимизда бу сифатни бўлишига йўл қўймайлик.

Аллоҳ таоло бундай сифатли инсонларга уйимизни ҳам қабримизни ҳам қўшни қилмасин ҳамда бу қабиҳ ахлоқдан ўзимизни ва зурриётларимизни паноҳида асрасин. ОМИН!!!


 “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди ноиб имоми

Яҳё Убайдуллоҳ


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қарз олдиберди муомаласиҚарз олдибердиси жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлардан биридир. Инсон ҳаётининг барча жабҳаларидаги каби, динимизда бу давоми...

7442 21:47 / 21.04.2017
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Сизлардан ҳар бирингиз оиласи олдига қайтганида, у ерда ўркачлари катта учта давоми...

5485 19:49 / 22.04.2017
Мусулмон киши нима учун яратилдию, нима қилиши лозимлигини яхши билади. Бу борада у кўнглига келганини эмас, балки Роббисининг каломи билан яшайди. Аллоҳ таоло давоми...

5396 14:29 / 27.03.2017
Дунёга келган ҳар бир инсон умри узун ва ризқи кенг бўлишини хоҳлайди ва қўлидан келганча шу хоҳиши амалга ошиши учун интилиб яшайди. У узоқ умр кўриш учун нима давоми...

2742 09:54 / 25.03.2017