1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тошкент 2007

Мусҳаф тарихи

14:23 / 20.04.2017 7904 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мазкур Мусҳаф бир пайтлар Самарқандда бўлиб, унинг улуғ қадриятига ҳамма ҳам эътибор бермас эди, уни асл моҳияти ва тарихини билмаган ҳолда, табаруккона зи-ёрат қилинарди, холос. Чунки, ўша вақтда бу ўлкада илму ирфон нури сусайган ва бидъатлар кучайган давр ҳукмрон эди.
Руслар Самарқандни ишғол қилгач (1285 ҳижрий ва (1868 мелодий) йил.) бу қимматли гавҳарга қизиқиб қолдилар. Тезда унинг довруғи ҳамма ёққа тарқалди. Шу пайтдан бошлаб унинг тўғрисида газета ва журналларда мақолалар пайдо бўла бошлади

Муаллиф ҳақида

Шайх Исмоил Махдум 1893 йил Наманган шаҳрида диний оилада таваллуд топдилар. Оталари Мулло Сотти Охунд Мулло Абдурозиқ Охунд ўғли ўз замонасининг машҳур уламоларидан бўлиб, Наманган шаҳрида узоқ йиллар Ҳазрати Ҳизр масжидида имомлик қилиб, масжид қошидаги мадрасада дарс ҳам берганлар. Оилада беш ўғил, уч қиз бўлиб, Исмоил Махдум иккинчи фарзанд эдилар. Акалари Иброҳим Махдум ва укалари Исҳоқ Махдумлар илм-соҳиблари бўлиш билан бирга мураттаб қорий сифатида Ўзбекистоннинг бир қанча масжидларида узоқ йиллар давомида имом-хатиблик вазифасида хизмат қилишган. Исмоил Махдум бошланғич маълумотни ўз оталари ва маҳаллий диний мактабда олдилар. Ўн уч ёшларида Намангондаги машхур Ғофир қори домлада Қуръони каримни тўла ҳатм қилиб, ёд олдилар ва кўзга кўринган ҳофизи Каломуллоҳлардан бўлдилар. Мулло Қиргиз мадрасасида таҳсил кўрган талабалар орасида ўзларининг зеҳн ва муҳофоза қувватлари билан ажралиб турар эдилар. Исмоил Махдум машҳур Собитхон Тўра ва бошқа устозларда тафсир, ҳадис, фиқҳ, сарфу наҳв ва балоғат фанларидан дарс олдилар.
1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасини ташкил қилишда, масжидлар ва 1974 йилга қадар собиқ Шўролар иттифоқида ягона диний ўқув юрти бўлган Бухоро „Мир араб» мадрасасини очишда Исмоил Махдум фаол қатнашдилар. 1943 йилда диний идоранинг биринчи раислари муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон бошчиликларидаги биринчи ҳаж сафарида иштирок қилдилар. Бу Шўролар даврида рухсат этилган илк ҳаж сафари эди. Шайх Исмоил Махдумни ҳаж сафаридан қайтганларидан кейин, Намангондаги „Шайх Эшон» масжидида минглаб мусулмонлар зўр ҳаяжон билан кутиб олишганининг шоҳиди бўлганман. Шу йилларда Исмоил Махдум Намангон шаҳридаги , «Шайх Эшон» масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб, 1952 йилдан бошлаб Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасида муҳтасиб, ундан сўнг Бухородаги „Мир Араб» мадрасасида мудир бўлиб ишладилар. 1957 йилдан то ҳаётларининг охирига қадар идора раиси ноиби-қозий лавозимида хизмат қилдилар. Шу муддат давомида диний идора фаолиятининг барча соҳаларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келдилар. Исмоил Махдум Бухородаги „Мир Араб» мадрасаси, сўнгра 1974 йилда ташкил этилган Тошкентдаги „Имом Бухорий» номли олий мадрасадаги таълим-тарбия ишларига катта эътибор бериб, умрларининг охиригача мазкур олий мадрасада талабаларга тафсир, ҳадис, фиқҳ ва бошқа диний фанлардан дарс беришни тўхтатмадилар. У зотдан сабоқ олган кўплаб талабалар ҳозирги кунда Марказий Осиё жумҳуриятларида, Русиянинг Татаристон, Бошқирдистон ва бошқа минтақаларида, Озарбайжонда юқори диний лавозимларда ишлаб келмоқдалар. Умрларининг охиригача диний идора тақвими (календари)ни тузиб, уни нашр қилдириб турдилар.
Диний идора томонидан бир неча марта чоп этилган Қуръони карим нашрларини тайёрлашда Исмоил Махдум таҳрир ишларига бошчилик қилганлар. Муфтий ноиблари бўлмиш юқори лавозимда яшлаш даврларида чет мамлакатлар билан дўстона алоқалар ўрнатиш мақсадида Осиё, Африқо ва Оврўпо мамлакатларига қилинган амалий сафарлар ва расмий гуруҳлар таркибида иштирок эгиб, у ердаги йирик диний муассасалар раҳбарлари, давлат арбоблари, кўзга кўринган диний уламолар ва жамоат намаёндалари билан учрашиб, диний идора билан борди-келди ва мактублар алмашиш ишларига асос солинишига Исмоил Махдум катта ҳисса қўшдилар.
Шайх Исмоил Махдумнинг мусулмонлар ҳаётига оид диний долзарб масалаларни ҳал этиш ва фатволар ишлаб чиқишдаги хизматлари ҳам катта бўлган. Кўп масалаларни китоб кўрмай, ўз ўрнида ҳал қилиб берардилар. „Совет шарқи мусулмонлари» журналининг таъсис этилишида жонкуярлардан бири бўлиш билан бирга, журнал саҳифаларида у кишининг тафсир, ҳадис ва фиқхга оид мақолалари мунтазам босилиб турар эди. Шайх Исмоил Махдум олти марта ҳожиларга бош бўлиб, муборак ҳаж сафарини адо этган табаррук инсон эдилар.
Шайх Исмоил Махдум 1976 йил 22 январда Тошкентда вафот этдилар.
Жанозаларини Намангон шаҳридаги „Шайх Эшон» масжидида Ўрта Осиё ва Қозоғистон диний идорасининг раиси Муфтий Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратлари ўқидилар. Жумъа кунидаги ушбу жанозада ва дафн маросимида минглаб одамлар иштирок қилдилар. Ўнда Ўрта Осиё ва Қозоғистон жумҳуриятларидан ҳам кўплаб уломолар ҳозир бўлган эдилар.
Ўзбекистонимиз истиқлолга эришиб, мустақиллик туфайли диёримиздан етишиб чиққан машҳур фидоий инсонлар, шу жумладан дин арбоблари ҳам муносиб тақдирланмоқдалар. Намангон аҳли ва шаҳар ҳокимияти раҳбарияти томонидан шайх Исмоил Махдум хизматларини эътиборга олиниб, у киши туғилиб ўсган кўчага ва шу кўчадаги масжидга шайх Исмоил Махдум номлари берилди.
Шайх Исмоил Махдум нафақат диний арбоб, балки, араб, форс ва қадимги ўзбек тилларини мукаммал билган, араб, эрон ва Ўрта Осиё халқлари тарихи, маданияти ва адабиёти бўйича мутахассис эдилар. Булардан ташқари табобат, фалсафа, илми ҳайъат (астраномия)га оид манбаларнинг ҳам билимдони здилар. Қадимий табобат усули асосида дори-дармон тайёрлаш, яъни табиблик ҳам у кишининг қўлидан келар эди. Исмоил Махдум Ўзбекистон ФА академиги И.М.Мўминов, шу академия Шарқшунослик институтининг машҳур олимлари, академиянинг мухбир аъзолари У. Каримов, П.Г.Булгаков, ТошДУ шарқ факультети доценти, „Араб тили дарслиги» (рус тилида) муаллифи, марҳум Б.З.Холидовлар билан яқин муносабатда бўлганлар. Мумиё ҳақидаги асар муаллифи М.Муминов ҳам Исмоил Махдумдан кўп маслаҳатлар олган. Мен ўзим ҳам у жаноб билан яқин мулоқатда бўлиб, Абу Мансур Саолибийнинг (961-1038) „Йатимат ад-даҳр» тазкирасини араб тилидан ўзбек тилига таржима қилишда кўп маслаҳатларини олганман ва билим доиралари қанчалик кенглигининг шоҳиди бўлганман.
Шайх Исмоил Махдум ҳаётлари асосан дин қаттиқ таъқиб остига олинган, диндорлар қатағон ва қувғин қилинган Шўро тузими даврида ўтди. Лекин у кишининг номи дин йўлида жонбозлик кўрсатиб, ўз ҳаётини Ислом йўлига бағишлаган муфтийлар Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ва Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон каби зотлар қаторида зикр қилинишига сазовордир. Аллоҳ ул зотларни раҳмат қилган бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҲАЗРАТИ ИМОМ КОМПЛЕКСИ, Ҳастимом Зарқайнар кўч., 123, арх. комплекси. ҲАЗРАТИ ИМОМ КОМПЛЕКСИ қурилишига ўз даврининг ўқимишли кишиларидан бири бўлган имом Абў Бакр давоми...

5597 14:26 / 20.04.2017
Ёш бир новда эрта тонгда дарахт бўлибди,Буни кўрган набототлар карахт бўлибди.Дунё узра таралмоқда гўзал бир садоПойтахтимиз диёнатга пойтахт бўлибдиБу ҳолатдан давоми...

5141 14:28 / 20.04.2017
Ислом конференцияси ташкилоти ОИК таркибидаги муассасалардан бири mdash Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти ISESCO Тошкентни 2007 йилда давоми...

6195 14:25 / 20.04.2017
Араблар Мовароуннаҳрrdquo деб атаган ушбу заминдан IXX асрларга келиб йирик усул алфиқҳ олимлари етишиб чиқдилар. Хусусан Шош қадимги Тошкент дан етишиб чиққан олим давоми...

5848 14:28 / 20.04.2017