1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-2016

ОБОД ЮРТИМГА ҲУШ КЕЛИБСАН РАМАЗОН

21:12 / 19.04.2017 2958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бутун махлуқоту мавжудотни яратган ва биз бани одамни ўзининг улуғ китоби бўлмиш Қуръони каримида:
"Дарҳақиқат, биз бани одамни (одам болаларини) мукаррам қилиб қўйдик" дея мақтов ила яратган Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбарларнинг энг сўнгиси ва уларнинг энг афзали бўлмиш ва сўнги нафасларида ҳам сизу биз умматларни ўйлаб "умматим-умматим" дея жон берган Пайғамбарларимиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи ва салламга салоту саломлар бўлсин.
Сўз бошлар эканман авваломбор сиз юртдошларимни буюк ватанимиз мустақиллигининг 17 йиллиги ва ойлар ичида энг афзали бўлмиш Рамазону шариф ойи билан муборакбот этаман.
Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанланади. Осмон эшиклари очилиб, Аллоҳнинг фаришталари ер-юзи бўйлаб тарқалади ва ер юзига Аллоҳнинг раҳмату барокати ёғилади. Бу ойда Аллоҳ Таоло томонидан бизлар учун нажот калити бўлган Қуръони карим нозил қилинди. Бу ойда кечаларнинг энг фазилатлиси бўлган "Қадр" кечаси яширилди.
Ҳар бир ой ва ҳар бир кеча ва кундуз Аллоҳникидир, лекин Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло кечаларнинг баъзисини баъзисидан ва ойларнинг баъзисини бошқасидан фазилатли қилиб қўйди. Қадр, Барот ва Меърож кечалари, Ражаб, Сҳаввол ва айниқса Рамазон ойи шулар жумласидандир.
Саҳл ибни Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. "Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатда саккизта эшик бўлиб, ўша эшиклардан бирининг номи "Райён" дейилади. У эшикдан фақатгина рўзадорлар киради" (Муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Аллоҳ таоло деди: "Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен ўзим берурман". Бешволари ривоят қилишган.
Рўзанинг бу каби фазилатли бўлишининг сабаби иккита. Биринчиси: рўза ички амал, Иккинчиси: рўза тутмоқ Аллоҳ таолонинг душмани шайтонга қаҳр қилиш демакдир.
Демак бу ҳадислардан кўриниб турибдики, Рамазони шариф биз учун гуноҳларимизни мағфират қилинишига сабаб бўлиши билан биргаликда, қиёмат кунида даражотимизни юқори бўлишига ҳам сабаб бўларкан.
Сҳундай экан биз бу рўза ойини ғанимат билайлик, эй азизлар.
Биз шуни унутмайликки, даҳрийлик тузмида динимизга чекловлар бўлган, яъни ота-боболаримиз намозларини махфий, писиб қочиб адо этганлар. Розаларини ҳам эмин-еркин тутиша олмаган ва шу даражага боришганки мактабларда болаларни мажбуран рўзасини очтирган. Ҳаттоки Ийд Қурбон ва ҳайит намозларини ўқиш ҳам мутлақо тақиқланган эди.
Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсинки, Мустақил бўлганимиздан кейин динимиз арконларини бемалол адо эта оляпмиз. Юртимизда масжиду-мадрасалар, ислом ўқув юртлари фаолият олиб бораяпти. Мана намозларимизни масжидларда ошкора ҳолда адо этаяпмиз.
Сўзимни ниҳоялар эканман ҳар биримиз мустақиллик қадрига ва шундай тинч диёрда яшаётганимизга ва ибодатларимизни бемалол тўла-тўкис адо эта олаётганимизга шукр қилайлик, зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Қуръони Каримида шундай марҳамат қилган. "Қасамки, агар (берган неъматларимизга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Бордию, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир".

Валиев Асадуллоҳ

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи биланБисмиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, вассолату вассалому ала расулиллаҳ.Муборак Рамазон рўзаси натижасида, руҳиятимда ўзгариш сезаман. давоми...

3448 21:13 / 19.04.2017
Рамазоннинг сўнги 10 кун ичида Лайлатул Қадр бордир. Араб харфларидан Лайлатул Қадр сўзида 9 дона, Яъни тисъа ахруф Фис суратил Лайлатул Қадри кам маррот хазихил давоми...

3747 21:09 / 19.04.2017
Радиодан хонанданинг дардли ноласи янграмоқдаУзат дейсан, бер дейсан,Ҳеч тўймадинг одамзот.Туя тўйди, фил тўйди,Сен тўймадинг одамзот... бехос ўйга толасан. Умрни давоми...

3415 21:08 / 19.04.2017
Одатдаги иш кунларининг бирида тушлик пайти хамкасблар билан сухбатимиз яхшилик ҳақида бўлди. Бугунги кунда беминнат яхшилик қиладиган одамни топиб бўлмай давоми...

4557 21:08 / 19.04.2017